Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 19 ва 24-моддалари ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши Регламентининг 40 ва 41-бандларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қуйидаги йўналишлар бўйича еттита доимий комиссиялари тузилсин:

1. Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

2. Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича;

3. Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича;

4. Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича;

5. Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича;

6. Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича;

7. Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комссияларининг таркиби 1-7 иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

 

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясининг раиси                                 
Т.Остонакулов
                    

2015 йил 8 январь



Киритилган вақти: 09/01/2015 12:12.   Кўрилганлиги: 526
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-doimiy-komissiyalarini-tuzish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг