Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халк депутатлари Самарканд вилояти Кенгашининг КАРОРИ

Халк депутатлари Самарканд вилояти Кенгашининг КАРОРИ

.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши

депутатларининг депутатлик фаолиятлари

юзасидан 2020 йилда “Зарафшон”,

Самаркандский вестник”, “Овози

Самарқанд” газеталарида ҳамда интернет

сайтларида чиқишларини янада

жадаллаштириш  чора-тадбирлари

тўғрисида

Бугунги кунда депутатларнинг ўз депутатлик фаолияти юзасидан оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларини медиа жадвал асосида ташкил этиш яхши самара бермоқда. Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашларига ўз ҳудудларида депутатларнинг матбуотда чиқишини шу тарзда ташкил этиш тавсия этилсин. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан депутатларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларининг  2020 йилга мўлжалланган медиа жадвали ижросини Сиёсий партиялар вилоят кенгашларига ўз депутатлари чиқишини мувофиқлаштириб бориш тавсия этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, депутатларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларини медиа жадваллари асосида мунтазам уюштиришни таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши

                                                                                                          ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг 2020 йилда “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталарида депутатлик фаолиятлари юзасидан чиқишлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўз депутатлик фаолияти юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали сайловчиларга ҳисобот бериб туриш депутатнинг бурчи эканлиги таъкидлаб ўтилсин.
  3. Вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси (Ш.Джаниқулов) медиа жадвалда белгиланган муддатда оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилмаган депутатлар билан тушунтириш ишлари олиб борсин.
  4. Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари 2020 йил ўз нашрларининг ҳафтасига камида бир маротаба чиқиши зарурлигини ҳисобга олсинлар ҳамда тегишли чоралар кўрсинлар.
  5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Ихтиёров) ушбу масала юзасидан йил якуни бўйича Кенгаш сессиясида ахборот берсин.
  6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси (Ш.Джаниқулов)га юклатилсин.

 

 

                                                      Кенгаш раиси                                                  Э.Турдимов

Қарорни йуклаб олиш (PDF 359 КБ)


Охирги ўзгариш: 22/04/2020 13:15.   Кўрилганлиги: 215
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/xalk-deputatlari-samarkand-viloyati-kengashining-karori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.