Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани инвестиция имкониятлари

Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани инвестиция имкониятлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПФ-3607-сонли қарорига асосан Самарканд туманида 1 та кичик саноат зонаси Академик М.Мирзаев номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик илмий-тадқиқот институтининг базасида жами 1,25 гектар майдонда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3607-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 16мартдаги 164-Қ-сонли шу ҳақдаги қарорларига асосан туманда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- 2018 йил 23 март куни Самарқанд туманида Кичик саноат зонналарини ташкил этиш, белгиланган объектларни хатловдан ўтказиш, топшириш ҳамда қабул қилиш ишларини олиб бориш буйича ишчи гуруҳини тасдиқлаш ҳақида 797-Қ-сонли қарори қабул қилинган.

- Бундан сўнг ишчи гуруҳ томонидан Академик М.Мирзаев номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик илмий-таъдқиқот институтининг гараж биносининг объектлари далолатнома асосида қабул қилиб олинган.

- 2018 йил 30 мартдаги Самарқанд тумани “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган Академик М.Мирзаев номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик илмий-таъдқиқот институти Самарқанд илмий-тажриба станциясининг бино иншоотлари ва ер майдонининг туман ҳокимлиги балансига қайтариб олиш тўғрисида туман ҳокимининг 881-Қ-сонли қарори қабул қилинди ва бино-иншоотлар туман ҳокимлигининг балансига олинган.

- Ўзбекистон Республикаси “Давархитектқурилиш” қумитасининг Самарқанд вилояти Давлат Архитектура Қурилиш Назорати инспекциясининг (ГАСН) 2018 йил 26 апрелдаги хулосасига асосан мавжуд гараж бинолари меъёрий хужжати талабларига жавоб бермаганлиги аниқланиб фойдаланишга яроқсиз деб хулоса берилган. Бугунги кунда мавжуд яроқсиз бинолар мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланиб бузилиш ишлари амалга оширилмоқда.

-  Кичик Саноат зонасига Кенгашнинг карорига асосан жами 2-та лойиҳа жойлаштирилиши макулланган, 2-та лойиҳанинг жами қиймати 1 342,0 минг АҚШ долларни, шундан 200,0 минг АҚШ доллар хорижий инвестицияни ташкил этади.

ЭИЗ ва КСЗ Самарқанд вилоят маъмурий кенгашининг 2018 йил                  25 майдаги 2-сонли йиғилиш баёнига асосан юқорида кўрсатилган 2-та лойиҳани жойлаштирилиши мақулланган.

Бугунги кунда АПЗ ва лойиҳа сметалари ишлаб чиқилиб қурилиш ишлари бошланган.

Жумладан; Самарканд туманидан рўйхатдан ўтган “LIFT GROUR» МЧЖ (СТИР 302532586) лифт ва лифт махсулотларини ишлаб чиқариш, лойиҳа қиймати 700 минг АКШ доллари миқдорида, шундан 200,0 минг АКШ доллари хорижий ҳамкорнинг инвестицияси ҳисобидан шаклланадиган ҳамда 75 та янги иш ўрни яратадиган инвестиция лойиҳаси.

Самарканд туманидан руйхатдан утган “Sam Maximum» МЧЖ (СТИР 305257435) қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, лойиҳа қиймати                642,0 минг АҚШ доллари миқдорида, шундан 592,0 минг АҚШ доллари ташаббускорнинг ўз маблағи ҳисобидан, 50,0 минг АҚШ доллари тижорат банкининг кредит ҳисобидан шаклланадиган ҳамда 28 та янги иш ўрни яратадиган инвестиция лойиҳаси.

Ташкил этилган кичик саноат зонасининг ҳолати ўрганилди хамда   қулай шарт-шароит яратиш максадида тегишли ташкилотларга хат билан мурожаат қилинди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрел кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Самарканд туманида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хужалиги, хизмат курсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга оид 56 та инвестиция лойихаси киритилган.

Инвестия лойихаларининг жами киймати 596132,2 милн.сум, шундан лойиха ташаббускорларининг уз айланма маблаглари хисобидан               1600041,0 милн.сум, тижорат банклари кредит маблаглари хисобидан 385871,3 милн.сум, хорижий хамкорларнинг инвестиция маблаглари хисобидан 6200,0 минг  АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади. Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилса йил якунига бориб 1035 та янги ишчи ўринлари яратилади.

Шундан; жорий йилнинг 1-август ҳолатига 179808,0 милн.сўм кийматидаги 7та лойиха ишга туширилиб 75 та янги ишчи уринлари  яратилди.

Жумладан; "Eldorado klass lux" МЧЖ Темир-бетон ишлаб чиқариш лойиҳаси. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 500,0 млн. сўм, шундан 500,0 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи ва 1000,0 млн,сум банк кредити миқдорида амалга оширилилди . Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 8000,0 млн. сўмни ташкил қилади. Лойиха 2018 йил апрел ойида ишга туширилди. Лойиха ишга тушиши натижасида 5 та янги иш ўрни яратилди.

 "Anvar sifat mebel" XK мебел ишлаб чиқариш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 1300,0 млн. сўм, шундан  300,0 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи, 1000,0 млн. сўм банк кредити ҳисобидан амалга оширилди. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 15 000,0 млн. сўмни ташкил қилади. Лойиха 2018 йил апрел ойида ишга туширилди. Лойиха ишга тушиши натижасида  10 та янги иш ўрни яратилди.

"Samarqand plast polimer"МЧЖ пластмас яшиклар ишлаб чиқариш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 1050,0 млн. сўм, шундан  650,0 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи, 400,0 млн. сўм банк кредити ҳисобидан амалга оширилди. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 7100,0 млн. сўмни ташкил қилади. Лойиха 2018 йил июл ойида ишга туширилди. Лойиха ишга тушиши натижасида 2 та иш ўрни яратилди.

"Platina Parnik Servis” МЧЖ иссикхоналар ташкил этиш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 5500,0 млн. сўм, шундан  1500,0 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи, 4000,0 млн. сўм банк кредити ҳисобидан амалга оширилди. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 5500.0 млн. сўмни ташкил қилади. Лойиха 2018 йил март ойида ишга туширилди.Лойиха ишга тушиши натижасида  10 та янги иш ўрни яратилди.

"Ilonsoy Nasilli Paranda”МЧЖ паррандачиликни ривожлантириш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 159,408 млн. сўм, шундан                 26,568 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи, 132840,0 млн. сўм банк кредити ҳисобидан амалга оширилди. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 500 минг бошни ташкил қилади. Лойиха 2018 йил июн ойида ишга туширилди.Лойиха ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди.

"Registon metal prof” МЧЖ транспорт хизматини ташкил этиш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 10 000,0 млн. сўм, шундан  2000,0 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи, 8000,0 млн. сўм банк кредити ҳисобидан амалга оширилди. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми натурал кийматдп 146.0 милн.сумни  ташкил қилади. Лойиха 2018 йил май ойида ишга туширилди. Лойиха ишга тушиши натижасида 18 та янги иш ўрни яратилди.

"DURDONA” XK темир-бетон ишлаб чиқариш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 1050,0 млн. сўм, шундан  600,0 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи, 450,0 млн. сўм банк кредити ҳисобидан амалга оширилди. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 13000,0 млн. сўмни ташкил қилади. Лойиха 2018 йил май  ойида ишга туширилди. Лойиха ишга тушиши натижасида 10 таянги иш ўрни яратилди.

Лойихаларни ўз муддатида ишга тушириш бўйича қилинаётган ишлар Самарканд туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб муаммоларни бартараф қилишда амалий ёрдам кўрсатилиб келинмокда.

  1. Хорижий  давлатлардан  жалб  этилган  ҳамда  келгусида режалаштирилган  тўғридан-тўғри  чет-эл  инвестицияларини  ҳамда  грант маблағлари аҳволи тўғрисида.

         Самарканд туманига жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллигида туманга 399,88 минг АКШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинган.

Ҳокимлик томонидан туманга тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилиш натижасида туман иқтисодиётини кўтарилиши, аҳолини доимий иш билан таъминланиши, ишлаб чиқариш суръатини ошиши ва корхона даромадларини ошиши тўғрисида хужалик юритувчи суъбектларга  тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижада жорий йилнинг август-декабр ойларида кўпгина корхоналар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича манзилли лойихалар ва тармоқ жадиваллари такдим қилинди.

Жумладин; “Кореа Мулти фрукт” МЧЖ томонидан Жанубий кория давлати билан лойиха киймати 7000,0 минг АКШ доллари микдорида тугридан-тугри хорижий  инвестиция жалб килиб, интенсив бог ва лагистика маркази ташкил этиш лойихаси.

“Навобод наслли парранда” МЧЖ  лойиха  қиймати  1200,0  минг  АҚШ доллари.  Хитой  халк  республикаси томонидан  киймати 750,0  минг АКШ доллари микдорида ускуна шаклида тугридан-тугри  хорижий инвестиция жалб қилинади, 450 минг минг АҚШ доллари ўз маблағи ҳисобидан паррандачиликни ривожлантириш ва парандачилик озуқасини ишлаб чиқариш лойихаси.

 “Музаффар Холиқ Шахноз” ОК  лойиха киймати 10 000,0 минг АҚШ доллари. Банк кредити ҳисобидан 7000 минг АКШ доллари хамда  Россия федерациясидан 3000.0 минг АКШ доллари микдорида тугридан-тугри хорижий  инветиция жалб килиниб, ички ва ташки туризимни ривожлантириш лойихаси;

“Ок Амур баликлари” ФХ  лойиха киймати 6100,0 минг АҚШ доллари. Банк кредити ҳисобидан 1000.0 минг АКШ доллари хамда Амерка Кушма Штатларининг Фелоделфия штатида жойлашган "Original Big Sams JJC" корхонаси томонидан 1000.0 минг АКШ доллари микдорида тугридан-тугри хорижий инветиция жалб килинади хамда 4600,0 минг минг АҚШ доллари ўз маблағи ҳисобидан балиқчилик комплекси ва экобоғ ташкил этиш, балиқчилик инновацион илмий ўқув маркази, балиқчилик лабораторияси, 200 ўринли махсус мактабгача таълим муассасаси, 100 ўринли меҳмонхона ҳамда кўп қаватли турар жойлар барпо этиш лойихаси;

“Lift Group” МЧЖ  лойиха  қиймати  700,0  минг  АҚШ доллари.  Хитой  халк  республикаси томонидан  киймати 200,0  минг АКШ доллари микдорида ускуна шаклида тугридан-тугри  хорижий инвестиция жалб қилинади, 500 минг минг АҚШ доллари ўз маблағи ҳисобидан Лифт ва лифт эҳтиёт қисмлари  ишлаб чиқариш лойихаси.

“Dimishqi bolo” Агро томорқа агрофирмаси МЧЖ  лойиха  қиймати  4000,0  минг  АҚШ доллари.  Жанубий Корея давлати томонидан  киймати 1100,0  минг АКШ доллари микдорида ускуна шаклида тугридан-тугри  хорижий инвестиция жалб қилинади, 500,0 минг минг АҚШ доллари ўз маблағи ҳисобидан ва 2400,0 минг АКШ доллари банк кредити хисобидан замонавий иссикхона ташкил этиш лойихаси.

“Samarkand Hanshin Greenhouses” МЧЖ  лойиха  қиймати  68000,0  минг  АҚШ доллари.  Жанубий Корея давлати томонидан қиймати 67000,0  минг АКШ доллари микдорида ускуна шаклида тугридан-тугри  хорижий инвестиция жалб қилинади, 1000,0 минг минг АҚШ доллари ўз маблағи ҳисобидан замонавий иссикхоналарга бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойихаси.

“Племсовхоз парранда” МЧЖ  лойиха  қиймати  4500,0  минг  АҚШ доллари.  Козоғистон “Alkan Finanse Investmen” томонидан қиймати 3000,0  минг АКШ доллари микдорида ускуна шаклида тугридан-тугри  хорижий инвестиция жалб қилинади, 1500,0 минг минг АҚШ доллари ўз маблағи ҳисобидан паррандачиликни ривожлантириш лойихаси.

“Azia Metall Prof” МЧЖ  лойиха  қиймати  44200,0  минг  АҚШ доллари. Хитой халқ республикаси томонидан қиймати 18600,0  минг АКШ доллари микдорида ускуна шаклида тугридан-тугри  хорижий инвестиция жалб қилинади, 5600,0 минг минг АҚШ доллари ўз маблағи хисобидан ва 20 000,0 минг АКШ доллари банк кредити ҳисобидан метал маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаси.       

 “Interamed” МЧЖ  лойиха  қиймати  37500,0  минг  АҚШ доллари.  Ҳиндистон давлати томонидан қиймати 30000,0  минг АКШ доллари микдорида ускуна шаклида тугридан-тугри  хорижий инвестиция жалб қилинади, 7500,0 минг минг АҚШ доллари ўз маблағи ҳисобидан замонавий хусусий клиника ташкил этиш лойиҳаси.

  1. Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда (келишилган) амалга оширилаётган инвестиция  лойихаларини  амалга ошириш  буйича  қурилаётган чора-тадбирларни иатижадорлиги тўғрисида.

2018-2019 йилларда Самарқанд туманида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишида Халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ҳисобидан умумий лойиҳа қиймати 27242,5 минг долларлик дастурлар режалаштирилган бўлиб бундан 6358,0 минг доллар ўз маблағлари 20884,5 минг доллар банк кредитини ташкил этиди. Ушбу лойиҳалар ишга тушиши муносабати билан 418-та янги ишчи ўринлари яратилади.

Ушбу маблағлар қўйидаги йўналишларда ишлатилади:

1.Иссиқхоналар қурилишига лойиҳалар сони 12-та жами 11 289.0 минг доллар, шундан 2 272.0 минг доллар ўз маблағлари, 8 455.0 минг доллар банк кредити, яратиладиган янги ишчи ўринлари 166-та

            2.Музлаткич омборхона қуриш учун лойиҳалар сони 5-та 1 261.0 минг доллар, шундан 481.0 минг доллар ўз маблағи 780.0 минг доллар банк кредити, яратиладиган янги ишчи ўринлари 35-та.

            3.Чорвачилик йўналиши бўйича лойиҳалар сони 3-та 755.0 минг доллар шундан 145.0 минг доллар ўз маблағлари, 610.0 минг доллар банк кредити,яратиладиган янги ишчи ўринлари 11-та

  1. Паррандачилик йўналиши бўйича лойиҳалар сони 3-та 4 778.0 минг доллар шундан 1 080.0 минг доллар ўз маблағлари, 3 698.0 минг доллар банк кредити, яратиладиган янги ишчи ўринлари 90-та
  2. Қайта ишлаш йўналиши бўйича лойиҳалар сони 3 -та  3 190.0 минг доллар шундан  590.0 минг доллар ўз маблағлари, 2 600.0 минг доллар банк кредити, яратиладиган янги ишчи ўринлари 40-та.
  3. Интенсив боғлар ташкил этиш бўйича 7-та лойиҳанинг умумий қиймати
    9 270.0 минг доллар, шундан 1 790.0 минг доллар ўз маблағлари, 4 742.0 минг доллар банк кредити, яратиладиган янги ишчи ўринлари 76-та.

Халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи корхона ва ташкилотларнинг аҳволи тижорат банклари билан ҳамкорликда ўрганилди ва лойиха ташаббускорларига амалий ёрдам кўрсатилди. Асбоб-ускунани олиб келиш учун шартнома имзолаш мақсадида хорижий ҳамкорлар иштирокида Самарқанд шахрида ташкил этилган бизнес форумлар, семинарлар ва учрашувларга лойиха ташаббускорлари таклиф этилди. 

  1. Бўш тургаи давлат  объектлари  ва  илгари  хусусийлаштирилган объектлардан самарали фойдаланиш, улар негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил  этиш  бўйича  кўрилган  чора-тадбирлар  ва  уларнинг  натижадорлиги.

         Самарқанд туманида ўтказилган хатловлар натижасида 19 та бўш  турган объектлар мувжудлиги аникланди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилояти идоралараро комиссиясининг инвестиция лойихаси амалга оширилмаганлиги  сабабли солиқ механизмини қўлланилишини давом эттириш тўғрисидаги хулосасига асосан қуйидаги корхоналарга солиқ механизми қўлланилди:

 Жумладан; «SOFT-CLEAR-WATERS” MCHJга тегишли булган собиқ 26-сонли богча,

“Самарқанд Традинг малл” МЧЖга тегишли  Қишхужтаъминот-тузатиш корхонаси  биноси,

Ходжаева Сангинга тегишли Эски шифохона ёрдамчи биноси,

"СРН-2" МЧЖга тегишли собиқ СРМНУ-2 (Куйбышев к/з) биноси,  "Она замин" МЧЖга тешишли "Самарқанд темир йўллари" ёрдамчи хўжалигининг мулки,

"Қишхужмехмахсусйиғиш" МЧЖга тегишли "Чорватехсервис" ОТХЖ биноси,

Бахромов Жамолиддин Абдуллаевичга тегишли собиқ 158-сонли МКК биноси,

Фуқаро Хикматуллаев Асламга тегишли собик Табака ресторани биноси,

Ҳаққулов Иброхимга тегишли Чойхона биноси,

"Амириддин" ХИЧСФга тегишли собиқ "2-сон МКК" ОТХЖ биноси,

     Туман хокимлиги ходимлари томонидан олиб борилган ташвикот ва таргибот ишлари натижасида қўшимча буш турган объект эгаларининг лойиха таклифлари ишлаб чиқилди;

Жумладан; “SOFT-CLEAR-WATERS” MCHJнинг умумий киймати 800,0 милн. сумлик мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш лойихаси, лойиха ташаббускорнинг уз маблаги хисобидан амалга оширилиб,                    2018 йилнинг декабр ойида ишга туширилади ва 16 та янги ишчи уринлари яратилади,

“Самарқанд Традинг малл” МЧЖ га тегишли худудда 6 та лойиха амалга оширилиши кузда тутилган;

“Самарканд кафолат курилиш” MCHJнинг умумий киймати                    800,0 милн. сумлик мебил ишлаб чикариш цехини ташкил этиш лойихаси, лойиха ташаббускорнинг уз маблаги хисобидан амалга оширилиб,                    2018 йилнинг сентябр ойида ишга туширилади ва 12 та янги ишчи уринлари яратилади,

 ЯТТ Абдуллаев эркин Уриновичнинг умумий киймати 100,0 милн. сумлик ноозик-овкат махсулотларини саклаш ва чакана сотишни ташкил этиш лойихаси, лойиха ташаббускорнинг уз маблаги хисобидан амалга оширилиб, 2018 йилнинг сентябр ойида ишга туширилади ва 3 та янги ишчи уринлари яратилади,

 “Шарк” оилавий корхонасининг умумий киймати 100,0 милн. сумлик енгил автомабилларга хизмат курсатишни ташкил этиш лойихаси, лойиха ташаббускорнинг уз маблаги хисобидан амалга оширилиб, 2018 йилнинг сентябр ойида ишга туширилади ва 3 та янги ишчи уринлари яратилади,

 “Делла Лагистик” MCHJнинг умумий киймати 300,0 милн. сумлик автомабилларга хизмат курсатиш ва юк автомашиналари тураргохини ташкил этиш лойихаси, лойиха ташаббускорнинг уз маблаги хисобидан амалга оширилиб, 2018 йилнинг октябр ойида ишга туширилади ва 4 та янги ишчи уринлари яратилади,

Фукаро Ибрагимов Комилжоннинг умумий киймати 100,0 милн. сумлик автомабилларга хизмат курсатишни ташкил этиш лойихаси, лойиха ташаббускорнинг уз маблаги хисобидан амалга оширилиб, 2018 йилнинг октябр ойида ишга туширилади ва 5та янги ишчи уринлари яратилади,

Фукаро Назакова Саида Халиловнанинг умумий киймати 200,0 милн. сумлик савдо ва маиший хизмат курсатишни ташкил этиш лойихаси, лойиха ташаббускорнинг уз маблаги хисобидан амалга оширилиб, 2018 йилнинг декабр ойида ишга туширилади ва 3та янги ишчи уринлари яратилади,

Аввал хусусийлаштирилган 19 та объектнинг мулкдорларига белгиланган тартибда огоҳлантириш хатлари берилиб, объект эгаларининг лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.


Киритилган вақти: 29/09/2018 12:14.   Кўрилганлиги: 119
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/samarqand-viloyatiga-investor-boling/samarqand-viloyati-samarqand-tumani-investitsiya-imkoniyatlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг