Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА БЎЛГАН МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ РЎЙХАТИНИ ҚАЙТА ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА БЎЛГАН МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ РЎЙХАТИНИ ҚАЙТА ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 269-сонли қарори ижросини таъминлаш, вилоят ҳудудида мавжуд бўлган бой маданий мерос объектларини асраш, уларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 2013 йил 18 октябрдаги 01-01/641-сонли ҳамда вилоят Адлия бошқармасининг 2013 йил 14 ноябрдаги 05-17/4510-сонли хатларини инобатга олиб ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институти, вилоят Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида вилоят ҳудудидаги маданий мерос объектлари хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ҳукумат қарорлари билан вилоятнинг айрим шаҳар ва туманлари ҳудудларига ўзгартириш киритилганлиги, вилоят Топонимик объектларга ном бериш ва қайта номлаш комиссияси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўчалар ва географик объектларга қайта ном берилганлиги муносабати билан:

вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудида жойлашган археологик ёдгорликлар рўйхати 1-иловага;

Самарқанд шаҳри ҳудудидаги Давлат муҳофазасидаги ансамбл ва мажмуаларни ташкил этган алоҳида моддий меъморий ёдгорликлар рўйхати 2-иловага;

Самарқанд вилоятининг диққатга сазовор (зиёратгоҳ) жойлар маданий мерос объектлари рўйхати 3-иловага;

Самарқанд шаҳридаги меъмориал лавҳалари Давлат рўйхати

4-иловага;

Самарқанд вилоятининг меъморий маданий мерос объектлари рўйхати 5-иловага;

Самарқанд шаҳридаги монументал ёдгорликлари давлат рўйхати

6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига:

бир ой муддат ичида, ўз ҳудудларида мавжуд бўлган моддий маданий мерос объектларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида шаҳар ва туманлар бош режаларида ва хўжалик хариталарида моддий маданий мерос объектларини (археологик, меъморий, диққатга сазовор жойларни, ҳайкалларни ва ҳоказо) ўзини ва муҳофаза ҳудудларининг белгиланишини таъминлаш;

моддий маданий мерос объектлар атрофида бош режага асосан лойиҳалаш, қайта қуриш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини режалаштиришни Самарқанд вилоят Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда амалга ошириш;

бир ой муддат ичида, шаҳарлар ва туманларда 1, 2, 3, 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ мавжуд бўлган моддий маданий мерос объектларини сақлашини таъминлаш учун ҳар бирига муҳофаза белгиларни ўрнатиш топширилсин.

3. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, моддий маданий мерос объектларидан фойдаланувчи муассасалар, корхоналар, ташкилотлар ва жисмоний шахсларга вилоят Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси мурожаат қилгандан кейин 3 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари юклатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2013 йил 14 ноябрь


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 23:02.   Кўрилганлиги: 1493
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/documents/legal_documents/samarqand_viloyati_hududida_bolgan_madaniy_meros_obektlari_royxatini_qayta_tasdiqlash_togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг