ВИЛОЯТДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИHAДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖAPА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорлари 1, 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 мартдаги “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги 106-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор “Зарафшон” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                         Т.Джураев

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 17 февралдаги 100-сонли қарорига 1-илова (Юклаш RTF 492 KB)

 


Охирги ўзгариш: 18/07/2018 17:53.   Кўрилганлиги: 259

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг