Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 19 апрелдаги "Самарқанд шаҳри ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида"ги қарори

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 19 апрелдаги "Самарқанд шаҳри ҳудудида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифи тўғрисида"ги қарори

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5 сон, 124-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 455-сонли “Шаҳар ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2018 йил 30 мартдаги 05/1-338-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят Адлия бошқармасининг 2018 йил 17 апрелдаги хулосасини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 25-моддаларига асосан 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. 2018 йил 20 апрелдан бошлаб Самарқанд шаҳри автобус йўловчи транспорти хизматларининг чекланган тарифи бир марта юриш учун 1200 (бир минг икки юз) сўм миқдорида белгилансин.
  2. Вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси (Мирзаев), Давлат Солиқ бошқармаси (Норқўзиев)га юқорида ўрнатилган тарифларнинг тўғри қўлланилиши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
  3. Вилоят телерадиокомпанияси (Ф.Тўраев), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев), “Овози Самарканд” газетаси (Б.Раҳмонов)ларга вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситаларнинг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликларни кенг равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
  4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 июндаги 177-Қ-сонли қарориўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
  5. Ушбу қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
  6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Ў.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими Т. Джураев

Самарқанд шаҳри, 2018 йил 19 апрель


Охирги ўзгариш: 03/12/2018 14:03.   Кўрилганлиги: 114
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/documents/legal_documents/samarqand-shahri-hududida-qatnaydigan-yolovchi-tashish-transporti-xizmatlarining-tarifi-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг