Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани инвестиция имкониятлари

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани инвестиция имкониятлари

Нуробод тумани Самарқанд вилояти таркибига киради ҳамда Самарқанд шаҳрининг шимолий-ғарбий томонида жойлашган. 1975 йил 26 ноябрда ташкил этилган бўлиб, майдони 4.86 минг кв.км (вилоят майдонининг 27.6 фоизи) ташкил этади

Туман Навоий ва Қашқадарё вилоятлари, Самарқанд, Пастдарғом, Каттақурғон, Нарпай, Пахтачи туманлари билан чегарадош. Чегараларининг узунлиги 481 минг 470 км.ни ташкил этади. Вилоят маъмурий маркази-Самарқанд шаҳригача бўлган масофа 65 км.

Нуробод тумани транспорт инфратузилмаси ривожланган ҳудуд ҳисобланиб, туман ҳудудидан А-378 халқаро, Р52 ва Р53- рақамли республика миқиёсидаги автомобил йўли, 60 км темир йўл ўтганлиги, шунингдек, етарли қувватларда электр энергия, таббий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари мавжудлиги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим факторлари бўлиб хизмат қилади.

2018 йил 1 январ ҳолатига туман аҳолиси 143,8 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 1,8 фоизни ташкил этмоқда.

Туманда 35 та МФЙ, 2 та шаҳар типидаги посёлкалар мавжуд.

Туманнинг ер майдони асосан яйлов текисликлардан иборат. Шарқдан Зарафшон тоғ тизмаси, Шимолий ғарбий томондан Нурота тоғ тизмасининг Зирабулоқ тоғи ва тоғ олди текислиги жойлашган. Шарқдан “Эски Анҳор” канали, шимолдан “КРС” канали оқиб ўтади. Туманда “Собирсой” сув омбори ва “Каттақўрғон” сув омборининг ғарбий қирғоқлари жойлашган.

 

II. Аҳоли ва меҳнат ресурслари.

 

Туманда 2018 йилнинг 1 январ ҳолатига 143,8 минг аҳоли истиқомат қилиб, охирги 5 йил давомида 10.9 минг кишига ёки ўртача 2,2 фоизга кўпайган. Бу вилоят кўрсатгичига нисбатан 0,1 фоизга кўп.

 

 

Кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги               ПҚ-3607-сонли “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Нуробод туманидаги собиқ Нуробод Агротехсервис” МТПнинг 3,5 гектар ер майдонида жойлашган бўш турган бино-иншоотлари ва фойдаланилмаётган ер майдонлари негизида кичик саноат зонаси ташкил этиш белгиланган ва бу борада туман ҳокимининг 2018 йил 27 мартда 362-Қ-сонли қарори билан ташкил этилган.

Туман ҳокимининг 2018 йил 27 мартдаги 369-Қ-сонли қарори билан ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ушбу объект хатловдан ўтказилиб,  объектнинг паспорти ва тегишли маълумотлари тайёрланган.

Хатлов натижасида объектнинг 3,5 гектар ер майдони ва бўш турган 2 та таъмирталаб, бино-иншоотларини топшириш ва қабул қилиш бўйича далолатномалар тузилган.

Туман ҳокимининг 2018 йил 31 мартдаги 375-Қ-сонли қарор билан мазкур объектнинг ер майдонлари ва бино-иншоотлари туман ҳокимлиги захирасига олинган ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Маъмурий  Кенгаш томонидан мақулланган кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган лойиҳалар:

             Жумландан, бугунги кунда Нуробод туманида “Нуробод кичик саноат зонаси” ташкил этилган. КСЗда жами 2 та ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 1445,0 минг долларлик шундан банк кредити 1320,0 минг долларлик 4 та лойиҳалар жойлаштирилмоқда.

- “Комил мебел ишонч” ОК умумий қиймати 125,0 минг АҚШ долларлик йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3000 дона МДФ эшиклари, 4500 м.кв эшик ромларни ва ҳар хил турдаги мебелларни ишлаб чиқаришни ташкил этиб, бунинг натижасида 15 та янги иш ўринлари яратилади. Ушбу лойиҳа ҳозирги кунда маъмурий  Кенгаш томонидан мақулланган, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.

- “Валнут Гарден Парк” МЧЖ 3 та лойиҳани 1320,0 минг АҚШ долларлик банк кредити ҳисобига 2018 йил 4 чорагида асбоб-ускуналарни олиб келиб,   2019 йил 1-чорагида ишга тушириш эвазига (болалар тагликлари (подгузник), А4 форматдаги қоғоз ва кунгабоқар  ўсимлик  ёғи ишлаб чиқариш) 50 та янги иш ўринлари яратилиши бўйича таклифлар маъмурий  Кенгашга кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

 

Эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида

 

Эркин иқтисодий зонасидаги электр энергия, таббий газ, ичимлик суви, оқова сув, ички йул, телекоммуникация тармоқлари билан таъминлаш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда;

  • Таббий газ таъминоти бўйича “Ургут-2” иқтисодий зонасини табиий газ таъминоти билан таъминлаш, газлаштириш учун бугунги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
  • Электр энергияси таъминоти “Ургут-2” иқтисодий зонасини электр энергияси билан таъминлаш учун 13 км узунликдаги 110 КВАли икки занжирли электр тармоғини тортиш ҳамда бир дона 16000 КВАли нимстанция қурилиши ишлари олиб борилмоқда.
  • Сув таъминоти ва оқова сув таъминоти бўйича 22,5 км узунликдаги оқова сув тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
  • Ички йўл қурилиши бўйича 17,0 км узунликдаги ички йўллар қурилиши белгилаб берилган.
  • Телекоммуникация таъминотини яхшилаш мақсадида 19,6 км узунликдаги оптик толали алоқа тармоғини тортиш ҳамда бир дона алоқа нимстанциясини қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда "Ургут-2" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Маъмурий  Кенгаш томонидан мақулланган лойиҳалар:

- "Oil Extraction" МЧЖ шаклидаги Қўшма корхона Пластмасса идишлар ва ўсимлик мойини қадоқлаб ишлаб чиқаришга ихтисослашган Бундан ташқари йиллик қуввати 18 минг тонна мой, 720 минг ПЭТ тара полиэтилен идишлар ҳамда уларга 900 минг дона қопқоқ ишлаб чиқаради. Ушбу корхона 2018 йил 3 чоракда ишга туширилади. Лойиҳа қиймати 2542,0 минг доллар, яъни ўз маблағи ҳисобидан, яратиладиган янги иш ўринлари 100 тани ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1,0 млрд.сўм, йиллик экспорт ҳажми 0,2 млн.долларни ташкил этади.

- "TESPACK ENGINEERING" МЧЖ шаклидаги ПЭТ тара ва полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йиллик ишлаб чиқариш қуввати 851,5 минг п/м ПЭТ тара ва полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқаради. Ушбу корхона 2018 йил 4 чоракда ишга туширилади. Лойиҳа қиймати 1893,5 минг доллар, яъни ўз маблағи ҳисобидан- 1419,9 минг доллар банк кредити- 473,6 минг доллар, яратиладиган янги иш ўринлари 44 тани ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 22,0 млрд.сўм, йиллик экспорт ҳажми 3,3 млн. долларни ташкил этади. Ҳозирги кунда полиэтилен идишлар учун қопқоқлар ишлаб чиқарилмоқда.

- "Lubricants" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона Юк автомобиллари учун шиналар ишлаб чиқариш ва реставрация қилишга ихтисослашган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 86400,0 дона юк автомабил шина, 8640 тонна мотор ёғи, 8640 тонна антифриз ишлаб чиқаради. Ушбу корхона 2019 йил 4 чоракда ишга туширилади. Лойиҳа қиймати 3650,7 минг доллар, яъни ўз маблағи ҳисобидан, яратиладиган янги иш ўринлари 100 тани ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 12,0 млрд.сўм, йиллик экспорт ҳажми 0,3 млн. долларни ташкил этади.

"Mirankul construction materials ltd" МЧЖ - Кабель йўлаклар, метал шпалерлар, вентиляцион тизимлар, электр шитлар ва кесишувчи стерженли конструкция тизимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, лойиҳанинг умумий қиймати 3,0 млн. доллар, хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа 2018 йил нояр ойида ишга тушурилиши кўзда тутилмоқда, "Mirankul construction materials ltd" МЧЖга 2018 йил 3 августда туман ҳокимининг 902-Қ-сонли қарори бидан 3 гектар ер майдони ажратиб берилган. Жорий йилнинг август-декабр ойларида 1,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кутилмоқда ва бунинг натижасида 54 та янги иш ўринлари яратилади.

"San agrohim" МЧЖ - Пестицидлар ва бошқа  агрокимёвий моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, лойиҳанинг умумий қиймати 3,2 млн. доллар, хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа 2019 йил июл ойида ишга тушурилиши кўзда тутилмоқда, "San agrohim" МЧЖга 2018 йил 21 июлда туман ҳокимининг 861-Қ-сонли қарори бидан 3 гектар ер майдони ажратиб берилган. Жорий йилнинг август-декабр ойларида 1,5 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кутилмоқда ва бунинг натижасида 35 та янги иш ўринлари яратилади.

"Gold brend elevator" МЧЖ - Лифт, эскалатор ва металлокаркас ишлаб чиқаришга ихтисослашган, лойиҳанинг умумий қиймати 3,3 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисоби 2,1 млн. доллар тижорат банк кредити 1,2 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа 2019 йил июл ойида ишга тушурилиши кўзда тутилмоқда, "Gold brend elevator" МЧЖ Эркин иқтисодий зонаси Маъмурий Кенгаши томонидан маъқулланган ҳозирги кунда ер ажратиш ишлари олиб борилмоқда ва бунинг натижасида 35 та янги иш ўринлари яратилади.

 

 Нуробод туманида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш

 

Туман ҳудудига жорий йилнинг 1-ярмида жами 1236,0 минг доллар миқдорида хорижий инвестициялар асбоб-ускуналар кўринишида киритилган.

Нуробод туманида 2018 йил август-декабр ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган, бунда 6 та умумий қиймати 252,4 млн. доллар (ўз маблағлари 16,2 млн. доллар, банк кредитлари 8,3 млн. доллар ва хорижий инвестиция 227,4 млн. доллар) бўлган йирик корхоналар томонидан жорий йилнинг якунига қадар 65,3 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар ускуна шаклида киритилиши ҳамда бунинг натижасида 541 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Жумладан:

"Maroqand sement invest" МЧЖ – цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган, лойиҳанинг умумий қиймати 15,0 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 2,0 млн. доллар, банк кредити 8,0 млн. доллар ҳамда хорижий инвестициялар 5,0 млн. доллар, лойиҳа 2019 йил 1 ярим йилликда ишга тушурилиши кўзда тутилмоқда, "Maroqand sement invest" МЧЖга 2018 йил  9 июлда туман ҳокимининг 792-Қ-сонли қарори бидан 30 гектар ер майдони ажратиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология қўмитасига лицензия олиш учун туман ҳокимлиги томонидан кафолат хати берилган, лекин бугунги кунга қадар лицензия ололмасдан келмоқда, агар жорий йилнинг август ойида лицезия берилса 4,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кутилмоқда ва бунинг натижасида 60 та янги иш ўринлари яратилади.

"Sangi tari samarqand" МЧЖ - Гранит шебен ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга ихтисослашган, лойиҳанинг умумий қиймати 1,0 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 0,2 млн. доллар, банк кредити 0,3 млн. доллар ҳамда хорижий инвестициялар 0,5 млн. долларни ташкил этади. Лойиҳа 2018 йил ноябр ойида ишга тушурилиши кўзда тутилмоқда, "Sangi tari samarqand" МЧЖга 2018 йил 31 июлда туман ҳокимининг 899-Қ-сонли қарори бидан 3 гектар ер майдони ажратиб берилган. Жорий йилнинг август-декабр ойларида 0,5 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кутилмоқда ва бунинг натижасида 22 та янги иш ўринлари яратилади.

"Samarqand magma stoun" МЧЖ – шебень ишлаб чиқаришга ихтисослашган, лойиҳанинг умумий қиймати 20,0 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 1,3 млн. доллар, ҳамда хорижий инвестициялар 18,7 млн. доллар, лойиҳа 2018 йил декабрда ишга тушурилиши кўзда тутилмоқда, "Samarqand magma stoun" МЧЖга 2017 йил 4 августда туман ҳокимининг 805-Қ-сонли қарори бидан 20 гектар ер майдони ажратиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология қўмитасига лицензия олиш учун туман ҳокимлиги томонидан кафолат хати берилган, лекин бугунги кунга қадар лицензия ололмасдан келмоқда, агар жорий йилнинг август ойида лицезия берилса 18,7 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кутилмоқда ва бунинг натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилади.

" Asia cement" МЧЖ ("Навоий металмаш" MChJ) – шебень ишлаб чиқаришга ихтисослашган, лойиҳанинг умумий қиймати 210,0 млн. доллар, шундан ўз маблағи ҳисобидан 12,7 млн. доллар, ҳамда хорижий инвестициялар 197,4 млн. доллар, лойиҳа 2019 йил октябрда ишга тушурилиши кўзда тутилмоқда, Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология қўмитасига лицензия олиш учун туман ҳокимлиги томонидан кафолат хати берилган, лекин бугунги кунга қадар лицензия ололмасдан келмоқда, агар жорий йилнинг август ойида лицезия берилса 39,5 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кутилмоқда ва бунинг натижасида 350 та янги иш ўринлари яратилади.

        

Халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар.

2018-2019 йилларда Нуробод туманида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишида Халқаро молия ташкилотлари кредит маблағларининг ўзлаштирилиши бўйича қуйидаги лойиҳалар режалаштирилган.

- “Мехробод мева сабзавот” МЧЖ томонидан қиймати 450 минг долларлик (200 минг банк кредити) интенсив боғ ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 3 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Туман ҳокимининг 2017 йил 22 майдаги 539-сонли қарорига асосан 29 гектар ер майдони ажратилган. Ўз маблағи ҳисобидан ер текислаш ва артизан қазиш ишлари бажарилган. Тижорат банкига кредит ажратиш ҳужжатлари топширилган.

- “Самехжон Нур Агро сервис” МЧЖ томонидан қиймати 450 минг долларлик (350 минг банк кредити) интенсив боғ ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 3 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Туман ҳокимининг 2017 йил 9 октябрдаги 1016-сонли қарорига асосан 140 гектар ер майдони ажратилган. Ўз маблағи ҳисобидан ер текислаш ва артизан қазиш ишлари бажарилмоқда. Тижорат банкига кредит ажратиш ҳужжатлари топширилган.

- “Нуробод Агро лидер” МЧЖ томонидан қиймати 620 минг долларлик (500 минг банк кредити) замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 4 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Туман ҳокимининг 2018 йил 16 июндаги 711-сонли қарорига асосан 8 гектар ер майдони ажратилган. Ўз маблағи ҳисобидан ер текислаш ва артизан қазиш ишлари бажарилган. Тижорат банкига кредит ажратиш ҳужжатлари топширилмоқда.

- “Нуробод Сабзавотлари” МЧЖ томонидан қиймати 6600 минг долларлик (5000 минг банк кредити) интенсив боғ ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 4 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Туман ҳокимининг 2018 йил 10 мартдаги 264-сонли қарорига асосан 200 гектар ер майдони ажратилган.

- “Нуробод Кристал” МЧЖ томонидан қиймати 3400 минг долларлик (2400 минг банк кредити) замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 3 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Туман ҳокимининг 2018 йил 5 майдаги 544-сонли қарорига асосан 7 гектар ер майдони ажратилган.

- “Қоракулча” ФХ томонидан қиймати 80 минг долларлик (60 минг банк кредити) қўйчилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 3 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Ўз маблағи ҳисобидан молхона қурилиш ишлари бажарилган. Туман ҳокимининг 2017 йил 19 августдаги 861-сонли қарорига асосан 214 гектар ер майдони ажратилган. - “Мохинур Нуробод Юлдузлари” ФХ томонидан қиймати 400 минг долларлик (400 минг банк кредити) насилли қорамолчилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 3 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Ўз маблағи ҳисобидан молхона қурилиш ишлари бажарилган. Туман ҳокимининг 2017 йил 12 апрелдаги 402-сонли қарорига асосан 75 гектар қўшимча ер майдони ажратилган. Тижорат банкига кредит ажратиш ҳужжатлари топширилган.

- “Нурбулоқ Мусаффо диёр” ФХ томонидан қиймати 100 минг долларлик (75 минг банк кредити) насилли қорамолчилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 3 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Туман ҳокимининг 2017 йил 29 декабрдаги 1279-сонли қарорига асосан 20 гектар ер майдони ажратилган. Ўз маблағи ҳисобидан молхона қурилиш ишлари бажарилмоқда. Тижорат банкига кредит ажратиш ҳужжатлари топширилган.

- “Ўртабўз чорва сервис” ХК томонидан қиймати 105 минг долларлик (75 минг банк кредити) қўйчилик хўжалигини ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг 3 чорагида амалга оширилиши режалаштирилган. Туман ҳокими қарорига асосан ер майдони ажратилган. Ўз маблағи ҳисобидан молхона қурилиш ишлари бажарилмоқда. Тижорат банкига кредит ажратиш ҳужжатлари топширилган.

Қўшимча лойиҳалар

 

"Piskent meva" масъулияти чекланган жамияти Нуробод туманида рўйхатга олинган бўлиб, туман ҳокимлиги томонидан 2018 йил 28 майда  602-Қ-сонли қарор билан "Piskent meva" МЧЖга “Томчилаб суғориш услубига асосланган боғ” яратиш учун  319,3 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 7,14 млн. долларни (ўз маблағи  2,14 млн. доллар ҳамда 5,0 доллар) ташкил этади, бунинг натижасида 30 та янги иш ўринлари яратилиши ва 2019 йил 1-ярим йилликда ишга тушурилиши кўзда тутилган. АТБ “Ипотека-банк” Олмалиқ филиали томонидан ажратилган 5,0 млн. доллар кредит эвазига 285 гектар ер майдонида ҳозирги кунда Туркия давлатидан келтирилган замонавий томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатилганлиги ҳамда интенсив мевали дарахтлар экиш ишлари амалга оширилган. Лойиҳанинг ишга тушириш муддати 2019 йил 2 чоракда бўлиб бунда 20 та янги иш ўринлари яратилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бир қисми хорижий ва қўшни давлатларга экспорт қилиниши кўзда тутилган.

"Plant off Samarkand" масъулияти чекланган жамият томонидан            324 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этилади. Ушбу боғда шафтоли, олма, гилос, олхўри ва ўрик дарахтлари экилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 7000,0 минг долларини ташкил этади. Шундан 2000,0 минг доллари ўз маблағи ҳамда  5000,0 минг доллари банк кредитлари ҳисобига тўғри келади. Лойиҳанинг ишга тушириш муддати 2019 йил 2 чоракда бўлиб бунда 20 та янги иш ўринлари яратилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бир қисми хорижий ва қўшни давлатларга экспорт қилиниши кўзда тутилган.

"CENTRAL ASIA COMPANY" масъулияти чекланган жамияти бир йилда 50 минг тонна тупроқ ва каолин қазиб олинади. Ушбу саноат корхонасини ишга туришда умумий қиймати 850,0 минг доллар миқдорида хорижий маҳаллий технологиялар жалб этилади. Шундан 400,0 минг доллари ўз маблағи ҳамда  450,0 минг доллари хорижий сармоядорлар ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳанинг ишга тушириш муддати 2019 йил 1 чоракда бўлиб бунда 20 та янги иш ўринлари яратилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижга экспорт қилиниши мумкин.

 

 

  1. Бўш турган давлат объектлари  ва  илгари  хусусийлаштирилган объектлардан самарали фойдаланиш, улар негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил  этиш  бўйича  қўрилган  чора-тадбирлар  ва  уларнинг  натижадорлиги.

         Нуробод туманида ўтказилган хатловлар натижасида 159 та бўш  турган давлат объектлари ва илгари хусусийлаштирилган объектлар мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилояти идоралараро комиссиясининг инвестиция лойихаси амалга оширилмаганлиги  сабабли солиқ механизмини қўлланилишини давом эттириш тўғрисидаги хулосасига асосан қуйидаги корхоналарга солиқ механизми қўлланилди:

  • “Самарқанд мармар АЖ га қарашли Жом мармар” УКнинг бино ва иншоотлари
  • “Самарқанддон маҳсулотлари АЖга қарашли Нурбулоқ нон цехи бино ва иншоотлари

Бундан ташқари аввал хусусийлаштирилган 6 та объектлар бўйича белгиланган тартибда огоҳлантириш хатлари берилиб, объект эгаларининг лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди. Мониторинг натижасида аниқланган ва ҳозирда фойдаланилмаётган объектларга солиқ механизмини қўллаш бўйича Самарқанд вилояти идоралараро комиссиясига таклиф берилди.


Охирги ўзгариш: 29/09/2018 11:09.   Кўрилганлиги: 161
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/samarqand-viloyatiga-investor-boling/samarqand-viloyati-nurobod-tumani-investitsiya-imkoniyatlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг