Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ – ТАДБИРКОРГА ИМКОНИЯТ

КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ – ТАДБИРКОРГА ИМКОНИЯТ

Президентимизнинг 2018 йил 16 мартдаги қарорига асосан Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидаги 16 та бўш турган объектлар негизида 14 та кичик саноат зонаси ташкил этилди.

Жами 116,5 гектар майдонни эгаллайдиган кичик саноат зоналарида тадбиркорларнинг бизнес лойиҳалари ва ишлаб чиқариш имкониятларини амалиётга татбиқ этишлари учун барча шароит яратилган.

Шунингдек, ишбилармонлар белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни вақтида амалга ошириб, доимий иш ўрни яратиб борсалар, кейинчалик мулк ҳуқуқи билан 10 йилгача ижарага бериш режалаштирилган.

Яна Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари орқали хориждан замонавий ускуналар ва бутловчи қисмлар келтириш учун 50 миллион долларгача маблағ ажратилади.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши баёни қабул қилинган кундан эътиборан, кичик саноат зонаси иштирокчилари икки йил муддатга юридик шахсларга солинадиган мол-мулк солиғи ва фойда солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловидан озод қилинади.

Солиқ имтиёзлари кичик саноат зонаси иштирокчилари томонидан энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан тақдим этилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга чиқарилса, имтиёзлар муддати узайтириб борилади.

Кичик саноат зонасида ишлаб чиқаришни юритмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари ёки ташаббускорлар Самарқанд вилоят кичик саноат зоналари дирекциясининг (93) 723-33-70, (90) 114-29-09 рақамларига қўнғироқ қилиб, ўзларини қизиқтирган маълумотларни олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кичик саноат зоналари ҳудудига жойлашиш истаги бўлган лойиҳалар ҳар ойнинг 20 санасида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналар маъмурий кенгаши йиғилишида танлов асосида аниқланади.

“Самарқанд вилояти кичик саноат зоналари дирекцияси”

ДУК маъмурияти.


Охирги ўзгариш: 13/08/2018 20:18.   Кўрилганлиги: 240
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/samarqand-viloyatiga-investor-boling/kichik-sanoat-zonalari-tadbirkorga-imkoniyat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг