Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат

ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да

амалга оширишга оид давлат дастури ижросини

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Вилоятда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, парламент палаталари қўшма мажлиси ва ташкилий йиғилишларида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши

                                                                                         ҚАРОР   ҚИЛАДИ :

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармони ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда “Чора-тадбирлар режаси” дейилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Ураков, А.Шукуров, А.Нуркулов, Р.Кобилов, Д.Мамадкулов, О.Ходжаев, А.Умаров, Б.Нуруллаев) вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (Ф.Назаров), халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари (Ф.Насруллаев, Ш.Джуракулов, М.Ихтиёров, С.Рафиков, У.Саидмурадов, Б.Абдуллаев, Ш.Джаникулов) 2020 йилда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг фаолиятини “Намунали Кенгаш” сифатида йўлга қўйиш бўйича амалий ташкилий чора-тадбирларни ҳамда маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий қилиш юзасидан бир ҳафта муддатда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва ўз вақтида ижросини таъминлаб борсин.
  4. Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Ф.Назаров), туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига:

вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режалари ижросини ўз муддатида таъминлаб бориш;

вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳоким ва унинг ўринбосарлари, прокуратура, солиқ, молия, ички ишлар, соглиқни сақлаш органлари раҳбарларининг ҳисоботлари, адлия органи раҳбарлари, судлар раисларининг ахборотларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш ҳамда фикр ва таклифларни ишлаб чиқиш;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари денутатлари томонидан депутат сўровлари юбориш ва уларнинг натижаларини олиш;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари денутатларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил қилиш, ушбу учрашувларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш;

маҳаллий Кенгашларнинг веб-сайти, уларда қарорларнинг ёритилиши, депутатларнинг ОАВларда чиқишларини ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашларнинг иштирокини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Ураков, Р.Қобилов), вилоят Бандлик бош бошқармаси (А.Усмонов), Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Ш.Юлдашев), вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Насимов), Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси (Қ.Собиров) ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва туманларда камида биттадан “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касбга тайёрлаш марказларини ташкил этиб, уларда, биринчи навбатда, ишсизлар ва камбағал оилалар аъзолари, ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар, ёшлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан, тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишлар бўйича касбга ўргатиш ва тадбиркорлик асослари бўйича курсларни ўрнатилган тартибда ташкил этиш чораларини кўрсин.
  2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи (А.Умаров), вилоят Бандлик бош бошқармаси (А.Усмонов) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда “Маҳалла гузарларида касбга ўқитиш дастури”ни ишлаб чиқиб, талабгорлар рўйхатини шакллантирсин.

Бунда, касбга ўргатиш курслари доирасида ўқитилган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар ва ёшлар каби аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маблағ ажратилиши инобатга олинсин.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), Бандлик бош бошқармаси (А.Усмонов),
    Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси (Ш.Юлдашев), Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси (Қ.Собиров) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

10 кун муддатда бюджет маблағлари ҳисобидан илғор тадбиркорлик лойиҳаларига грантлар ажратиш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифларни вилоят ҳокимлигига киритсин ва уни амалиётга жорий этиш чораларини кўрсин.

2020 йил 1 майга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш ўқув дастури” бўйича нодавлат ташкилотлари ўртасида танловларни тегишли вазирликлар билан ўрнатилган тартибда келишилган ҳолда ўтказиш ва унинг ғолибларига ўз ишини ташкил қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан грант ажратиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни киритсин.

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Ураков, А.Шукуров), Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси (Х.Назаров), Кичик саноат зоналари дирекцияси (А.Юсупов), вилоят Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Махмараимов) ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда тадбиркорлик яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган ер майдонларини аниқлаш ҳамда уларда кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва уларни инфратузилма билан таъминлаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш чораларини ўрнатилган тартибда ҳал этсин.
  2. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (А.Нурқулов, А.Умаров), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Норқўзиев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (С.Ҳакимов), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир туманда деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантириб, қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ерларни талабгорларга тақсимлаб бериш ва уларни кооперацияларга бириктириш бўйича таклифларни вилоят ҳокимига киритсин.

Бунда, мазкур шахсларга қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилиши ва ерларни оборотга қайтариш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан белгиланган тартибга риоя этилсин.

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Ураков, Р.Қобилов), вилоят Бандлик бош бошқармаси (А.Усмонов) Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (Н.Эшназаров) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда “Беш ташаббус” лойиҳасини молиялаштириш доирасида “Рақамли технологиялар ўқув марказлари”да, “Ишга марҳамат” мономарказларида ва “Ёшлар технопарк”ларида ёшларга рақамли технологияларни ўргатиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш чораларини кўрсин.
  2. Вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари (Ж.Ураков, А.Шукуров, А.Нуркулов, Р.Кобилов, Д.Мамадкулов, О.Ходжаев, А.Умаров, Б.Нуруллаев), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига уч кун муддатда:

Давлат дастури ҳамда мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган чора-тадбирлар режаси ижросини мониторинг қилиб борувчи ишчи гуруҳини тузиш;

ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган таҳлилий маълумотлар асосида Давлат дастури ва чора-тадбирлар режаси бандлари ижросини ҳар ойда бир маротаба мажлисларда муҳокама қилиб бориш;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳар чоракда бошқарма, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг Давлат дастури бажарилиши юзасидан ахборотларини эшитиб бориш, Давлат дастури бажарилишини танқидий кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ҳамда бу борада Кенгашлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тадбирлар юзасидан масъул бошқарма, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича таклифларни киритиш вазифалари юклатилсин.

  1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, вилоят телевидениеси (М.Ихтиёров), вилоят "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев) ва бошқа оммавий ахборот воситалари мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг тарғиб қилинишини таъминласин.
  2. Ушбу қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Ж.Ураков ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                  Кенгаш раиси                                                            Э.Турдимов

Қарорни йуклаб олиш (PDF 1.27 MБ)


Киритилган вақти: 11/03/2020 18:32.   Кўрилганлиги: 508
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/2017-2021-yillarda-ozbekiston-respublikasini-rivojlantirishning-beshta-ustuvor-yonalishi-boyicha-harakatlar-strategiyasini-ilm-marifat-va-raqamli-iqtisodiyotni-rivojlantirish-yilida-amalga-oshirishga-oid-davlat-dasturi-ijrosini-taminlash-chora-tadbirlari-

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.