Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимининг қapopи лoйиҳaси

Самарқанд вилояти ҳокимининг қapopи лoйиҳaси

ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ, ҲУДУДЛАРНИНГ САНИТАР ХОЛАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ, МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАСИИИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА ТЕГИШЛИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ти Қонуни 12-моддаси ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сонли, “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиклаштириш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2017 йил 30 майдаги 1-сонли баёнини кўриб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Қуйидагилар:

Чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича вилоят комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Санитар тозалаш ишларининг амалга ошириш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Шахар ва туманлар хокимликлари:

1 кун муддатда алоқадор ташкилотлар иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича шахар ва туманлар ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқласинлар;

санитар тозалаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни мазкур қарор билан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилишини таъминласинлар;

ўн кун муддатда ҳудудларда аҳоли яшаш пунктлари, маҳаллалар, кўчалар, пиёдалар йулаклари, майдонлар, очиқ сув ҳавзаларининг соҳиллари, кўприклар, ер ости ўтиш йуллари, йўлкалар, боғлар, ҳиёбонлар, майдонларга, аҳоли гавжум жойларга ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш бўйича масъул ва жавобгар шахсларни қайтадан белгиласинлар;

шахар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг жавобгарлигига кирмаган ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш масъулиятини ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналар, муассасалар ва ихтисослаштирилган ташкилотлар зиммасига юклаш масаласини қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқсинлар;

2018 йилнинг 1 октябрь кунига кадар чиқиндилардан тозалаш бўйича масъул бўлган барча турдаги корхона, муассаса ва ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда аҳоли зич ва кўп харакатланадиган жойларда, шунингдек, аҳоли гавжум жойларнинг ҳар 50 метрига белгиланган намунадаги махсус чиқинди қутиларини жойлаштириш чоралари кўрилсин.

  1. Вилоят комиссияси (А.Шукуров)га:

15 кунлик муддатда жойлардаги чиқиндиларни ташиш ва уларни ўз вактида олиб кетилиши билан боғлик ишларнинг жорий ҳолатини, санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларни ташиш графиклари ва чиқиндиларни “сигнал” усулида ташиш йуналишларига риоя этилишини ўрганиш, бу борада назоратни кескин кучайтириш ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

2018 йилнинг 1 октябрь кунига кадар маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларни хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра шахар ва туманлардаги ихтисослаштирилган санитария тозалаш корхоналари ва ихтисослаштирилган муқобил ташкилотлар билан кўрсатилаётган хизматлар бўйича шартномаларни тузиш ишларини якунлаш;

2018 нинг 15 октябр кунига кадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли “Жамоатчилик экологик назоратига доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари таркибини тасдиқлаш ҳамда ўрнатилган тартибда аниқ вазифаларини белгиланган ҳолда жамоатчи инспекторларнинг фаолиятини йўлга қўйиш;

2018 йилнинг 20 октябрдан бошлаб жойлардаги маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, бу борадаги экологик назорат тадбирларини амалга ошириш, чиқиндиларни ўз вақтида ташилиши ва олиб кетилиши, белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш ҳамда абонентлар билан шартномалар тузиш ишларига экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини фаол равишда жалб этиш;

2018 йилнинг 20 октябрдан бошлаб жойлардаги чиқиндилар билан боғлик ишларнинг аҳволини барча корхона, муассаса, ташкилот, ширкатлар ҳамда ижарачилар ва уй эгалари билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун абонентлар билан шартномалар тузиш ишларининг холатини шахар ва туманлардаги Ишчи гурух аъзолари томонидан ҳар ҳафтада танқидий ўрганиш, аниқланган камчилик ва муаммоларни баратараф этиш;

доимий равишда аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, таьлим муассасалари, жамоатчилик, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида аҳолининг кенг қатлами ўртасида оммавий ахборот воситалари иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни хал этиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят, шахар ва туманлар бўлимлари, шахар ва туманлар ҳокимликларининг ишчи гурухлари фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда:

чиқинди билан боғлик ишларни амалга ошириш объектларини (намунавий уйчали чиқинди йиғиш пунктларини ва чиқинди қутиларини) тегишли ҳудудда жойлаштиришга оид;

аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишида кўмаклашишга оид;

чиқинди билан боғлик ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга ошириш масалаларини ҳал этишга оид тегишли чора-тадбирларни амалга оширсинлар.

  1. Вилоят комиссияси (А.Шукуров) жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПК-2916-сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижроси юзасидан ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар амалга оширилган ишлар тўғгрисидаги ахборотни вилоят ҳокимлигига киритиб борилишини таъминласин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров ва вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Негматов зиммаларига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими в.б.                                            Э.Турдимов


Киритилган вақти: 20/09/2018 20:19.   Кўрилганлиги: 59
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/documents/draft_documents/samarqand-viloyati-hokimining-qapopi-loyihasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг