Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2012 йилги вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2013 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида

2012 йилги вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2013 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 6 декабрдаги СҚ─343-II-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ─1887-сонли қарорларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 6 декабрдаги СҚ─343-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ─1887-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2013 йилги вилоят маҳаллий бюджетининг параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2013 йилда Республика бюджетидан 771504,9 млн. сўм миқдорида мақсадли субвенция, шу жумладан болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақаларга 139889,5 млн. сўм ҳамда халқ таълими муассасаларининг иш ҳақи ва иш берувчиларнинг ажратмалари учун 631615,4 млн. сўм ажратилиши кўзда тутилганлиги инобатга олинсин.

3. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари:

- вилоятда молиявий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг даромадлари даражаси ва турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига тушаётган солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш чораларини кўрсинлар;

- ижтимоий соҳага йўналтириладиган бюджет ҳаражатларини, шу жумладан таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш харажатларини янада кўпайтириш йўли билан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш чораларини рўёбга чиқаришни давом эттирсинлар;

- вилоятда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда янги юқори технологик корхоналар ва ишлаб чиқаришлар илдам ривожлантирилишини, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган таркибий ўзгартиришлар дастурларини амалга оширишни, ишбилармонлик муҳитини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлиги давом эттирилишини таъминласинлар;

- қишлоқ аҳолиси уй-жой шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича чоралар кўрсинлар;

- бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва биринчи навбатдаги харажатларни маҳаллий бюджетлардан ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминлаш бўйича ишларни давом эттирсинлар;

- бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли, манзилли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатсинлар.

4. Вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилга белгиланган асосий кўрсаткичларини шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетлари ҳамда вилоят бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари бўйича тақсимланган бюджетни тасдиқлаш ҳамда уларга ўзгартиришлар киритишни вилоят ҳокими амалга оширади.

5. 2012 йил вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси даромадлар бўйича 611981,9 млн. сўм, харажатлар бўйича 1339781,8 млн. сўм миқдорида 2-иловага асосан тасдиқлансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Жамолов) ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари (В.Раҳимов) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси З.Мирзаев

2012 йил 28 декабрь


Киритилган вақти: 28/12/2012 00:00.   Кўрилганлиги: 664
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/local_council/council_documents/2012_yilgi_viloyat_mahalliy_byudjetining_kutilayotgan_ijrosi_hamda_2013_yilgi_mahalliy__byudjet_parametrlari_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг