Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халк депутатлари Самарканд вилояти Кенгашининг ҚА Р О Р И

Халк депутатлари Самарканд вилояти Кенгашининг ҚА Р О Р И

.

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар,

марака ва маросимларга бағишланган

тадбирлар ўтказилишини тартибга

солиш тизимини янада такомиллаштириш

тўғрисида

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларга бағишланган тадбирлар миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттиради.

Бироқ сўнгги пайтларда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда.

Вилоятда ўтказилаётган тўй-ҳашам, маросим ва унга доир турли оилавий тадбирлар исрофгарчилик ва дабдабабозлик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги ва бу борада Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари ҳамда вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг таклифларини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши

                                                                                       ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Б.Насриевнинг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қуйидагилар:

Самарқанд вилоятида тўй ва маросимлар, оилавий тантаналар ўтказилишини назорат қилиш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи комиссияси таркиби 1-иловага;

вилоят мувофиқлаштирувчи комиссияси штаби таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши (Б.Насриев), “Нуроний” жамғармаси (Х.Нормуродов), Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари ва вилоят Хотин-қизлар қўмитаси (Г.Алимова)нинг бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашини тузиш таклифи маъқуллансин.
  2. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига:

ҳар бир Кенгашда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссия фаолиятини йўлга қўйиш;

комиссиянинг мақсад ва вазифаларини белгилаб, унга ўтказиладиган тўй-ҳашам, маросим, оилавий тадбирлар ва унга доир бошқа тадбирларни ўтиш ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда тўй ва маросим эгалари билан ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши (Б.Насриев)га:

кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда, вилоятдаги
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот орқали жамият ҳаётига татбиқ этиш;

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини ўтказиш тизимини яратиш вазифалари топширилсин.

  1. Самарқанд вилоятида тўй ва маросимлар, оилавий тантаналар ўтказилишини назорат қилиш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи комиссияси штабига тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимлар ўтказилиши бўйича нотўғри ва асосланмаган маълумотлар тақдим этилишини олдини олиш мақсадида барча ташкилотлар раҳбарлари огоҳлантирилсин;

нотўғри маълумот тақдим этган ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилсин.

  1. Самарқанд вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (М.Ибодуллаев), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), вилоят телевидениеси (Д.Исматов)га оммавий ахборот воситаларида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни тартибга солиш масалаларини кенг ёритиш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Ихтиёров) зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                                 Кенгаш раиси                                                  Э.Турдимов

Қарорни йуклаб олиш (PDF 232 КБ)


Охирги ўзгариш: 22/04/2020 13:15.   Кўрилганлиги: 297
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/xalk-deputatlari-samarkand-viloyati-kengashining-qa-r-o-r-i

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.