Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ

54-сессияни вилоят Кенгаши депутати Баҳодир Шарофов бошқарди.

Видеоалоқа воситасида ўтказилган сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджет параметрларининг 2018 йил иккинчи чораги ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси ҳақида;

вилоят прокуратурасининг “2018 йил 6 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги ахбороти ҳақида;

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг “Вилоят ҳудудида 2018 йил 6 ойи давомида жиноят ф ишлар юзасидан ҳисоботи ҳақида;

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд вилоятидаги ижроси бўйича ахбороти ҳақида;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган вилоятда мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ўқувчиларида ясси оёқлик ва сколиоз касалликларининг олдини олиш ва касалланган болаларни даволаш борасида мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларини ўрганиш натижалари ҳақида;

Вилоятда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Неъматовнинг ҳисоботи ҳақида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссиясини сайлаш тўғрисида;

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга депутатлар сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловни ўтказиш тўғрисида.

Кенгаш фаолиятида жорий этилган тартибга асосан навбатдаги, эллик бешинчи сессияси кун тартибини шакллантириш ҳамда сессия кун тартибига киритиладиган масалаларни пухта тайёрлашни ташкил этиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Тоштемир Остонақулов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳига топширилди.

***

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов иштирок этди ва сўзга чиқди.

- Бугун ҳурматли депутатларимиз сайловчилари билан тез-тез учрашувлар ўтказишлари, халқнинг муаммоли масалаларини ижро ҳокимияти олдига олиб чиқишлари керак, бу депутатнинг обрўси бўлади - деди Э.Турдимов. - Иккинчидан, депутатлар телевидение, радио ва газеталар орқали мунтазам чиқишлар қилиб борсин, амалга ошираётган ишлари ҳақида ўз сайловчиларига – халқимизга ҳисобот берсин. Депутат сўровлари кўпроқ уюштирилиши керак.


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:17.   Кўрилганлиги: 370
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/xalq-deputatlari-viloyat-kengashining-navbatdagi-sessiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг