Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

ВИЛОЯТДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 16 январда 2412-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 7 январдаги 1-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 7 январдаги 2013-1-сонли “Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 21 январдаги МА/15-02-32-21/14-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 22 январдаги 26/1-1021-сонли қўшма хатини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2013 йилнинг 10 февралидан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъий назар, вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекс (ярмарка)ларида сотувчи (хизмат кўрсатувчи)лардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорлари 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2011 йил 19 февралдаги 36-Қ сонли “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан жой, ижара ва хизмат кўрсатиш ҳақининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ҳ.Шакиров)га ДСҚ Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Самарқанд вилоят бўлими (З.Норқўзиев) ҳамда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси (Б.Жўрабеков) билан биргаликда вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларида сотувчи (хизмат кўрсатувчи)лардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақлари тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.

4. Ушбу қарор Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тасдиғига киритилсин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари В.Рахимов зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими З. Мирзаев

2013 йил 9 март


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 23:01.   Кўрилганлиги: 2410
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/documents/legal_documents/viloyatdagi_bozorlar_va_savdo_komplekslari_mamuriyati_tomonidan_undirib_olinadigan_bir_martalik_yigimlar_ijara_tolovi_va_korsatiladigan_xizmatlar_qiymatining_yangi_miqdorlarini_belgilash_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг