ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 19- ва 24-моддалари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши Регламентининг 39-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 47-Дўстлик сайлов округидан сайланган депутат Садиков Шухрат Шавкатович Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раислигидан чиқарилиб, комиссия аъзоси этиб сайлансин.

2. 18-Халқобод сайлов округидан депутат Эшманов Толиббой Тоштемирович Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси котиблигидан чиқарилиб, доимий комиссия раиси этиб сайлансин.

3. 30-Саноат сайлов округидан сайланган депутат Мирзаев Анвар Халбаевич халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси котиби этиб сайлансин.

4. 9-Театр сайлов округидан сайланган депутат Тагаев Шухратжон Пулатович халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси этиб сайлансин.

5. 15-Холвойи сайлов округидан сайланган депутат Хосилов Аваз халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиялари аъзоси этиб сайлансин.

6. 31-Гулистон сайлов округидан сайланган депутат Хидиров Фархот Ниятович халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси этиб сайлансин.

7. 50-Боғизағон сайлов округидан сайланган депутат Тангиров Абдулло Мухаммадқулович халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси этиб сайлансин.

8. 60-Қўшработ сайлов округидан сайланган депутат Алиходжаев Алимджон Акмалович халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси этиб сайлансин.

 

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2013 йил 12 ноябрь


Киритилган вақти: 12/11/2013 00:00.   Кўрилганлиги: 709

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг