Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2013 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ Ф-3987 “ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ СИНОВИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ”ГИ ФАРМОЙИШИ ИЖРОСИНИНГ БОРИШИ ҲАҚИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2013 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ Ф-3987 “ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ СИНОВИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ”ГИ ФАРМОЙИШИ ИЖРОСИНИНГ БОРИШИ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2013 йил 25 мартдаги 77-Қ-рақамли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорга мувофиқ, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби, ҳуқуқий экспериментни ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш жадвали, Ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган.

2013 йилнинг 1 апрель куни вилоят Ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилиб, вилоят ҳокимининг қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида барча шаҳар ва туманларга Ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят ҳокимлиги девонининг масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича мутахассислардан иборат вакиллар бириктирилган.

Юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий эксперимент субъектларининг фаолияти тўғрисидаги жорий ахборот билан эркин танишишлари учун фуқароларга қулай бўлган манзил – Самарқанд шаҳар Камол Отатурк кўчаси 12-уй – Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими биносидан махсус хона ажратилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий экспериментнинг бориши тўғрисидаги маълумотлар билан танишишлари учун шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу хонага айни пайтда вилоят ҳокимлигининг Иш тартиби, фуқароларни қабул қилиш тартиби, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ва бошқа ахборот намунали стендлари ўрнатилган.

Ҳуқуқий эксперимент субъектлари бўлган барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ахборот хизмати раҳбари ва масъул ходими лавозимига малакали кадрларни танлаш ҳамда тайинлаш, улар фаолиятини таҳлил қилиб бориш, қонун лойиҳаси талабларига мувофиқ уларнинг хизмат хоналарини моддий-техник жиҳатдан жиҳозлаш чоралари кўрилмоқда.

2013 йилнинг 5 апрель куни вилоят ҳокимлигида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг нормалари синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказувчи Ишчи комиссиясининг кўчма йиғилиши ўтказилган.

5-7 апрель кунлари ҳуқуқий экспериментнинг бориши билан аҳолининг барча қатламларини мунтазам хабардор этиб бориш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига вилоятдан сайланган депутатлар, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлари ҳамда Самарқанд шаҳридаги 7 та олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларидан иборат вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат Кенгашида доимий фаолият юритувчи тарғибот-ташвиқот гуруҳлари аъзолари аҳоли ўртасида ҳуқуқий эксперимент бўйича тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишларини олиб бордилар.

2013 йил 17-18 апрель кунлари “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси нормалари синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказувчи Ишчи комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги 3987-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси нормаларининг синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишини ижро этиш бўйича Самарқанд ҳамда Каттақўрғон шаҳарларида ўқув-семинар (инструктаж) ўтказилди.

Ўқув-семинарда вилоят, шаҳар ва туман давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари (ҳуқуқий эксперимент субъектларининг) раҳбарлари, ахборот хизматлари ва канцелярия ходимлари, жамоат ташкилотлари, Республика маънавият тарғиботи маркази туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари, республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги вакиллари, вилоят, шаҳар ва туманлар оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокимлигининг интернетдаги веб-сайти орқали ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш доирасида аҳолини, жамоатчиликни, фуқаролик жамияти институтларини экспериментнинг вазифалари, мақсадлари, тартиби ва бориши ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиб бориш, журналистлар томонидан эксперимент ўтказилаётган субъектларнинг раҳбарларига бевосита саволлар, фуқаролар томонидан электрон почта орқали мурожаатлар йўллашига ва бу мурожаатларга ўз муддатида тегишли муносабат билдирилишига кенг имкониятлар яратилди.

Бугунга қадар вилоят ҳокимлигининг интернетдаги веб-сайти орқали ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш доирасида аҳолининг кенг қатламлари вакилларидан, юридик шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан 165 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Республика оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирлари ҳамда вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ушбу мавзуда 5 марта матбуот конференциялари уюштирилди.

Вилоят ҳокимлиги ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг нашрлари – “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталари саҳифаларида махсус рукнлар остида 17 та мақола эълон қилинди, вилоят телерадиокомпанияси ҳамда “СТВ-Самарқанд” телевизион ижодий уюшмаси томонидан 29 марта кўрсатув ва эшиттиришлар берилди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, туман ҳамда шаҳарлар ҳокимлари, бошқарув органлари, йирик корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида вилоят телевидениесидаги “Очиқ мулоқот” кўрсатуви тасдиқланган режа асосида эфирга чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987 “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги”ги Фармойиши ижросининг бориши ҳақидаги В.Рахимовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Вилоят Ишчи гуруҳи (В.Рахимов)га:

– ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартибида назарда тутилган тадбирларнинг жойларда сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини тизимли ташкил этиш, ушбу экспериментни ўтказишда иштирок этаётган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида тузилган ишчи гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

– жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишига имконият яратиб бериш учун қонун нормалари талабларига мувофиқ махсус ажратилган хоналарнинг белгиланган талаблар даражасида жиҳозланиши ва самарали фаолият юритишини назорат қилиш;

– вилоят ҳокимлигининг интернетдаги веб-сайти орқали ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш доирасида аҳолини, жамоатчиликни, фуқаролик жамияти институтларини экспериментнинг вазифалари, мақсадлари, тартиби ва бориши ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиб бориш, журналистлар томонидан эксперимент ўтказилаётган субъектларнинг раҳбарларига бевосита саволлар, фуқаролар томонидан электрон почта орқали мурожаатлар йўллашига ва бу мурожаатларга ўз муддатида тегишли муносабат билдирилишига кенг имкониятлар яратиш;

– шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳуқуқий эксперимент субъектларининг расмий веб-сайтини доимий ишлашини ташкил этиш ҳамда веб-сайтларда доимий равишда (ҳафтада камида 1 марта) маълумотларни янгилаб борилишини таъминлаш топширилсин.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комисссиялари, туман ва шаҳар Кенгашларига:

– жамоатчиликни ва фуқаролик жамияти институтларини экспериментнинг бориши, унинг мақсади тўғрисида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти ҳақида, улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар, дастурлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар ҳақида ахборот олишда жисмоний ва юридик шахслар учун янги имкониятлар мавжудлигидан хабардор қилиш мақсадида жойларда депутатларнинг доимий учрашувларини ташкил қилиш;

– “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартибида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари режаларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилишида амалий ҳамкорлик қилиш тавсия этилсин.

4. Вилоят Телерадиокомпанияси (А.Аҳмедов), “Самарқанд-СТВ” ижодий уюшмаси (А.Салоҳиддинов), вилоят “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” (О.Хидиров) газеталари, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси (Н.Турдибоев) бошқа барча оммавий ахборот воситаларига ҳуқуқий экспериментнинг ўтказилиш жараёнини, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, кенг жамоатчилик ва аҳолининг барча қатламлари, манфаатдор шахсларнинг ушбу масала бўйича баҳолари ва фикр-мулоҳазаларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Садиков)га юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси З.МИРЗАЕВ

2013 йил 14 май


Киритилган вақти: 14/05/2013 00:00.   Кўрилганлиги: 684
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/ozbekiston_respublikasi_prezidentining_2013_yil_20_martdagi_f-3987_davlat_hokimiyati_va_boshqaruvi_organlari_faoliyatining_ochiqligi_togrisidagi_ozbekiston_respublikasi_qonuni_loyihasi_sinovi_boyicha_huquqiy_eksperiment_otkazish_haqidagigi_farmoyishi_ijrosining_borishi_haqida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг