Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нажибуддин Самарқандий

Нажибуддин Самарқандий

Бу олимнинг тўла исми Нажибуддин Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Али ибн Умар Самарқандий. У XIII асрда яшаган машҳур ҳакимлардан бўлиб, йирик олим Фаҳруддин Розий билан замондош эди. 

1222 йилда Ҳиротда Чингизхон бошлиқ мўғул истилочиларига қарши курашда ҳалок бўлган. Нажибуддиннинг тибга оид «Асбоб вал аломат» деган асарига Нафис ибн Аваз ёзган шарҳи Эронда 1855 йилда босилган, ҳажми 162 бет. «Усули ат тарокиб ал адвия» («Даволар таркибининг усуллари»), «Китоб ал ағзия вал ашруба» («Ейиш ва ичиш китоби») асарлари маълум. Ундан ташқари, Нажибуддин Самарқандий медицинага оид «Рисола фи мудовоти важъа ал мафосил» («Бўғин оғриқларини даволаш ҳақида рисола»), «Ан нажибиёт», доричиликка оид «Қарободини кабир» ва «Қарободини сағир» асарларини ёзади. Нажибуддин «Асбоб вал аломат» асарини ёзишда Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» ва тибга оид бошқа асарларидаи фойдаланган. Ҳатто, бу асарга Нафис ибн Аваз Қирмоний 1424 йилда араб тилида шарҳ ёзиб, уни Мирзо Улуғбекка тақдим қилган. 


Киритилган вақти: 14/09/2015 20:42.   Кўрилганлиги: 1457
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/scholars/najibuddin-samarqandiy

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг