Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга депутатлар сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловни ўтказиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга депутатлар сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловни ўтказиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига биноан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 55-Бешёғоч сайлов округида бўшаб қолган депутатлар сайловини ўтказиш 2017 йилнинг 29 январь якшанба кунига белгилансин.

2. Ушбу сайловни «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш вилоят сайлов комиссияси (Умаров)га топширилсин.

3. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган молиявий маблағлар билан таъминлаш вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси (Каримов)га юклатилсин.

Сессия раиси  Ф.ТОШЕВ

2016 йил 29 декабрь


Киритилган вақти: 30/12/2016 17:59.   Кўрилганлиги: 535
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashi-deputatligiga-boshab-qolgan-oringa-deputatlar-saylovi-kunini-belgilash-hamda-saylovni-otkazish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг