Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ

ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ

ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ

Тўлиқ номи: Хожа Дониёр мақбараси

Манзили: Самарқанд шаҳри, Тошкент йўли кўчаси

Ташкил топган йили: 1997

Қайси ташкилотга бўйсуниши: Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси

Йўналиши: Тарихий-маданий-бадиий

Бўлимлар сони: 1

Ходимлар сони: 8

Иш тартиби: 9.00 дан 17.00 гача, ҳар куни

Электрон почтаси: sammus@inbox.uz

Раҳбари: Маҳмудов Зафар Нугманович

Телефони: +99890-251-85-18

 

Хожа Дониёр мақбараси Самарқанддаги энг мўътабар зиёратгоҳлардан ҳисобланади. Дониёр, Даниил, Даниел – мусулмон, насроний ва яҳудий адабиётларидаги азиз-авлиёнинг номидир.

Дониёр Қуддусда эрамиздан аввалги 603 йилда туғилган бўлиб, шоҳ Довуд ва Сулаймон (Соломон)ларнинг авлодига мансубдир.

Ривоятларга кўра, Амир Темур ўзининг (1397-1404 йиллар ) Кичик Осиёга етти йиллик юриши вақтида Суза шаҳридаги авлиё Дониёрнинг табаррук қўнимгоҳидан бир қисм хокини ўрнатилган тартиб-қоидалар талабини амалга ошириб, Самарқандга олиб келган.

Мақбарада дунёдаги энг узун - 18 метрлик қабр мавжуд. Мақбара биноси XX аср бошларида қурилган. Шунга қадар бу ерда Хожа Дониёрнинг қабри ва масжид бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар бор.

Мустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда кенг қўламда ободонлаштириш, таъмирлаш, қурилиш ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.


Киритилган вақти: 26/11/2014 11:23.   Кўрилганлиги: 1340
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/monuments_museums/xoja-donir-maqbarasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг