Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ҲУДУДИЙ ДАСТУРИНИНГ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ Х.ХЎЖАЁРОВНИНГ ҲИСОБОТИ ТЎҒРИСИДА

“СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ҲУДУДИЙ ДАСТУРИНИНГ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ Х.ХЎЖАЁРОВНИНГ ҲИСОБОТИ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Вилоят ҳокимининг 2014 йил 22 февралдаги 39-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сонли “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, жами 7 та бўлим ва 150 банддан иборат чора-тадбирлар дастури қабул қилинган.

“Соғлом бола йили” ҳудудий дастури чора-тадбирларини амалга оширишнинг харажатлари 274,2 миллиард сўмни ва эквивалентда 1338,1 минг еврони ташкил қилиб, аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилаш, таълим, тиббиёт ва болалар спортини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар бюджет ва ижрочилар маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Ўтган давр мобайнида оила мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида “Оилада ахлоқий ва маънавий қадриятларни шакллантириш”, “Соғлом фарзанд туғилиши ва тарбияси”, “Оиланинг ижтимоий-психологик муаммолари”, “Эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олиш, оиланинг ҳуқуқий асослари” мавзуларида 1300 марта маъруза, 309 марта давра суҳбати ва 3450 марта суҳбат, “Соғлом оила, оналик муҳофазаси асослари” мавзуси доирасида 1125 марта маъруза, 540 марта давра суҳбати ва 52200 марта суҳбатлар ўтказилган.

Шу билан бирга, дастур доирасида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 779,6 минг нафаридан 239,4 минг нафари педиатр, стоматолог, невропатолог, эндокринолог, окулистлар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилган.

Тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг 55,1 фоизи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. Унинг натижаларига кўра, 39,3 фоиз аҳолида касаллик аниқланиб, уларнинг 37,7 фоизи амбулатор ва 4,4 фоизи стационар шароитда соғломлаштирилиши ташкил этилган.

Вилоятда маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 27 та қишлоқ врачлик пунктида капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида 1652 миллион сўм маблағ ажратилган.

Шунга қарамасдан, “Соғлом бола йили” ҳудудий дастури бажарилиши халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг тегишли доимий комиссиялари йиғилишларида тизимли кўриб чиқилмаган, ижроия ҳокимият вакилларининг ушбу масалага оид ҳисоботлари тингланмаган.

Айрим ҳудудларда қишлоқ врачлик пунктларини таъмирлаш ишларига етарлича эътибор берилмаган. Пастдарғом туманидаги “Боғонали” ва Иштихон туманидаги “Зарбанд” қишлоқ врачлик пунктларида таъмирлаш ишлари бошланмаган.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб ҳамда “Соғлом бола йили” ҳудудий дастури ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Соғлом бола йили” ҳудудий дастурининг ижроси юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари Х.Хўжаёровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Соғлом бола йили” ҳудудий дастурини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси (Х.Хўжаёров)га бошқарма, ташкилот, корхона ва муассасалар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда ҳар бир маҳаллада “Соғлом бола йили” ҳудудий дастури ижросини таъминлаш чора-тадбирларини белгилаш вазифаси юклатилсин.

3. Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига:

- “Соғлом бола йили” ҳудудий дастури ижросини танқидий кўриб чиқиш, кенгашлар доимий комиссиялари йиғилишларида ижроия ҳокимият вакилларининг ушбу масалага оид ҳисоботларини эшитиб бориш;

- ош тузларида бойитилган йод миқдорини белгиловчи алоҳида нормаларга риоя қилинишини назорат қилиш, жамоат жойларида алькогол ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ёки тарғиб қилишга қарши чораларни белгилаш;

- аҳолининг репродуктив саломатлиги, она ва боланинг саломатлиги йўналишидаги фаолиятини яхшилаш, шунингдек, оналар, болалар касаллиги ва ўлимининг кўрсаткичларини пасайтириш;

- жисмоний тарбия ва спорт йўналишларига ёшларни кенг доирада жалб қилиш, соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш тизимини шакллантириш, юқори тоифали ва захирадаги спортчилар учун керакли шарт-шароит яратиш;

- янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига ижтимоий соҳа объектларини, боғчалар, умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.

4. Вилоят ҳокими ўринбосари (О.Очилов) туманлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ врачлик пунктларида қурилиш, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунига етказилишини назоратга олиш юклатилсин.

5. Вилоят телерадиокомпанияси (Ф.Тўраев), вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” газетаси (О.Хидиров)га “Соғлом бола йили” ҳудудий дастурининг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Тошев)га юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2014 йил 19 август


Киритилган вақти: 19/08/2014 00:00.   Кўрилганлиги: 973
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/soglom_bola_yili_hududiy_dasturining_ijrosi_yuzasidan_viloyat_hokimining_orinbosari_xxojayorovning_hisoboti_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг