Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ахборотлар

Бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ахборотлар

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш


Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бунда асосий эътибор кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, айниқса янги ишчи ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни янада кенгайтиришга қаратилди. Натижада, 2012 йил январ-май ойларида тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳажми 2011 йил шу даврга нисбатан 1,4 баробарга кўпайиб, 90,3 млрд. сўмни ташкил этди. Кредит маблағларининг 63 млрд. сўми ёки 70,0 фоизи узоқ муддатли кредитлар ҳиссасига тўғри келган.

Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида барча молиялаш манбалари ҳисобидан мазкур соҳага 24,8 млрд.сўм миқдорида микрокредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга ўсиш таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ–3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркор аёлларга жами 5,5 млрд. сўм кредитлар ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-308-сонли қарорига асосан тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобига жами 1749 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-1047-сонли қарорини вилоятда бажарилишини таъминлаш мақсадида хисобот даврида вилоят банклари томонидан 9,6 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан ҳисобот даврида вилоят банклари томонидан 12,4 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига 5005 та янги ишчи ўринлари яратилган.


Самарқанд вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган тижорат банклари томонидан таклиф этиладиган кредит турлари бўйича маълумотлар:

 

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш:

Марказий банк вилоят бош бошқармаси
Телефон: 8 (366) 233 37 02
Эл. почта: markaziybank@samarkand.uz

Вилоят савдо-саноат палатаси
Тел.: 8 (366) 210 11 03, 210 11 02,
факс 8 (366) 210 11 01
Эл. почта: biznes@samarkand.uz


Киритилган вақти: 24/11/2015 22:22.   Кўрилганлиги: 891
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/interaktiv/citizens/biznesni-qollab-quvvatlashga-doir-axborotlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг