Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАМДА САЙЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАМДА САЙЛОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 44-моддасига биноан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 11-Сарой, 12-Булунғур, 18-Митан ва 43-Султонобод сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш 2016 йил 4 сентябрь, якшанба кунига белгилансин.

2. Ушбу сайловларни Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш вилоят сайлов комиссияси (Умаров) га топширилсин.

3. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган молиявий маблағлар билан таъминлаш вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси (Каримов)га юклатилсин.

4. Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг бўшаб қолган ўринларига 2016 йил 4 сентябрь куни сайлов ўтказиш тавсия этилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси  З.Мирзаев

2016 йил 27 июль


Охирги ўзгариш: 09/08/2016 05:35.   Кўрилганлиги: 808
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashi-deputatligiga-boshab-qolgan-orinlarga-deputatlar-saylovi-kunini-belgilash-hamda-saylovlarni-otkazish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг