Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА

ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА

                                           

                                                                                БИР-БИРИМИЗНИ ҚЎЛЛАЙДИГАН ПАЙТ

Қарийб қирқ кундан буён карантин шароитида яшаяпмиз. Содда қилиб айтсак, коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган чилла ҳам якунига етмоқда. Лекин айни пайтдаги вазият ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳисобга олинган ҳолда карантин тадбирлари 10 майга қадар узайтирилди.
Одамлардан уйда қолиш, вазифаларни масофадан туриб бажариш сўралмоқда. Таълим-тарбия жараёнлари шу тизимга ўтди. Савдо ва маиший хизмат кўрсатишда янгича иш услублари шаклланди.
Умуман, кўп соҳа ва тармоқлар карантин шароитида ишлашга мослашди.
Аммо ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ шундай тармоқлар борки, улар ишини масофадан туриб ёки онлайн бажариш имконсиз. Яна бир томони, ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз давом этиши керак. Бирор бир механизм, ускуна маълум муддат ишламай турса, уни яна ишга солиб, сифатли маҳсулот тайёрлаш учун вақт керак. Бу ишлаб чиқариш занжирига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Дейлик, маҳсулотнинг кичик бир бутловчи қисмини тайёрлайдиган корхона фаолияти тўхтатилса, бу ўша маҳсулотни тўлақонли ишлаб чиқарадиган корхона иши ҳам тўхтаб қолишига сабаб бўлади.
Қолаверса, бугун юртимиздаги кўплаб саноат корхоналари маҳаллийлаштириш дастури асосида бир-бири билан узвий боғланган. Бирининг ишни тўхтатиши ёки тўла қувват билан ишламаслиги бошқаларига ҳам таъсир кўрсатади. Бу эса иқтисодиётга, солиқ тушумлари, аҳоли бандлигига, пировардида одамлар турмуш тарзига салбий таъсир этмай қолмайди. Шу боис айни пайтда саноат корхоналари санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда соат механизмидек аниқ ва тизимли ишлаши керак.
Ўзимизда тайёрланадиган хом ашё ёки бутловчи буюмлар корхоналарга узлуксиз етказиб берилиши лозим. Импорт қилинадиган маҳсулот ва бутловчи буюмлар масаласида ҳам юртимиздаги ишлаб чиқарувчиларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тақозо этилади. Чунки, хориждан келтириладиган хом ашё ёки бутловчи буюм бир корхона учун танқис бўлиб турган бугунги шароитда бошқа бир корхонада етарлича заҳира қилинган бўлиши мумкин. Улар шу масалада бир-бирига ёрдам берса, бу бутун мамлакат иқтисодиёти учун фойдали бўлади. Буни эса тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар мувофиқлаштириб бориши зарур.
Давлатимиз раҳбари 20 апрель куни ўтказган видеоселектор йиғилишида саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиладиган бўлди.
Аслида, бугун бутун дунё шундай йўл тутмоқда. Коронавирус пандемияси шароитида давлат иқтисодиёти издан чиқмаслиги, таназзулга учрамаслиги керак. Бу мамлакатда кўплаб ижтимоий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
                                                                                                                                                       Ўктам САИДМУРОДОВ,
                                                                                                                            Халқ депутатлари Самарқанд вилояти
                                                                                                                                                             Кенгаши депутати

Охирги ўзгариш: 21/04/2020 19:18.   Кўрилганлиги: 49
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/el-boshiga-ish-tushganda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг