Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш миқдори ва тартибини белгилаш ҳақида

Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш миқдори ва тартибини белгилаш ҳақида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларини ижро этиш мақсадида ҳамда Самарқанд вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2013 йил 17 апрелдаги 01-604-сонли хатини инобатга олиб қарор қиламан:

1. Вилоят ҳудудида жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш миқдори ва тартиби 1-иловага мувофиқ, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари билан текин амалга ошириладиган чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2013 йил 21 июнь


Охирги ўзгариш: 17/12/2014 23:02.   Кўрилганлиги: 790
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/documents/legal_documents/jismoniy_shaxslarning_hayotiy_zarur_ehtiyojlari_uchun_yovvoyi_holda_osuvchi_osimlik_dunyosi_obyektlarini_ularning_qismlari_mevalari_va_mahsullarini_atrof_tabiiy_osish_muhitidan_umumiy_foydalanish_uchun_ajratib_olish_miqdori_va_tartibini_belgilash_haqida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг