“Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури”нинг 2015 йил биринчи ярим йиллиги ижроси тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли “Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида вилоят ҳокимининг 2015 йил 5 мартдаги 58-Қ-сонли “Самарқанд вилоятининг “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган тадбирлар доирасида вилоятдаги 273 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари (квартиралари) жорий ва мукаммал таъмирлаб берилган.

Бундан ташқари, 2015 йил январ-июн ойларида ҳудудий дастурда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши таъминланган.

Хусусан, 239 минг 534 нафар кексалар, шу жумладан, 279 нафар уруш фахрийлари, 5342 нафар меҳнат фронти фахрийлари ҳамда 233 минг 913 нафар пенсионер, ёлғиз кексалар ва ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилган, 198 нафар уруш ва меҳнат фахрийларининг Республика сиҳатгоҳларида саломатликлари тикланган, 353 нафар ногирон фуқароларга реабилитация-техник воситалари етказиб берилган.

Шу билан бирга, ҳудудий дастурнинг 15-бандида белгиланган уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари (квартиралари) жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари Каттақўрғон шаҳар, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Каттақўрғон, Қўшработ, Нарпай, Нуробод, Пахтачи ва Самарқанд туманларида тўлиқ ташкил этилмаган.

Худди шундай, Каттақўрғон шаҳар, Иштихон, Самарқанд, Қўшработ ва Нарпай туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сонли “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ёлғиз фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш, шу билан биргаликда, ёлғизларнинг бевосита бир-бирлари билан мулоқотда бўлиш, жамоат марказлари фаолияти ташкил этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли “Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида вилоят ҳокимининг 2015 йил 5 мартдаги 58-Қ-сонли “Самарқанд вилоятининг “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ҳудудий дастурнинг 2015 йил иккинчи ярим йиллигида белгиланган тадбирларнинг тўлақонли ижро этилишини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳудудий дастурининг 2015 йил биринчи ярим йиллиги ижроси тўғрисидаги вилоят ҳокими ўринбосари Х.Худжаёровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Каттақўрғон шаҳар (Ш.Раҳмонов), Оқдарё (Н.Бердибоев), Булунғур (Ҳ.Абжалов), Иштихон (Ш.Негматов), Каттақўрғон (С.Азимов), Қўшработ (А.Алиходжаев), Нарпай (Б.Юсупов), Нуробод (Б.Эргашев), Пахтачи (К.Қурбонов) ва Самарқанд (Б.Қодиров) туманлари ҳокимликлари 2015 йилнинг июл-октябр ойларида уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз фуқаролар ҳамда кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари (квартиралари) жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ҳудудий дастурда белгиланган режага асосан тўлиқ таъминласин.

3. Каттақўрғон шаҳар (Ш.Раҳмонов), Иштихон (Ш.Негматов), Самарқанд (Б.Қодиров), Қўшработ (А.Алихаджаев), Нарпай (Б.Юсупов) туманлари ҳокимликлари 2015 йилнинг июл-август ойларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сонли “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ёлғиз фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш, шу билан биргаликда, ёлғизларнинг бевосита бир-бирлари билан мулоқотда бўлиш, жамоат марказлари фаолиятини ташкил этсин.

4. Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар кенгашларига:

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг 2015 йил биринчи ярим йиллиги ижроси тўғрисидаги масалани навбатдаги сессияларда кўриб чиқиш;

Дастурнинг 15-бандида назарда тутилган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек, ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015-2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларга асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими маҳалла аҳолиси, айниқса ёшлар, ҳомийлар ва саховатпешаларнинг фаол иштирокида ҳар бир маҳаллада камида бир нафар фахрийни қамраб олган ҳолда уларнинг квартиралари ва уйларини ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлаш, шунингдек, ҳовлиларини ободонлаштириш, турар-жой шароитларини яхшилаш тадбирларини белгиланган муддатларда амалга ошириш;

мамлакатимизда нишонланадиган байрам ва турли тадбирларда ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг, ёлғиз кекса пенсионер ва ногиронларнинг ҳолидан хабар олиш, тадбирларда уларнинг иштирокини таъминлаш ва турли шаклларда моддий ёрдам кўрсатиш билан қамраб олиш чора-тадбирларини кўриш тавсия этилсин.

5. Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б.Раҳматуллаев), Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси (З.Жўраев), Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят кенгаши (Ф.Хидиров), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (Ш.Юлдашев)га:

- мутасадди идора ва ташкилотлар билан биргаликда “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳудудий дастурининг 2015 йил иккинчи ярим йиллигида белгиланган тадбирларнинг тўлақонли ижро этилишини;

- “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳудудий дастури асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вилоят аҳолисининг кенг қатламига маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали асослантирилган маълумотлар бериб боришни таъминлаш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Шарофов)га юклатилсин.

 

Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев

2015 йил 21 июль


Охирги ўзгариш: 04/08/2015 00:08.   Кўрилганлиги: 1312

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг