Самарқанд вилоятида демография ва меҳнат бозори

Маълумотлар тўплами номи:

Самарқанд вилоятида демография ва меҳнат бозори

Маълумотлар тўплами тавсифи:

Самарқанд вилоятида демография ва меҳнат бозори

Маълумотлар тўплами  эгаси:

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

Масъул  шахс:

-

Масъул шахс билан боғланиш:

-

Охирги ўзгартирилган сана:  

2019 йил август

Маълумот форматлари:

DOC PDF

 

I.     ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИ

Дастлабки  маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3833,1 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 34,4 минг кишига ёки          0,9 фоизга кўпайди.

Доимий аҳоли сони

  (2019 йил 1 июль ҳолатига, минг.киши)

 

 

 

Жами аҳоли

сони

шу жумладан:

жами аҳоли сонидан:

эркаклар

аёллар

шаҳар аҳолиси

қишлоқ аҳолиси

Вилоят бўйича

3833,1

1927,0

1906,1

1425,9

2407,2

 

 

 

 

 

 

Самарқанд ш.

542,4

262,5

279,9

542,4

-

Каттақўрғон ш.

88,7

44,3

44,4

88,7

-

туманлар:

 

 

 

 

 

Оқдарё

156,9

79,0

77,9

61,8

95,1

Булунғур

184,3

94,0

90,3

41,2

143,1

Жомбой

169,6

85,6

84,0

38,1

131,5

Иштихон

250,0

125,8

124,2

68,2

181,8

Каттақўрғон

269,2

136,5

132,7

51,5

217,7

Қўшработ

129,6

66,0

63,6

12,3

117,3

Пайариқ

246,5

127,4

119,1

72,3

174,2

Пастдарғом

349,0

175,1

173,9

91,4

257,6

Пахтачи

142,5

70,6

71,9

28,1

114,4

Самарқанд

248,5

125,6

122,9

15,1

233,4

Нарпай

210,2

106,9

103,3

63,4

146,8

Нуробод

148,1

74,4

73,7

17,1

131,0

Тайлоқ

197,7

99,7

98,0

24,1

173,6

Ургут

499,9

253,6

246,3

210,2

289,7


2019 йил 1
июль ҳолатига доимий аҳоли сони
(минг киши)

2019 йилнинг январь-июнида аҳолининг табиий ҳаракати

 

Кўрсаткичлар

киши

ҳар минг аҳолига, нисбатан

2018й.

2019й.1)

ўсиш,
камайиш

2018й.

2019й.1)

 

 

 

 

 

 

Туғилганлар

42 514

44 531

2 017

22,9

23,5

Ўлганлар

7 732

7 852

120

4,2

4,1

Табиий ўсиш

34 782

36 679

1 897

18,7

19,4

Никоҳлар

11 930

11 583

-347

6,4

6,1

Ажралишлар

1 902

1 709

-193

1,0

0,9


2019 йилнинг январь-июнида аҳолининг табиий ҳаракати
(киши)

Туғилиш. 2019 йилнинг январь-июнида ойларида 44 531 бола туғилган ва 2018 йилнинг шу даврига (42 514 бола туғилган) нисбатан 2017 тага кўпайди, туғилиш коэффициенти эса 23,5 промиллени ташкил қилди (2018 йил январь-июнда  22,9 промилле).

Туғилиш коэффициентининг сезиларли даражада ўсиши Оқдарё (21,5 дан 24,5 промиллега), Каттақўрғон (21,7 дан 23,1 промиллега), Қўшработ (26,1 дан 27,3 промиллега), Нарпай (18,9 дан 20,0 промиллега), Пастдарғом (20,9 дан 21,7 промиллега), Жомбой (25,5 дан 26,3 промиллега) туманларида ва Самарқанд шаҳрида (18,8 дан 20,0 промиллега), Каттақўрғон шаҳрида (24,4 дан 25,3 промиллега) кузатилди.

Ҳудудлар кесимида туғилганлар сони ва коэффициенти
(2019 йил январь-июнь)

Ўлим даражаси. 2019 йилнинг январь-июнида вафот этганлар сони 7 852 кишини ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига (7 732 киши) нисбатан 120 тага кўпайди. Ўлим коэффииценти эса 4,1 промиллени ташкил қилди (2018 йил январь-июнда 4,2 промилле).

Ҳудудлар кесимида вафот этганлар сони ва коэффициенти
(2019 йил январь-июнь)

Ўлганлар сонининг кўпайиши Самарқанд шаҳрида (4,8 дан 5,2 га), Самарқанд (4,6 дан 4,9 промиллега) ва Ургут (3,6 дан 3,7 га) туманларида кузатилди.

Рўйхатга олинган жами ўлганларнинг 64,1 фоизи - қон айланиш тизими касалликлари, 7,6 фоизи - ўсма касалликлари, 5,2 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлар, 5,3 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари, 4,2 фоизи - нафас олиш органлари касалликлари, 1,2 фоизи - инфекция касалликлари ва қолган 12,4 фоизи эса бошқа касалликлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралишлар сони ва коэффициенти

(2019 йил январь-июнь) 

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-июнь ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 4 400 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 6 875 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 2 475 киши (2018 йилнинг шу даврида  минус 1 501 киши)га тенг бўлди.

2019 йил январь-июнда аҳолининг миграция кўрсаткичлари

(киши)

 

Келганлар

Кетганлар

Миграция салъдоси

2018й.

2019й.

2018й.

2019й.

2018й.

2019й.

 

 

 

 

 

 

 

Вилоят бўйича

6618

4400

8119

6875

-1501

-2475

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Самарқанд ш.

1889

1353

1455

1111

434

242

 

Каттақўрғон ш.

134

100

452

256

-318

-156

 

туманлар:

 

 

 

 

 

 

 

Оқдарё

111

56

321

256

-210

-200

 

Булунғур

485

262

577

519

-92

-257

 

Жомбой

478

354

302

217

176

137

 

Иштихон

270

197

476

431

-206

-234

 

Каттақўрғон

448

149

497

547

-49

-398

 

Қўшработ

414

274

558

458

-144

-184

 

Пайариқ

239

144

677

593

-438

-449

 

Пастдарғом

237

169

397

270

-160

-101

 

Пахтачи

525

284

538

491

-13

-207

 

Самарқанд

497

409

484

428

13

-19

 

Нарпай

389

236

371

337

18

-101

 

Нуробод

56

29

249

230

-193

-201

 

Тайлоқ

196

237

263

212

-67

25

 

Ургут

250

147

502

519

-252

-372

 


Энг катта минус қолдиқлар Пайариқ (минус 449), Каттақўрғон (минус 398), Ургут (минус 372), Булунғур (минус 257), ), Иштихон (минус 234), Пахтачи (минус 207),  Нуробод (минус 201), Оқдарё (минус 200), Қўшработ (минус 184), Пастдарғом ва Нарпай (минус 101) туманларида кузатилди.

Бандлик. 2019 йил январь-июнда бандликка кўмаклашиш марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 32739 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат қилганлар Самарқанд шаҳрида (4795 киши), Каттақўрғон (2353 киши), Ургут (2339 киши), Тайлоқ (2329 киши), Пастдарғом (2199 киши), Пахтачи (2023 киши), Жомбой (1897 киши) ва Иштихон (1887 киши) туманларида кўп.

 

2019 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи

(дастлабки маълумот)

Иш ҳақи. 2019 йил январь-июнь ойларида Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таҳлили қўйидагиларни кўрсатмоқда: Вилоятда ўртача ойлик иш ҳақи 1738,2 минг сўмни ташкил этгани ҳолда, ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Жомбой туманида 2162,7 минг сўмни (вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 124,4 %), Самарқанд шаҳрида 2018,9 минг сўмни (116,1 %), Ургут туманида 1816,9 минг сўмни (104,5 %), Каттақўрғон шаҳрида                1710,2 минг сўмни (98,4 %) ташкил этган бўлса, Нуробод туманида 1605,9 минг сўмни (92,4 %), Пахтачи туманида 1551,8 минг сўмни (89,3 %), Пастдарғом туманида 1550,2 минг сўмни (89,2 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи* (минг сўмда)

 

  

2018 йил
январь-июнь

2019 йил
январь-июнь

2018 йил

январь-июнга нисбатан фоиз ҳисобида

Самарқанд вилояти

1273,6

1738,2

136,5

Самарқанд ш.

1520,9

2018,9

132,7

Каттақўрғон ш.

1341,4

1710,2

127,5

туманлар:

Оқдарё

1077,3

1475,9

137,0

Булунғур

1149,1

1521,2

132,4

Жомбой

1439,3

2162,7

150,3

Иштихон

1147,5

1614,8

140,7

Каттақўрғон

1124,7

1484,4

132,0

Қўшработ

1041,8

1464,0

140,5

Нарпай

1136,7

1448,2

127,4

Пайариқ

1065,0

1495,3

140,4

Пастдарғом

1134,6

1550,2

136,6

Пахтачи

1007,5

1551,8

154,0

Самарқанд

1072,1

1491,5

139,1

Нуробод

1222,2

1605,9

131,4

Тайлоқ

1064,4

1490,5

140,0

Ургут

1200,3

1816,9

151,4

*) Қайта ҳисобланган, кичик тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги корхоналарисиз


2019 йил январь-июнь ойларида Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 136,5 фоизга ошгани ҳолда, ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори суръатлари Пахтачи туманида 154,0 фоиз, Жомбой туманида 150,3 фоиз, Ургут туманида 151,4 фоиз, Иштихон туманида 140,4 фоиз ва Қўшработ туманида 140,5 фоизга ўсгани кузатилди.

 

 


Охирги ўзгариш: 04/09/2019 15:57 Кўрилганлиги: 502

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.