Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар инвестиция имкониятлари

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар инвестиция имкониятлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПФ-3607-сонли қарорига асосан Каттақўрғон шаҳрида 2 та кичик саноат зоналари “Каттақўрғон Агросервис МТП” базасида ҳамда собиқ “Ингичка кони” АЖ  базасида жами 6 гектар майдонда ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПФ-3607-сонли қарорига асосан Каттақўрғон шаҳрида собиқ “Каттақўрғон Агросервис МТП” худудида умумий майдони 2.02 га тенг майдон чегараси, 3403.40 кв.м бино ва иншоотлари кичик саноат зонаси қилиб белгилаб берилди.

Мазкур кичик саноат зонасининг 1-3 ҳудудида юқори босимли пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун 1.0 га ва 4-6 ҳудудида металл труба ва профил ишлаб чиқариш учун 1.0 га ер майдони ажратилди.

2018 йил 17 майда Самарқанд вилоят эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан Каттақўрғон шаҳри “Каттақўрғон Агросервис МТП” кичик саноат зонасида фаолият юритиш учун умумий қиймати 3.65 млн. доллар бўлган (ўз маблағи ҳисобидан) 2 та лойиҳа маъқулланди. Жумладан:

  • “Classicmotors power” ХК томонидан тақдим этилган лойиханинг умумий қиймати 2 250,0 минг АҚШ доллари бўлиб, корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан шакллантирилади.
  • “Classic Motor” МЧЖ томонидан тақдим этилган лойиханинг умумий қиймати 1 400,0 минг АҚШ доллари бўлиб, корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан шакллантирилади.

Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 170 та янги иш ўринлари яратилади.

Ҳозирги кунда лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, лойиҳа бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Кичик саноат зонасида ишга туширилаётган лойиҳаларнинг биттаси 2018 йил якунига қадар, иккинчиси эса 2019 йилнинг 1 чорагида ишга туширилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Каттақўрғон шаҳри собиқ “Ингичка кони” АЖ худудида ташкил қилинган кичик саноат зонасига кириш истаги бўлган 3 та ташаббускор томонидан инвестиция лойиҳалари маъмурий кенгашга тақдим этилди. Улар қуйидагилар:

- “СамКат Сапфир” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 500 млн. сўм бўлган ва тўлиқ ўз маблағи ҳисобидан шаклланадиган хамда 10 та янги иш ўрни яратадиган инвестиция лойиҳаси;

- “Зарина Акмаловна” ХК томонидан лойиҳа қиймати 550 млн. сўм бўлган ва тўлиқ ўз маблағи ҳисобидан шаклланадиган хамда 10 та янги иш ўрни яратадиган инвестиция лойиҳаси;

- “Мартабаев Зафар Сервис” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 200 млн. сўм бўлган ва тўлиқ ўз маблағи ҳисобидан шаклланадиган хамда 8 та янги иш ўрни яратадиган инвестиция лойиҳаси тақдим этилган.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Самарқанд вилоят маъмурий кенгашининг 2018 йил 20 майдаги 2-сонли йиғилиш баёнига асосан юқоридаги ташаббускорларнинг инвестиция лойиҳалари қайта кўриб чиқиш шарти билан қайтарилган эди. Ҳозирги кунда бу ташаббускорлар томонидан мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилиб (янги замонавий ва энергия тежовчи асбоб ускуналарни излаб топиш ва харид қилиш бўйича шартномалар тузиш), лойиҳалар қайтадан маъмурий кенгашга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Самарқанд вилоят маъмурий кенгашининг 2018 йил 25 июлдаги №04-01/01-сонли йиғилиш баёнига асосан қуйидаги инвестиция лойиҳалари мақулланди:

- “СамКат Сапфир” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 500 млн. сўм бўлган ва тўлиқ ўз маблағи ҳисобидан шаклланадиган хамда 10 та янги иш ўрни яратадиган инвестиция лойиҳаси;

- “Илёс Охалигипс Сервис” ХК томонидан лойиҳа қиймати 430 млн. сўм, шундан 80 млн. сўм ўз маблағи ва 350 млн. сўм банк кредити ҳисобидан шаклланадиган хамда 8 та янги иш ўрни яратадиган инвестиция лойиҳаси.

Ташкил этилган кичик саноат зоналарининг ҳолати ўрганилганда коммуникация тизимини яхшилаш, газ қувурлари тортиб келиш ва лойихани ишга тушириш учун қулай шарт-шароит яратиш кераклиги маълум бўлди. Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш учун тегишли ташкилотларга хат билан мурожаат қилинди.

        

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрел кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Каттақўрғон шаҳрида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хужалиги, хизмат курсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга оид 4 та инвестиция лойихаси киритилган. Жумладан:
  • "KATTAKURGAN CHARM" қўшма корхонасининг терига ишлов бериш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 5 614,0 млн. сўм бўлиб, шундан 1 013,0 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи ва 568,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 12 000,0 млн. сўмни ташкил қилади. Лойиха ишга тушгандан кейин 20 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Лойиха 2018 йил апрел ойида ишга туширилди. Лойихани ишга тушириш учун хақиқатда 700,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинди.
  • "METAL SOLUTION TECHNOLOGIES" масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг сантехник фитинглар ишлаб чиқариш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 12 045,0 млн. сўм бўлиб, шундан 1 515,0 млн. сўм корхонанинг ўз маблағи, 8 100,0 млн. сўм банк кредити ва 300,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 80 000,0 млн. сўмни ташкил қилади. Лойиха ишга тушгандан кейин 124 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Корхона томонидан 2018 июн ойида 1 800,0 минг АҚШ доллари миқдорида хориждан ускуналар олиб келинмоқда. Лойихани ишга тушириш учун корхона томонидан 1 515,0 млн.сўмлик қурилиш монтаж ишлари олиб борилди. Лойиха 01 июл 2018 йилда ишга туширилади.
  • "Pure classic service" хусусий корхонасининг сув насослари ишлаб чиқариш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 11 100,0 млн. сўм бўлиб, лойиха корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 2 500,0 млн. сўмни ташкил қилади. Бугунга қадар қурилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Лойиха тўлиқ ишга тушгандан кейин 40 та иш ўрни яратилади. Лойиха 01 ноябр 2018 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
  • "Pure classic service" хусусий корхонасининг томарқалар учун мини агро техникалар ишлаб чиқариш лойихаси. Лойиханинг умумий қиймати 8 170,0 млн. сўм бўлиб, лойиха корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 1 500,0 млн. сўмни ташкил қилади. Бугунга қадар қурилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Лойиха тўлиқ ишга тушгандан кейин 40 та иш ўрни яратилади. Лойиха 01 ноябр 2018 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Лойихаларни ўз муддатида ишга тушириш бўйича қилинаётган ишлар Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганилди ва муаммоларни бартараф қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.

 

  1. Ҳудудларга  хорижий  давлатлардан  жалб  этилган  ҳамда  келгусида режалаштирилган  тўғридан-тўғри  чет-эл  инвестицияларини  ҳамда  грант маблаглари аҳволи тўғрисида.

Ҳокимлик томонидан Каттақўрғон шаҳрига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилиш натижасида шаҳар иқтисодиётини кўтарилиши, аҳолини доимий иш билан таъминлаши, ишлаб чиқариш суръатини ошиши ва корхона даромадларини ошиши тўғрисида корхона ва ташкилотларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада кўпгина корхоналар томонидан хориждан ишлаб чиқариш ускуналари олиб кирилди.

         2018 йилнинг март ойида “Каттақўрғон Ёғ-мой” акциядорлик  жамиятига Хитой давлатидан  руйхатдан ўтган “QUINCO(FUJIAN) MACHINERY INDUSTRIAL Co.LTD”  (маъсулияти чекланган жамият)  хорижий ҳамкори  томонидан   ишлаб чиқариш сохаси буйича  150,0 минг АҚШ доллари  миқдорида 5 литрлик ПЭТ идишларда ёғ махсулотларини қадоқлаш асбоб-ускунаси киритилди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширди.

         Жорий йилнинг апрел ойида жами киймати 1 221,0 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, жумладан: 

CLASSIC MOTOR”   маъсулияти чекланган  жамиятига      Хитой   давлатидан  руйхатдан ўтган    “SHANGQIU  SIHAI  ENERGY TECHNOLOGY  Co.LTD”  (маъсулияти чекланган жамият) томонидан  ишлаб чиқариш сохаси буйича жами қиймати 300,0 минг АҚШ доллари  миқдорида асбоб-ускуна киритилди. Бугунги кунда “CLASSIC MOTOR”   маъсулияти чекланган  жамияти томонидан ушбу лойиҳа ишга тушурилиши арафасида;

        “Mega Mebel Trade”   маъсулияти чекланган  жамиятига    Хитой   давлатидан  руйхатдан ўтган    “SHANХI  CRULIN MACHENERY  Co.LTD”  (маъсулияти чекланган жамият)  хорижий инвестори  томонидан   мебель ишлаб чиқариш сохаси буйича жами қиймати  159,0 минг АҚШ доллари  миқдорида асбоб-ускуна киритилган бўлиб, ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилди; 

          «Каттақўрғон чарм» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига корхона таъсисчилари яъни Ўзбекистон томонидан фуқаро Исломов Икром ва Исломов Умрзоқ  ҳамда Хитой томонидан  “CHANTSINSINSYAN” савдо компанияси ҳамкорлигида корхонага жами қиймати 761,0 минг АҚШ долларлик терини қайта ишлашда  фойдаланиладиган асбоб-ускуналар киритилди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилди.

         “Qo’rg’on Universal Biznes” маъсулияти чекланган жамиятга 2018 йилнинг июн ойида  Германия давлатидан руйхатдан ўтган  “Homag  Co.LTD” (маъсулияти чекланган жамият) хорижий инвестори  томонидан жами қиймати 36,0 минг евро ва Чехия давлатидан руйхатдан ўтган “Akword Co.LTD”  маъсулияти чекланган жамият хорижий инвестори  томонидан жами қиймати  2,75 минг АҚШ доллари   миқдорида мебель ишлаб чиқариш сохаси буйича асбоб-ускуна киритилди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилган. 

        

  1. Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда (келишилган) амалга оширилаётган инвестиция лойихаларини  амалга ошнриш  буйича  курилаётган чора-тадбирларни иатижадорлиги тўғрисида.

Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳрида 2018 йил Халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ҳисобидан 6 та корхона томонидан 6 та лойиха молиялаштирилиши, лойихаларнинг жами қиймати 3 640,0 минг АҚШ доллари миқдорида бўлиб, шундан 2 720,0 минг АҚШ доллари Халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ва 920,0 минг АҚШ доллари лойиха ташкилотчиларининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши дастурига киритилди.

Халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ҳисобидан 1 720,0 минг АҚШ доллари мева-сабзавотчилик йўналишига, қолган 1 000,0 минг АҚШ доллари чорвачиликка йўналтирилади. Жумладан :

мева-сабзавотчилик йўналишида

  • "Барс Строй" МЧЖ томонидан 1 гектар ерга замонавий иссиқхона ташкил этиш мақсадида 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида;
  • "Каттақўрғон ёғ-мой" АЖ томонидан мойли экинларни қайта ишлаш мақсадида 200,0 минг АҚШ доллари миқдорида;
  • "Дўстлик савдо экспорт" МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва музлатгич омборхона ташкил қилиш мақсадида 120,0 минг АҚШ доллари миқдорида;
  • "Бентонит Жахон" МЧЖ томонидан 1 гектар ерга замонавий иссиқхона ташкил этиш мақсадида 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида;
  • "Каттақўрғон оил" МЧЖ томонидан ноанъанавий ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш мақсадида 400,0 минг АҚШ доллари миқдорида;

чорвачилик йўналишида

  • "Каттакурғон Сут агрофирма" МЧЖ томонидан чорвачилик, сут ва сут махсулотларини кайта ишлаш мақсадида 1 000,0 минг АҚШ доллари миқдорида кредит сўраб мурожаат қилган.

 

Халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи корхона ва ташкилотларнинг аҳволи тижорат банклари билан ҳамкорликда ўрганилди ва лойиха ташаббускорларига амалий ёрдам кўрсатилди. “Барс Строй” МЧЖ ва “Бентонит Жаҳон” МЧЖларига  замонавий иссиқхоналарни ташкил қилиш мақсадида ер ажратиш бўйича ҳоким қарори чиқарилди. Асбоб-ускунани олиб келиш учун шартнома имзолаш мақсадида хорижий ҳамкорлар иштирокида Самарқанд шахрида ташкил этилган бизнес форумлар, семинарлар ва учрашувларга лойиха ташаббускорлари таклиф этилди. 

 

  1. Бўш тургаи давлат  объектлари  ва  илгари  хусусийлаштирилган объектлардан самарали фойдаланиш, улар негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил  этиш  бўйича  қўрилган  чора-тадбирлар  ва  уларнинг  натижадорлиги.

         Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган хатловлар натижасида 25 та бўш  турган давлат объектлари ва илгари хусусийлаштирилган объектлар мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарори ижроси юзасидан Самарқанд вилояти идоралараро комиссиясининг инвестиция лойихаси амалга оширилмаганлиги  сабабли солиқ механизмини қўлланилишини давом эттириш тўғрисидаги хулосасига асосан қуйидаги корхоналарга солиқ механизми қўлланилди:

  • “Шом меъмор таьмир” МЧЖга тегишли собиқ қурилиш трести омборхона бино-иншоати
  • “Самтеликом” АК Каттақўрғон филиалига тегишли 5 АТСнинг бино-иншоатлари
  • "Бентонит Жахон" МЧЖга қарашли собиқ КЗСМ АЖ бино ва иншоатлари
  • "Сайқал тайёрлов"МЧЖга қарашли собиқ “Каттақўрғон таъминотчи” корхонасига тегишли бино-иншоат
  • "Гафатаг" ХКга тегишли собиқ “Каттақўрғон поябзал фабрикаси”нинг бино-иншоатлари
  • “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖга тегишли собиқ Клуб биноси
  • "Кумуш тола" ХК тегишли собиқ "Каттақўрғон пиллачилик" корхонасининг бино-иншоатлари
  • “Шахта-Қурувчи” МЧЖ га қарашли собиқ “Шахта-Қурувчи” АЖга тегишли бино-иншоатлар
  • “Цвета Востока” МЧЖга тегишли собиқ мой буёқ заводи бино-иншоатлари
  • “Каттақўрғон босмахонаси” МЧЖга қарашли собиқ “Каттақўрғон босмахонаси” МЧЖ бино ва иншоатлари
  • Мулкдор Салимова Сарвинозга тегишли собиқ “Тижорат” ОТХЖнинг бино ва иншоатлари
  • “Каттақўрғон Пахтамаш” МЧЖга қарашли собиқ “Пахтамаш” АЖ бино-иншоатлари

Аввал хусусийлаштирилган 25 та объектлар бўйича белгиланган тартибда огоҳлантириш хатлари берилиб, объект эгаларининг лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари мониторинг натижасида аниқланган ва ҳозирда фойдаланилмаётган объектларга солиқ механизмини қўллаш бўйича Самарқанд вилояти идоралараро комиссиясига таклиф берилди.

 

  1. 2018-2019 йилларда Каттақўрғон шаҳрини комплекс ривожлантириш  Дастури доирасида тасдиқланган лойихалар бўйича амалга оширилган ишлар

Каттақўрғон шаҳрида 2018-2019 йилларда Каттақўрғон шаҳрини комплекс ривожлантириш Дастурига 28 та лойиха киритилган. Лойихаларни ҳозирги аҳволини ўрганиш мақсадида инвестиция бўлими ходимлари томонидан мониторинг ўтказилди. Ўтказилган мониторинг натижасида лойиха ташаббускорлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ва лойихани ишга тушириш бўйича тасдиқланган тармоқ жадвали асосида қилинаётган ишлар ҳолати аниқланди. Муддати кечиктирилаётган лойихалар бўйича лойиха ташаббускорларига огохлантириш хатлари берилди. Мониторинг давомида қуйидагилар аниқланди:

  • “Жасурбек Зухриддин” ХКнинг дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш лойихаси бўйича ажратилган ер-майдонида қурилиш монтаж ишлари бошланган. Чет элдан ускуна олиб келиш мақсадида кредит олиш учун хужжатлар тайёрланмоқда.
  • “FIMILE FAYZ” МЧЖнинг хожатхона қоғози ва салфеткалар ишлаб чиқариш лойихаси бўйича ишлар амалга оширилган, қурилиш ишлари тугаган, ускуналар олиб келинган. Ҳозирда лойиха ишга тушиш арафасида.
  • “Қурғон универсал бизнес” МЧЖнинг мебел ва қоғоз ишлаб чиқариш лойихаси бўйича ишлар амалга оширилган, қурилиш ишлари тугаган, ускуналар олиб келинган. Ҳозирда лойиха ишга тушиш арафасида.

 

Бундан ташқари қўшимча тарзда дастурга киритилмаган лойихалар ишлаб чиқилиб, тармоқ жадваллари тасдиқланди. Жумладан:

  • "KATTEX" ҚКнинг умумий қиймати 7 000,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги текстил махсулотлари ишлаб чиқариш лойихаси
  • "Оқ Олтин Инвест" МЧЖнинг умумий қиймати 370,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги МДФ эшиклари ишлаб чиқариш лойихаси
  • "Оқ Олтин Инвест" МЧЖнинг умумий қиймати 240,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ванна ва раковина смисител ишлаб чиқариш лойихаси
  • "Самкат Жафар Инвест" МЧЖнинг умумий қиймати 125,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги умумий овқатланиш хизматини йўлга қўйиш лойихаси
  • "Polizan" МЧЖнинг умумий қиймати 630,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги бадиий безакли пулат эшиклар ишлаб чиқариш лойихаси
  • "METAL SOLUTION TECHNOLOGIES" МЧЖ ҚК умумий қиймати 800,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ноанъанавий ўсимлик ёғлари ишлаб чиқариш лойихаси
  • "Цвета Востока" МЧЖ умумий қиймати 235,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ПЭТ копсулалар ишлаб чикариш лойихаси

 

Каттақўрғон шаҳрини комплекс ривожлантириш Дастури доирасида тасдиқланган лойихалар бориб жойида ўрганилаганда, ҳозирги кунда банк кредитларининг фоизи юқорилиги ва банкларда имтиёзли ресурслар йўқлиги натижасида лойиҳалар кечиктирилаётганлиги маълум бўлди.

 

Шахар ҳокимининг

ўринбосари                                                                                     М.Санаев

 


Киритилган вақти: 29/09/2018 10:55.   Кўрилганлиги: 126
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/samarqand-viloyatiga-investor-boling/samarqand-viloyati-kattaqorgon-shahar-investitsiya-imkoniyatlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг