Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида

“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори  ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги (02/1-2631-сон)ли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармасининг тавсияларини инобатга олиб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

                                                                                                             

  1. Вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармасининг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

       вилоят Қурилиш бош бошқармаси (Л.Хамидов), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси (Ф.Худайқулов) билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.

  1.  Вилоят   Инвестициялар   ва   ташқи   савдо  бошқармаси  (Н.Мардонов), Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси (С.Махмараимов)га ер участкасига бўлган ҳуқуқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан сотилган тақдирда, ушбу инвестицион мажбуриятларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш вазифалари юклатилсин.
  2. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби-Ахборот хизмати раҳбари (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий  веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  3. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 февралдаги “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдо майдончасига чиқариш учун ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғриси”ги 28-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Ураков, А.Шукуров, О.Ходжаев, Б.Нуруллаев зиммасига юклатилсин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Вилоят ҳокими                                                Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2021 йил 16 январь 5 - К-сон

 Қарорни юклаб олиш (PDF 1.53 МБ)


Охирги ўзгариш: 23/02/2021 15:20.   Кўрилганлиги: 3121
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/e-ijro-auksion-elektron-onlayn-auktsion-savdo-maydonchasiga-chiqarish-uchun-er-uchastkalaridan-doimiy-foydalanish-huquqining-minimal-qiymatini-tasdiqlash-togrisida11

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.