Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳудудида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг олдида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида

Вилоят ҳудудида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг олдида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида

.

                                       Вилоят ҳудудида жойлашган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг олдида транспорт                                                                                             воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 292-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида,

                                                                                 ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Шукуров), Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Носиров)нинг вилоятда йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш борасидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

вилоят ҳудудидаги умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳар ва туманлар марказларидаги кўчалар ҳамда ички хўжалик йўлларида жойлашган мактабларнинг олдидан ўтган қисмларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 50 километргача чекланадиган ҳудудларнинг рўйхати 1-иловага мувофиқ;

вилоят ҳудудидаги умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳар ва туманлар марказларидаги кўчалар ҳамда ички хўжалик йўлларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотларнинг олдидан ўтган қисмларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 50 километргача чекланадиган ҳудудларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси (Қ.Ҳасанов), вилоят Махсус эксплуатация-монтаж корхонаси (С.Эралиев) ҳамда барча шаҳар ва туманлар ҳокимларига 2 ой муддатда автомобиль йўллари, шаҳар ва туманлар марказларидаги кўчалар ҳамда ички хўжалик йўлларининг мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг олдидан ўтган қисмларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини чекловчи 3.24 “Юқори тезлик чекланган” (50 км/соат), 1.21 “Болалар” огоҳлантирувчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда қатнов қисмига сифатли йўл ётиқ чизиқларини чизиш вазифаси юклатилсин.

4. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси(А.Носиров)га:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3127-сонли қарори талабларига асосан халқаро ва давлат аҳамиятига молик йўлларга 900 мм, бошқа йўлларга – 700 мм ўлчамдаги металл корпусли юқори интенсив (нур қайтарувчи) қопламали
3.24 “Юқори тезлик чекланган” (50 км/соат) йўл белгиларини ўрнатилиши;

ўрнатиладиган йўл белгиларининг баландлиги, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотигача бўлган масофаси ГОСТ 23457-86 “Давлат стандарти” талабларига мослигини доимий назорат қилиб бориш, ностандарт ва нотўғри ўрнатилган йўл белгиларини тегишли корхона-ташкилотлар томонидан зудлик билан алмаштириш чораларини кўриш вазифаси юклансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров ва вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи А.Носиров зиммасига юклатилсин.

 

                                            Вилоят ҳокими                                                             Э.Турдимов

Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш ва фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш учун ушбу ҳаволани босинг.


Киритилган вақти: 20/02/2020 16:22.   Кўрилганлиги: 10
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/documents/draft_documents/viloyat-hududida-joylashgan-maktab-va-maktabgacha-talim-tashkilotlarining-oldida-transport-vositalarining-harakat-tezligini-cheklash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг