ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ РИВОЖЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН “ЗАРАФШОН” ГАЗЕТАСИНИНГ “ТЎЙ ТЎЙЧИНИКИ, АММО УНИНГ ЖАМИЯТГА КЎРСАТАЁТГАН ИБРАТИ ВА ЗАРАРИ УЧУН ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ” САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛАСИ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛА ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

“Зарафшон” газетасида 2013 йил 21 сентябрда чоп этилган “Тўй тўйчиники, аммо унинг жамиятга кўрсатаётган ибрати ва зарари учун ҳар биримиз масъулмиз” сарлавҳали мақолада бугуннинг долзарб мавзуси қаламга олинган. Унда миллий қадриятларимизни улуғлаш, ёшларни эзгу фазилатлар руҳида тарбиялаш, миллий урф-одатларга ҳурмат билан қараш, тўй-маъракаларни ортиқча харажатларсиз, дабдабасиз, замонавий тарзда ўтказиш юзасидан таклифлар берилган.

Ушбу масалага кенг жамоатчиликни жалб қилиш, бу борадаги тартиб-қоидаларни янада такомиллаштириш давр талабига айланди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси тавсияси ҳамда мақоланинг бугунги кундаги аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Фармони талабларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Зарафшон” газетасидаги “Тўй тўйчиники, аммо унинг жамиятга кўрсатаётган ибрати ва зарари учун ҳар биримиз масъулмиз” сарлавҳали мақолада бугунги куннинг долзарб муаммоси кўтарилганлиги ва унда муаммо ечими юзасидан таклифлар ўртага ташланганлиги эътироф этилсин.

2. Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига мақола моҳиятини барча аҳолига етказиш мақсадида уни шаҳар ва туман газеталарида кўчириб босишни, телевидение ва радиода ўқиб эшиттиришни ташкил этиш ҳамда маҳалла ва меҳнат жамоаларида давра суҳбати тарзида муҳокама қилиш тавсия этилсин.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси (Ф.Тошев) вилоят ҳокимлиги (Ш.Кульматов, Г.Рустамова) билан ҳамкорликда ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида вилоятда тўй-маросимларни замонавий, дабдабаларсиз ўтказиш юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокамасини ташкил этсин.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (Ш.Джаниқулов) вилоят адлия бошқармаси (Х.Маматов) мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тўй-тантаналарни ўтказиш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва вилоят фаоллар йиғилиши муҳокамасига киритиш тавсия этилсин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси (Ф.Тошев) зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2013 йил 12 ноябрь


Киритилган вақти: 12/11/2013 00:00.   Кўрилганлиги: 526

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг