Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайловда иштирок этиш учун сиёсий партиялар вилоят кенгашларига рухсат бериш тўғрисида

Вилоят сайлов комиссиясининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 21-моддасига асосан вилоят сайлов комиссияси қарор қилади:

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 21-моддасига мувофиқ сиёсий партиялар вилоят кенгашлари томонидан вилоят сайлов комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидаги партияларга 2014 йил 21 декабрда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига бўладиган сайловда иштирок этиш учун рухсат берилсин:

- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши;

-  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал- демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши;

-  Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши;

- Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши.

Вилоят сайлов комиссияси раиси                      А.Умаров

Самарқанд шаҳри,
2014 йил 10 октябрь


Охирги ўзгариш: 06/12/2014 22:57.   Кўрилганлиги: 908

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг