Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ҲАМДА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯСИНИНГ ҲИСОБОТИ ҲАҚИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ҲАМДА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯСИНИНГ ҲИСОБОТИ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомнинг 8-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Доимий комиссияга:

- аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича дастурларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлашда қатнашиш;

- ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта ишлов бериш, табиий муҳитни яхшилаш бўйича ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-хўжалик шароитлари масалаларини кўриб чиқиш;

- фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини ўрганиш ва уларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;

- табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан cамарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;

- қишлоқ хўжалиги ҳамда фермер хўжаликларини самарали ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритиш;

- вилоятдаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда иштирок этиш;

- сув объектлари ҳолатини сақлаш ва яхшилаш, сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишининг, шунингдек ифлосланишининг олдини олиш ва уни бартараф этиш, авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан таклифлар киритиш;

- зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ экологик экспертиза ўтказиш бўйича таклифлар киритиш;

- ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотини эшитиш, тавсиялар бериш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

- халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияларининг фаолиятини такомиллаштиришга амалий ёрдам бериш вазифалари юклатилсин.

3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Холиқулов)га юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси З.МИРЗАЕВ

2013 йил 6 июнь


Киритилган вақти: 06/06/2013 00:00.   Кўрилганлиги: 711
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/xalq__deputatlari__viloyat__kengashining__qishloq__va__suv_xojaligi__hamda_atrof-muhitni_muhofaza_qilish_masalalari_boyicha_doimiy_komissiyasining_hisoboti_haqida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг