Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва “5 та муҳим ташаббус” доирасида ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида

Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва “5 та муҳим ташаббус” доирасида ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида

.

Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва

“5 та муҳим ташаббус” доирасида ишлар

самарадорлигини ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлашда кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш, сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан доимий мулоқот қилиш амалиётини жорий этиш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши

                                                                                              ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

  1. Қуйидагилар:

Вилоятда 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” 1-иловага;

Вилоятда 2020 йил 1-ярим йилликда ишсиз бўлган  ёшлар (18-30 ёш)нинг бандлик даражасини ошириш бўйича “Манзилли режа” 1,1-иловага;
Секторлар кесимида ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш)нинг бандлик даражасини ошириш бўйича “Манзилли режа” 1,2-иловага;

Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси томонидан (тижорат банклари билан биргаликда) 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича ажратиладиган кредит маблағлари миқдори
2-иловага;

Ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар томонидан 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш режаси 3-иловага;

Ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар томонидан 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар (18-30 ёш)ни тизимига ишга жойлаштириш режаси 3,1-иловага;

Самарқанд вилоятида 2020 йилда ишсиз бўлган ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик фаолиятига жалб этиш ва ёшлар миграциясини тўғри ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” 4-иловага;

Вилоятда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида тизимли иш ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 5-иловага;

Вилоятда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари бўйича штаб таркиби 5,1-иловага;

Ёшлар бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш схемаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси ҳузурида мониторинг Штаби фаолияти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Вилоятда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари бўйича Штаб (У.Маматов) икки кун муддатда:

вилоятнинг “Манзилли режа”си ва “Йўл харитаси” асосида ишсиз бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир сектор, идора, ташкилот ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан 2020 йил
1-ярим йилликда
амалга ошириладиган ишлар бўйича “Тармоқ жадвали” (сетевой график);

ҳокимлар, секторлар, Халқ қабулхоналари, тегишли ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан ёшлар билан ҳар ойда “Учрашувлар ташкил этиб бориш жадвалларини” ишлаб чиқсин.

  1. Вилоят ҳокими ўринбосари (Р.Кобилов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (А.Умаров), Бандлик бош бошқармаси (А.Усмонов), Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши (З.Эргашев) биргаликда:

аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш дастури доирасида ташкил этилган иш ўринларига ишсиз ёшларни жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш;

ишсиз ёшларни муносиб иш топишларига кўмаклашиш мақсадида, ҳудудларда ёшлар учун ихтисослаштирилган бўш (вакант) иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш;

ишсиз ёшларни Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;

чекка ҳудудларда шахсий томорқани ривожлантириш учун енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун ишсиз бўлган ёшларга субсидиялар ажратиш чораларини кўрсинлар.

  1. Марказий банкнинг вилояти бош бошқармаси (Қ.Собиров) тижорат банклари билан биргаликда 2020 йилда ишсиз бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредит маблағларини тегишли тартибда ажратилишини таъминласин.
  2. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида тизимли иш ташкил этиш бўйича ҳудудларга бириктирилган Ишчи гуруҳи, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари биргаликда ҳар бир туман ва шаҳар кесимида:

икки кун муддатда ишсиз бўлган ёшлар рўйхати секторлар кесимида шакллантирилган ҳолда, ишлаб чиқилган “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари йиғилишида тасдиқлансин;

тасдиқланган “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” асосида бир кун муддатда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Тармоқ жадвал” (сетевой график) ишлаб чиқилсин;

икки кун муддатда секторлар, Халқ қабулхоналари, тегишли ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан ёшлар билан ҳар ойда “Учрашувлар ташкил этиб бориш жадвали” ишлаб чиқилсин.

  1. Ҳудудларда ташкил этилган штаблар, ҳудудларга бириктирилган Ишчи гуруҳи аъзолари Халқ қабулхоналари мудирлари билан биргаликда:

туман ва шаҳарларга чиқиб, “Тармоқ жадвал” ва “Учрашувлар ташкил этиб бориш жадвали” асосида ҳоким, секторлар, идора, ташкилот ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳар ой мониторинг қилсин ва амалий кўмак бериш чорасини кўрсин;

ҳар чорак якуни билан туман ва шаҳарларда ташкил этилган амалий ишлар бўйича ҳокимлар, секторлар, идора, ташкилот ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботларини халқ депутатлари ҳудудий Кенгашларига тақдим этилиши таъминлансин.

  1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳудудларга бириктирилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ҳар чорак якунида йиғилиш ўтказиб, ҳокимлар, секторлар, тегишли ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳисоботи эшитилиб, муҳокама қилинсин.
  2. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ҳудудларга бириктирилган Ишчи гуруҳи таркибидаги барча бошқарма, идора, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси”нинг ижросини сўзсиз таъминланишига шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
  3. Вилоят штаби (У.Маматов) ҳудудларга бириктирилган Ишчи гуруҳи раҳбари ва вилоят Халқ қабулхонаси мудири билан биргаликда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларни бажарилишида сусткашликка йўл қўйган ҳокимлар, секторлар, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига тегишли чоралар кўриш бўйича Президент Администрациясига таклифлар киритиб бориши кўрсатиб ўтилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                         Кенгаш раиси                                                  Э.Турдимов

Қарорни йуклаб олиш (PDF 166 КБ)


Охирги ўзгариш: 22/04/2020 13:14.   Кўрилганлиги: 431
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/yoshlarning-bandlik-darajasini-oshirish-va-5-ta-muhim-tashabbus-doirasida-ishlar-samaradorligini-oshirish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.