Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бозорлар ва савдо комплексларида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари учун ижара ва умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ойлик тўловларни ҳисоблаш ва ундиришни пандемия даврида вақтинча тўхтатиш тўғрисида

Бозорлар ва савдо комплексларида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари учун ижара ва умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ойлик тўловларни ҳисоблаш ва ундиришни пандемия даврида вақтинча тўхтатиш тўғрисида

    Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори, вилоят Молия бош бошқармасининг 2020 йил 20 июлдаги (01/02-38/1011-сон) ва Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 22 июлдаги (20/2-14608-сон) мурожаатлари ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) нинг 2020 йил 20 июлдаги (696/01-30-сон) билдиргиси мувофиқ, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига асосланиб,

ҚАРОР  ҚИЛАМАН :

1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасининг пандемия даврида фаолиятига рухсат берилмаган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари учун ижара ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича ойлик тўловларни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 февралдаги “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 22-Қ-сон қарорининг 2-иловаси (бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан бино, иншоотларни ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўловлар) га амал қилиши пандемия даврида карантин талаблари кучайтирилган давр учун, инқирозга қарши курашиш вилоят комиссияси томонидан вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини юритишига рухсат этилгунга қадар тўхтатилсин.

3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати-матбуот котиби (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

4. Мазкур қарор расман расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Вилоят ҳокими                                                           Э.Турдимов

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 26 август 125 - К-сон

Қарорни юклаб олиш (PDF 1.47 МБ)


Охирги ўзгариш: 23/02/2021 15:35.   Кўрилганлиги: 697
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/bozorlar-va-savdo-komplekslarida-savdo-va-xizmat-korsatish-obektlari-uchun-ijara-va-umumiy-foydalaniladigan-obektlarni-saqlash-boyicha-korsatiladigan-xizmatlar-uchun-oylik-tolovlarni-hisoblash-va-undirishni-pandemiya-davrida-vaqtincha-toxtatish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.