Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловларни ўтказиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловларни ўтказиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига биноан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 9-Театр, 30-Саноат, 35-Гўзалкент, 40-Султонобод сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш 2013 йилнинг 3 феврал, якшанба кунига белгилансин.

2. Ушбу сайловларни «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш вилоят сайлов комиссияси (А.Умаров) га топширилсин.

3. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган молиявий маблағлар билан таъминлаш вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси (А.Каримов)га юклатилсин.

4. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг бўшаб қолган ўринларига шу куни сайлов ўтказиш тавсия этилсин.

 

Кенгаш раиси З.Мирзаев

2012 йил 28 декабрь


Киритилган вақти: 28/12/2012 00:00.   Кўрилганлиги: 677
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/xalq_deputatlari_samarqand_viloyati_kengashi_deputatligiga_boshab_qolgan_orinlarga_deputatlar_saylovi_kunini_belgilash_hamda_saylovlarni_otkazish_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг