Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

13 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлади

13 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов «Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди.

Унда олтинчи чақириқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 13 январь куни соат 9:00 да чақирилиши белгиланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

- 2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида;

- ташкилий масала;

- халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

Сессияга депутатлар, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.


Киритилган вақти: 09/01/2020 10:49.   Кўрилганлиги: 198
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/announcements/13-yanvar-kuni-xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-birinchi-sessiyasi-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.