Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2013 ЙИЛ 25 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-2099-СОНЛИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2014 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ҲАҚИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2013 ЙИЛ 25 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-2099-СОНЛИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2014 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ҲАҚИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур қарор билан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2014 йилги асосий параметрлари 3-6 иловаларга мувофиқ тасдиқланганлиги;

2014 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1 фоиз миқдорида белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ республика бюджети маблағларининг 2014 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;

2014 йил учун:

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1, 9-2, ва 9-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси 15-1 ва 15-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 16-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 17 ва 18-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага мувофиқ;

22-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 23-иловага мувофиқ;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ўртасида 24-иловадаги нормативларга мувофиқ тақсимланган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 6,5 фоиз миқдорида тасдиқланганлиги;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:

юридик шахслар учун – давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун – 25-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланганлиги;

ягона солиқ тўловидан тушумлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланиши белгилаб қўйилганлиги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун асосий воситаларни ҳар йили мажбурий қайта баҳолаш бекор қилиниши, уни ҳар уч йилда бир марта ўтказиш белгилаб қўйилганлиги;

қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 26-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

2014 йилнинг 1 январидан бошлаб, мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи, маблағларни 27-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда, ойига 600 сўм миқдорида белгиланганлиги;

2014 йилнинг 1 январидан бошлаб “Ўзнефтмаҳсулот” АК нефть базалари томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини ажратилган лимитларга мувофиқ истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш, бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқни ҳисобга олган ҳолда, чакана нархларда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

давлат эҳтиёжлари учун фермер хўжаликларидан сотиб олинадиган пахта хом ашёси ва дон учун 2014 йилги харид нархларини шакллантиришда фермер хўжаликлари томонидан дизель ёқилғисининг, бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмоли учун солиқни ҳисобга олган ҳолда, чакана нархлар бўйича сотиб олинишини назарда тутиши;

зарурат бўлганда, нархларнинг унификация қилиниши ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқнинг жорий қилиниши билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг фермер хўжаликлари томонидан компенсация қилинишини назарда тутувчи фермер хўжаликлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритиши. Бунда компенсация миқдори фермер хўжаликлари томонидан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўланишини бекор қилиш ҳисобига шаклланадиган ўз манбаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши кераклиги;

Давлат бошқарув органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;

28-иловага мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар бўйича тушумлар тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилиши;

2014 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 29-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 30-иловага мувофиқ;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 31-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан субвенциялар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек, иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилганлиги;

2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети захира жамғармалари миқдорлари 32-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари 33-иловага мувофиқ белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2015 йилнинг 1 январигача узайтирилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинганлиги:

бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,1 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 25 890 миллиард сўм, харажатлари 26012 миллиард сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 9700 миллиард сўм ва харажатлари 9056,7 миллиард сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 2148,4 миллиард сўм ва харажатлари 1947,7 миллиард сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг ғазначилик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2014 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2013 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2013 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, якуний операциялар ўтказиши;

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига жисмоний шахслар томонидан тўланган фуқароларнинг суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига жисмоний шахслар томонидан тўланган фуқароларнинг суғурта бадаллари маълумотларини якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқиши ва 2014 йил 1 июлгача Вазирлар Маҳкамасига киритиши;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йилдаги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган тақчиллик доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритиши;

Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни янада рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларида илгари берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 34-иловага мувофиқ узайтирилсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари 35-иловага мувофиқ 2014 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2014 йил 1 январдан бошлаб 36-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши;

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги 255-29-сонли “2013 йил вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2014 йилги маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

4. Вилоятнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари 37-иловага мувофиқ ҳамда 2014 йилги маҳаллий бюджетининг параметрлари 38-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. 2014 йилда вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари вилоят ҳудудида тушадиган умумдавлат даромадлари ва солиқларидан 100 фоиз миқдорида ҳамда бириктирилган даромадлар ҳисобига ташкил топиши инобатга олинсин.

6. 2014 йил учун:

вилоят, шаҳарлар, туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари ҳамда вилоят бюджетидан бериладиган мақсадли бюджет субвенциялари ва бериладиган даромадларининг чекланган миқдорлари 39-иловага мувофиқ;

шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 40-иловага мувофиқ;

вилоят, шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 41-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ҳар ойнинг 1-санасига маҳаллий бюджетларида нақд пул айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорини сақланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.

7. Белгилаб қўйилсинки, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари бюджетга тўловларнинг тўлиқ тушишига, шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг харажатлар қисми ижросини таъминлашга шахсан жавобгардирлар.

8. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармасига маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида ҳудудлардан тушадиган барча солиқ ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан келиб чиқиб, шаҳарлар ва туманларга бериладиган мақсадли субвенция, ссуда (даромадлар ва харажатлар ўртасида вақтинчалик касса тафовутини қоплаш учун)лар ҳажмига ўзаро ҳисоб-китоблар орқали аниқлик киритиб бориш топширилсин.

Бунда, бюджет муассасаларининг биринчи навбатдаги харажатлари (иш ҳақи, иш ҳақига устама, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар) тўлиқ тўланганлигини инобатга олсинлар.

2014 йилда “Соғлом бола йили” Давлат дастурига киритиладиган мактабгача таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари биноларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун режалаштирилган маблағлар вилоят бюджетида кўзда тутилсин ҳамда манзилли дастур шакллангандан сўнг тегишли маҳаллий бюджетларга қайта тақсимлаш йўли билан ўзгартириш киритилиши инобатга олинсин.

9. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси, вилоят ғазначилик ва Давлат солиқ бошқармалари ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига маҳаллий бюджетларнинг ижроси жараёнида унинг мувозанатини таъминлаш, қўшимча даромадлар манбаларини аниқлаш ва бюджет маблағларини сарфлашда қатъий тежамкорликка риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш топширилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминлаганликлари ҳамда кредиторлик қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан жавобгардирлар.

11. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси, вилоят ғазначилик ва Назорат-тафтиш бошқармалари бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.

12. Вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси, вилоят ғазначилик ва Давлат солиқ бошқармалари вилоятнинг 2014 йилги маҳаллий бюджет параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан вилоят ҳокими муҳокамасига киритиб борсинлар.

13. 2014 йилнинг 1 январидан вилоят ҳокимининг айрим қарорларига 42-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2013 йил 30 декабрь


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 23:02.   Кўрилганлиги: 2197
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/documents/legal_documents/ozbekiston_respublikasi_prezidentining_2013_yil_25_dekabrdagi_pq-2099-sonli_ozbekiston_respublikasining_2014_yilgi_asosiy_makroiqtisodiy_korsatkichlari_prognozi_va_davlat_byudjeti_parametrlari_togrisidagi_qarori_haqida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг