Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 мартдаги 106-Қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”

2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан

 ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

          1. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси, вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 мартдаги 106-Қ-сонли “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарорига иловага асосан ўзгартириш киритилсин.

3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

                4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиев зиммасига юклансин.

          Вилоят  ҳокими                                                             Х.Окбутаев

 

Вилоят ҳокимининг 2017 йил

“___” майдаги ______-сонли

қарорига илова

 Вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 мартдаги 106-Қ-сонли қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

          а) қарорга 2-илованинг 7-банди ва 8-банднинг 8.1, 8.2, 8.3-қисмлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 


т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов
бирлиги

Олинадиган тўловлар

Самарқанд,
К-Қўрғон шаҳри, Ургут ва Самарқанд туманлари бозорларида

Вилоятнинг колган туман бозорларида (Нурабод ва Қўшрабод туманидан ташқари)

Нурабод ва Қўшрабод туман бозорларида
 

 

7. Автотранспорт воситаларини сотиш:

7.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар

1 дона

30000

х

х

 

юк автомашиналари, автобуслар,  тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари

1 дона

31000

х

х

мотоцикл, мотореллер ва мопедлар

1 дона

5500

х

х

велосипедлар

1 дона

3600

2500

2500

7.2.

   Илгари фойдаланишда булган эҳтиёт қисмларни сотиш:
   -
автомобиллар  учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

5000

4200

3600

 

8. Мол бозорига олиб  кириладиган ҳар бир чорва моллари учун:

8.1.

     От, той, туя

1 бош

13000

13000

13000

 

 буталоқ,  эшак

1 бош

7000

7000

7000

8.2.

Йирик шохли қорамол :

 

 

 

 

 

йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

1 бош

20000

20000

20000

Бузоқ

1 бош

12000

12000

12000

8.3.

Майда шоҳли қорамол:                                                                    

 

 

 

 

 

қўй, эчки (қўй қўзиси билан,  эчки улоғи билан ва х.к.)

1 бош

13000

13000

13000

қўзи,  улоқ

1 бош

10000

10000

10000


 

         б) қарорга 3-илованинг 3.6 ва 3.13-қисмлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 


т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

Ўлчов
бирлиги

Олинадиган тўловлар

Самарқанд,
К-Қўрғон шаҳри, Ургут ва Самарқанд туманлари бозорларида

Вилоятнинг қолган туман бозорларида

3.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:

 

 

 

 

енгил автомашиналар учун

1 соатга

2000

1800

 

юк автомашиналари учун

1 соатга

3200

2900

3.13.

Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер остки ва ер устки канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоклари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий худудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева -сабзавот махсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншооатлари) *

1 кв.м./ ойига

10200

7700


 

в) қарорга 4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 


Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган
бир марталик йиғимларнинг миқдорлари





(сўм ҳисобида)


т/р

Тўлов тури

Ўлчов
 бирлиги

Тўлов миқдори



1

Махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

 

 


1.1.

  6 кв.метргача

1 ўрин/кунга

6500


1.2.

  6 дан - 15 кв.метргача

1 ўрин/кунга

8500


1.3.

  15 дан - 30 кв.метргача

1 ўрин/кунга

10600


2

 Курилиш материалларини вактинчалик саклаш учун

1 урин/кунга

6500


3

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш    (6 кв.метргача)

1 ўрин/кунга

6000


4

Маҳаллий (терак, қамиш, сомон ва ҳ.қ.) ва эски қурилиш материаллари

бир кв.метр

280



Охирги ўзгариш: 13/02/2018 10:55.   Кўрилганлиги: 345

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг