Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Факт ва рақамлар

Факт ва рақамлар

2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЭСДА ҚОЛАРЛИ ВОҚЕА ВА ҲОДИСАЛАРИ


ЯНВАРЬ

1 январь -

Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Энг намунали кўча”, “Энг чиройли бино” ва “Энг чиройли безатилган арча” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди.


Университет хиёбони “Энг намунали кўча номинацияси” ғолиби, Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей “Энг чиройли бино”, “Баҳор” масъулияти чекланган жамияти биноси олдида ўрнатилган арча “Энг чиройли безатилган арча” деб топилди.

***

1 январь - тойлоқлик миллий кураш бўйича жаҳон чемпиони Темурхон Тўраев ҳамда Ўзбекистон чемпиони Зилола Йўлдошева оиласида 2017 йилнинг биринчи фарзанди дунёга келди.

***

5 январь - Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш ҳамда халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Пахтачи ва Нарпай туманида учрашув ўтказди.

***

5 январь – Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан «Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси!» шиори остида Самарқандда ҳарбий хизматни ўтаётган наманганлик ўғлонлар ва Наманганда хизмат қилаётган самарқандлик йигитлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида видеомулоқот ўтказилди.

***

10 январь - Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда уларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаш мақсадида Каттақўрғон тумани фаоллари билан учрашди.

***

10 январь - Самарқанд гарнизони офицерлар уйида Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз - фахру ғуруримиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

***

11 январь - вилоят ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган «Шеър азиз олам аро...» мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди.

***

11 январь - Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг бир гуруҳ офицер ва курсантлари юртимиз тинчлигини асраш йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган лейтенант Сайёр Садинов хонадонига ташриф буюрди.

***

12 январь  - вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлили ва келгусидаги режаларни белгилаб олишга қаратилган масалаларни ўрганиш мақсадида Нуробод ва Пастдарғом туманлари фаоллари билан учрашди.

***

13 январь - Самарқанд шаҳрида «Аскар оналарини шарафлаймиз!» маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

***

13 январь - Самарқанд шаҳридаги концерт залида «Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари» анъанавий кўрик-танлови ўтказилди. Унда Пайариқ туманидаги Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 199-сонли таянч пункти биринчи ўринни қўлга киритди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди.

***

14 январьСамарқанд шаҳрида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг йигирма беш йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди.

***

14 январь - вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз - фахру ғуруримиз» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ўтказилди.

***

14 январь - вилоят сайлов комиссиясининг «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга депутатлар сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказувчи 55-Бешёғоч сайлов округида участка сайлов комиссиялари тузилиши ва уларнинг таркиби тасдиқланди.

***

14 январь - вилоят сайлов комиссиясининг «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига 55-Бешёғоч сайлов округи бўйича кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди.

***

16 январь -  “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида ЎзЛиДеП вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Китоб – маънавият бешиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

***

16 январь - Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида “Ҳакамлик судлари орқали хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари иштирокидаги низоларни ҳал қилиш” амалий қўлланмаси тақдимоти бўлиб ўтди.

***

16 январь - республикамиз олий ўқув юртларида таҳсил олаётган йигирма нафар талаба 2016-2017 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари танлови ғолиби деб эълон қилинди. Улар орасида Самарқанд давлат тиббиёт институти 7-курс талабаси Ҳасан Ибрагимов ҳам бор.

***

17 январь - Республика Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиб билан ишлаш хизматига бўйсунувчи сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида биринчи ўқув йиғинига жалб қилинган тингловчиларнинг машғулотлари бошланганлиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўлимларига ишга қабул қилинган сафдорларнинг қасамёд қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди.

***

18 январь - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги Фармонига кўра, вилоятимизда истиқомат қилаётган 8 нафар юртдошимизга вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортини тантанали равишда топширди.

***

18 январь - Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицейида Фарғонадан вилоятимизга келиб ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ҳамда Фарғонада йигитлик бурчини ўтаётган самарқандлик аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирокида «Менинг акам ҳарбий» шиори остида телемулоқот ташкил этилди.

***

18 январь - Самарқанд сержантлар тайёрлаш мактабида Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар тест синовларини топширди.

***

18 январь - Самарқанд вилояти ҳокимининг «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

***

19 январь - Самарқанд шаҳридаги Концерт залида республика Байналмилал маданият маркази ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон – умумий уйимиз» VI республика дўстлик ва маданият фестивали вилоят босқичи ғолибларининг гала-концерти ўтказилди.

***

19 январь - вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 142 йиллиги муносабати билан «Беҳбудий – Ватаннинг маърифатпарвар ўғлони» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

***

20 январь - Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар хотин-қизлар қўмиталари раислари, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Савдо-саноат палатаси ва бошқа жамоат ташкилотлар бўлимлари Самарқанд шаҳридаги Фарҳод шаҳарчаси, Каттақўрғон туманидаги Мўминхўжа маҳалласига ташриф буюриб, аҳоли ташаббуслари ва муаммолари билан танишди.

***

20 январь - Самарқанд шаҳрида Президентимизнинг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

***

20 январь - вилоят ҳокимлигида Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш бўйича лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

***

23 январь - вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев Қўшработ ва Иштихон туманларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда янги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва ижросини тўла таъминлаш мақсадида ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар ва фаоллар билан учрашди. 

***

23 январь – Самарқандда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” талабларининг бажарилишида жамоат ташкилотларининг ролини ошириш” мавзусида республика амалий семинари бўлиб ўтди.

***

23 январь – вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадасининг иккинчи босқичи ўтказилди. Олимпиадада 5440 нафар ўқувчи 18 та фан бўйича эгаллаган билимлари ва кўникмаларини синовдан ўтказди.

***

24 январь - вилоят ҳокимлиги ҳамда адлия бошқармаси ҳамкорлигида фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмасида Президентимиз томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

***

24 январь - вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти, фаолияти ва бой меросини тарғиб қилувчи тарғибот гуруҳлари иш бошлади.

***

25 январь - вилоят ҳокимлигида 2016 йил якунлари ва 2017 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

***

25 январь - Юртбошимиз таҳсил олган муассаса - Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.

***

25 январь - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоятнинг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари, вилоят прокуратурасининг 2016 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ахбороти кўриб чиқилди.

Сессияда Худойбердиев Шунқор Фармонович вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди.

***

26 январь - Бутунжаҳон божхона ходимларининг касб байрами муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокимлигида «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш: 2017 йилда божхона органлари олдида турган вазифалар» мавзуига бағишланган учрашув-мулоқот бўлиб ўтди.

***

27 январь - Самарқандда «Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!» шиори остида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Маҳалла – менинг тақдиримда» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Булунғурнинг «Кабутар», Тойлоқнинг «Шодлик» ва Пайариқ туманининг «Порлоқ йўл» жамоалари ғолиб деб топилди.

***

27 январь - вилоят Матбуот уйида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши мутахассислари ҳамда кенгаш муассислигида чоп этилаётган «Туркистон» ва «Молодёжь Узбекистана» газеталари ходимлари иштирокида самарқандлик ёшлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

***

29 январь - вилоят сайлов комиссиясининг «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга сайланган депутатни рўйхатга олиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2017 йил 29 январь, якшанба куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринга 55-Бешёғоч сайлов округида сайлов ўтказиш белгиланди.

***

30 январь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Шу куни пойтахтимиз Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон оши берилди.

***

30 январь - давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Буюк Йўлбошчимиз таваллуд топган кун муносабати билан жойларда хотира тадбирлари ўтказилди.

***

31 январь - Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ҳамда вилоят, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Унда ўттиз учинчи сессия ва қўшма мажлис 2017 йил 4 февраль куни соат 9.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилиши белгиланди.

 

 


 

ФЕВРАЛЬ

 

1 февраль – Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари ўн кун давомида Иштихон туманида бўлиб, халқ депутатлари туман кенгаши фаолияти билан танишди, давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилди, соғлиқни сақлаш, таълим тизимидаги аҳвол ва аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганди.

***

1 февраль – халқ депутатлари Иштихон тумани кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев иштирок этди. 

***

1 февраль - Оқдарё туманидаги «Устоз» соғломлаштириш маркази қўшимча бинога эга бўлди.

***

2 февраль -  тиббий кўрик, жисмоний ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган йигитларнинг дастлабки гуруҳи муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетди.

***

3 февраль - халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Акбар Шукуров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди. Шу пайтгача Пастдарғом тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Воҳид Санақулович Раҳимов Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

***

3 февраль - Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев «Шукуров Акбар Сафаровични Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида» қарор қабул қилди.

***

3 февраль - Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев «Раҳимов Воҳид Санақуловични Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида» қарор қабул қилди.

***

4 февраль - халқ депутатлари вилоят кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринга 2017 йилнинг 29 январь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 55-Бешёғоч сайлов округи бўйича ўтказилган сайлов натижаларига кўра тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан кўрсатилган номзод, Самарқанд вилояти ҳокими Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович энг кўп сайловчилар овозини олиб, депутатликка сайлангани маълум қилинди.

***

4 февраль - вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилояти, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга вилоятдан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Яширин овоз бериш йўли билан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, вилоят ҳокими Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

***

6 февраль - Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ҳасан Нормуродов “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошқаруви раиси этиб сайланди.

***

6 февраль - Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

***

7 февраль – Чехия Республикаси Парламенти депутатлар Палатаси раиси Я.Гамачек бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

***

8 февраль – вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб «Самарқанд сайқали» асари асосида саҳналаштирилган шу номдаги тарихий драманинг жамоатчилик кўриги бўлиб ўтди.

***

9 февраль - буюк аллома ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги вилоятимизда кенг нишонланди.

***

9 февраль - халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Эргашев Собир Файзуллаевич Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

***

9 февраль - Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг «Эргашев Собир Файзуллаевични Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида» қарори қабул қилинди.

***

10 февраль - Тошкент шаҳрида ўтказилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича республика мусобақасида Ургут агротадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Шерзод Тайлонов «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича энг яхши ўқитувчи» кўрик-танлови бўйича биринчи ўринни эгаллади.

***

13 февраль - Самарқанд шаҳридаги “Суғдиёна” спорт мажмуасида мини-футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон XXI миллий чемпионати 4-тур ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

***

14 февраль - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги вилоятимизда кенг нишонланди.

***

14 февраль - Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида «Эътироф-2016» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Вилоят мусиқали драма театрининг «Мирзо Улуғбек» тарихий драмаси «Йилнинг энг яхши спектакли» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди ва махсус диплом билан тақдирланди.

***

14 февраль - «Самарқанд китоб олами» маънавий-маърифий мажмуасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган «Энг яхши китобхон» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Якунга кўра, биринчи ўринни Пайариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг «Маърифат» жамоаси қўлга киритди.

***

14 февраль -  «Самарқанд китоб олами» маънавий-маърифий мажмуасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нуриллоҳ Остоннинг янги нашрдан чиққан  «Ҳур Ватан» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

***

15 февраль - февраль ойининг биринчи ярмида вилоятимизнинг барча умумтаълим мактабларида «Адабиёт кунлари» тадбирлари ўтказилди.

***

15 февраль - Булунғур туманидаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Азим Суюн, Абдусаид Кўчимов, Собир Ўнар ҳамда адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев иштирокида “Бир фарзандга уч китоб” мавзусида тадбир ташкил этилди.

***

16 февраль - вилоятимизда дастлабки “Профилактика куни” тадбирлари ўтказилди.

***

16 февраль - Самарқанд шаҳрида халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган ҳарбий қисмларнинг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганига 28 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

***

16 февраль - Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицей ўқувчиси Садаф Қўчқорова мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси учун «Маррани доим баланд қўйиб яшанг, давр бизники, марра бизники!» шиори остида ўтказилган ижодий ишлар кўрик-танловининг республика босқичида учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

***

16 февраль - Самарқанд шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Дарья Ахтамова Россияда бўлиб ўтган В.Крайнев номидаги II халқаро пианиночилар кўрик-танловида иштирок этиб, фортепьянода юқори даражадаги ижро маҳорати учун В.Спиваков фонди аъзолигига қабул қилинди.

***

16 февраль - вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктида тиббий кўрик, жисмоний тайёргарлик ва тест синовларида сараланган чақирилувчиларнинг навбатдаги гуруҳи муддатли ҳарбий хизматга тантанали кузатилди.

***

18 февраль - Самарқанд шаҳрида академик лицейлар жамоалари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича “Баркамол авлод-2017” мусобақасининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда СамДУ қошидаги 2-сон академик лицей жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

***

20 февраль - Самарқандда «Ёш фермер» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Иштихон туманида фаолият юритаётган Аброр Раббимов бошқарувидаги «Домла Аброрий Умр» фермер хўжалиги танловнинг олий соврини – Гран-прига лойиқ топилди.

***

21 февраль - вилоят Матбуот уйида коммунал соҳада учраётган муаммолар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари О.Очилов кун тартибидаги масала юзасидан маълумот берди.

***

21 февраль - Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони билан ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари - пастдарғомлик Элёр Чориев ва каттақўрғонлик Баҳром Эргашевлар вафотидан кейин «Жасорат» медали билан тақдирланди. Шу муносабат билан Пастдарғом тумани ва Каттақўрғон шаҳрида ушбу мукофотларни уларнинг оила аъзоларига тантанали топширишга бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.

***

21 февраль - Нарпай туманидаги "Пахтакор" кўп тармоқли фермер хўжалигида қадоқланган тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

***

21 февраль - Каттақўрғон шаҳридаги "Шарипов Шукрулло ширинликлари" масъулияти чекланган жамияти ташқи иқтисодий фаолият «Миллий банк»нинг 70 миллион сўмлик кредити ҳисобига хориждан замонавий технологик ускуналар келтирди ва нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

***

22 февраль - Жомбой туман ички ишлар бўлими ҳамда Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят ички ишлар бошқармаси хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг сайёр қабули ўтказилди.

***

24 февраль - Самарқанд шаҳрида «Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

***

25 февраль - Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станциясида 2017 йилги мавсумда 1 миллион тупдан ортиқ ток ва 520 мингга яқин мевали дарахт кўчатлари тайёрланди.

***

26 февраль - Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллигида Умра сафарига отланган бир гуруҳ ҳамюртларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.

***

28 февраль - Самарқанд сержантлар тайёрлаш мактабида навбатдаги битирувчиларга сертификат ва сержантлик кўкрак нишонлари топширилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

***

28 февраль - Иштихон тумани маданият ва аҳоли дам олиш истироҳат боғи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросига кўра «Нуронийлар маскани» мажмуаси қурилиши бошланди.

 

 


 

МАРТ

 

1 март - Тошкент шаҳрида ўтказилган «Йилнинг энг фаол адолатчи аёли» республика кўрик-танловида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Инобат Ҳасанова биринчи ўринни қўлга киритди.

***

2 март – «Пайшанба – профилактика куни» муносабати билан Пастдарғом туманидаги Дўрмонтепа маиший хизмат ва сервис касб-ҳунар коллежида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутасаддилари ҳамда тижорат банклари мутахассислари билан учрашув ўтказди.

***

3 март - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш масалаларини кўриб чиқди.

Сессияда депутатлар вилоят ҳокимининг Эгамбердиев Баҳромжон Негматовични вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарорини тасдиқладилар.


***


3 март - халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 17 минг 300 нафар ўқувчи-қизларига Президент совғаси – спорт кийимлари берилди.


***

4 март – Самарқанд шаҳрида халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

***

4 март - вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек миллий академик театри актёри Ёдгор Саъдиев томонидан саҳналаштирилган «Иймон» спектакли намойиш этилди.

***

4 март - республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтининг бир гуруҳ мутахассислари Иштихон ҳамда Каттақўрғон туманларида бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

***

1-6 март - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан очиқ мулоқот қилиб, аҳоли ва тадбиркорларни ташвишлантираётган муаммоли масалаларни чуқур ўрганиш мақсадида Пайариқ туманида бўлди. Ўрганишлар натижаларига бағишланган халқ депутатлари Пайариқ тумани сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н.Йўлдошев иштирок этди.

***

6 март - Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан «Ҳаракатлар стратегиси – фаолиятимиз дастури» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

***

6 март - вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида «Спорт – саломатлик гарови!» шиори остида вилоят спартакиадаси ташкил этилди.

***

9 март – вилоят давлат марказий ўрмон хўжалиги томонидан кўкламда экиш учун қирқ турдан зиёд 3 миллион 156 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тайёрлаб қўйилди.

***

10 март – халқ депутатлари Нарпай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди. Унда ташкилий масала кўрилди. Баҳодир Юсупов ўз аризасига биноан Нарпай тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Шу пайтгача вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Жабборов Ботир Шукурович Нарпай тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

***

10 март - Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев «Юсупов Баҳодир Омонқуловични Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида» қарор қабул қилди.

***

10 март - Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев «Жабборов Ботир Шукуровични Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида» қарор қабул қилди.

***

10 март – Қўшработ туманининг Қўшоғоч қирларида Наврўз байрами халқ сайли сифатида кенг нишонланди.

***

10 март - Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейда X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.

***

10 март - Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллигида 100 нафардан ортиқ отахон ва онахонлар Умра зиёратини адо этиш учун кузатилди.

***

10 март - Самарқанд шаҳридаги «Динамо» марказий ўйингоҳида футбол бўйича Олий лига жамоалари ўртасида мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

***

11 март - халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиясининг 10 кун давомида Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятининг ўрганиши натижалари муҳокама қилинди.

***

11-12 март - вилоятимизда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди.

***

11 март - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигидаги «Қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида «Йил давомида экологик соф, тоза ва сифатли мева-сабзавот ҳамда узум етиштириш» мавзуида иқтидорли талабалар кўрик-танлови бўлиб ўтди.

***

11 март -  «Бир ўқувчига уч китоб» акцияси доирасида Самарқанд шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида халқимизнинг севимли шоираси Зулфия Мўминова билан ижодий учрашув бўлди.

***

12 март - Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар маҳалласида муддатли ҳарбий хизматни ўташга киришаётган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлди.

***

12 март -  “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасидапедагогика фанлари номзоди Исроил Хайриевнинг “Иродани тарбиялаш – комилликка элтади” ҳамда вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти профессори Ҳамроқул Рофиевнинг “Жисмоний маданият атамаларининг русча-ўзбекча луғати” бадиий-публицистик асарлари тақдимоти бўлиб ўтди.

***

12-17 март - Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев бошчилигидаги делегация аъзолари савдо-иқтисодий, сайёҳлик ва маданий-ижтимоий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Россия Федерациясининг Татаристон ва Бошқирдистон республикаларида бўлди.

***

16 март - Иштихон туманида чигит экиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда бу йил вилоятимизда 85,5 минг гектар майдонда чигит экиш режалаштирилгани айтилди.

***

16 март - Самарқанд шаҳрида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

***

17 март – Узоқов Шуҳрат Шарапович Самарқанд вилояти «Халқ қабулхонаси» мудири, Зуфаров Фарҳод Маҳамаджанович Самарқанд вилояти прокурори, Рўзиев Шуҳрат Ашурович Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

***

17 март - Наврўз умумхалқ байрамини юқори савияда ўтказиш учун олимлар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, хонандалар ва спортчилардан иборат республика тарғибот гуруҳи аъзолари Каттақўрғон тиббиёт ва иқтисодиёт коллежи, Пастдарғом туманининг Зормон ва Қорағўппа қишлоқларида бўлишди.

***

18 март - Наврўз умумхалқ байрами вилоятимизда кенг нишонланди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг ўнга яқин маскани – Алишер Навоий номидаги, «Суғдиёна», «Ёшлик» маданият ва истироҳат боғлари, Университет хиёбони, Амир Темур ҳамда Рудакий майдонлари, Фарҳод, Сўлим ва Кимёгарлар шаҳарчаларида байрам халқ сайли тарзида ўтди.

***

18 март – Умаров Азамат Мардонович Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Жўраев Азиз Турсунбоевич вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Норқўзиев Зафар Суюнович вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

***

18 март - Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилди.

***

18 март - Самарқанд шаҳрида аҳолининг мевали дарахт ва ток кўчат­лари ҳамда полиз ва сабзавот экинлари уруғларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида кўчма автодўконлар ярмаркаси ташкил этилди.

***

18 март - Iqtidor.uz сайти сайт томонидан ўтказилган “Қомусимиз – бахтимиз таянчи”, “Маданият – инсон хулқига зийнат”, “Спорт – соғлик таянчи”, “Тарихимиз – шуҳратимиз”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Буюк юрт соҳибалари”, “Интернет ёшлар нигоҳида” онлайн тест шаклидаги иншолар танлови ғолибларини тақдирлади.

***

18 март – Каттақўрғон туманида замон талабларига мос, компьютерлашган архив идораси фойдаланишга топширилди.

***

20-27 март – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашларида ташкилий йиғилишлар ўтказилди.

***

20 март – Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 623 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

***

22 март - Cамарқанд шаҳрида «Ўзбек жанг санъати» бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида вилоятимиз жамоаси вакиллари биринчи ўринни эгаллади.

***

23 март - Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев Пахтачи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Пахтачи тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

***

23-24 март - вилоят олимпия захиралари тайёрлаш марказида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар ва саноат корхоналари ўртасида 82 миллиард 797 миллион сўмлик 1300 дан зиёд шартнома имзоланди.

***

24 март - Самарқанд педагогика коллежида «Бу йилги кўклам ўзгача бутун», деб номланган бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди.

***

25 март - Тошкент шаҳрида «Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари» анъанавий кўрик-танловида вилоятимиздан иштирок этган Пайариқ туманидаги Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 199-таянч пункти биринчи ўринни қўлга киритди ва «Матиз» автомобили билан тақдирланди.

***

26 март - вилоят мусиқали драма театрида 27 март - Халқаро театр куни муносабати билан “Эслайсизми?” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

***

27 март - Самарқанд давлат чет тиллар институтида битирувчиларни ишга тақсимлаш мақсадида «Карьера кунлари - 2017» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

***

27-29 март - Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида Исроил ҳужжатли кинофильмлари намойиши бўлди.

***

27 март - Самарқанд давлат университетида моҳир фотоижодкор, олийгоҳ фотолабораторияси раҳбари Александр Харитоновнинг «Ҳаётимнинг ранг-баранглиги» деб номланган фото кўргазмаси бўлиб ўтди.

***

27 март - вилоят қўғирчоқ театри томоша залида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шаҳодат Усмонова ҳақида «Азиз устоз – қалбимизнинг чироғисиз» номли ижодий байрам кечаси ташкил этилди.

***

28 март - Самарқанд шаҳридаги Сартепа спорт мажмуасида «Умид ниҳоллари» спорт мусобақасининг бадиий гимнастика тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

***

28 март - Самарқанд шаҳрида Ўрта Осиё халқлари тарихи институти қошидаги Турон Фанлар академиясининг вилоят ваколатхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Фарҳод Аҳмаджонов ваколатхонанинг расмий вакили этиб тайинланди.

***

29 март - Самарқандда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА)нинг ҳудудий ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

 

 


 

АПРЕЛЬ

 

1 апрель - халқ депутатлари Каттақўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Сапарали Азимов ўз аризасига мувофиқ Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Аззамов Худойберди Сурхонович Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

***

1 апрель - Самарқанд вилояти ҳокими «Азимов Сапарали Каримовични Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида» қарор қабул қилди.

***

1 апрель - Самарқанд вилояти ҳокими «Аззамов Худойберди Сурхоновични Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида» қарор қабул қилди.

***

1 апрель – Самарқанд шаҳрида «Баркамол авлод-2017» спорт мусобақасининг баскетбол тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар ёш спортчилари ўртасида саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.Беллашувда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм ва Самарқанд вилояти жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритди.

***

3 апрель - Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган иқтидорли ёшларнинг «Живой родник» кўрик-танловида Самарқанд шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Муштарийбегим Ҳамидова учинчи ўринни эгаллади.

***

3 апрель - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Н.Умаров иштирок этди. Депутатлар вилоят ҳокимининг Умаров Азамат Мардоновични вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Юлдашев Рустам Дониёровични вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинлаш ҳақидаги қарорларини тасдиқладилар.

***

3 апрель – жойларда жинотчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, ички ишлар академияси ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи Самарқанд туманида ўз ишини бошлади.

***

3 апрель - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

***

3 апрель - Самарқанд туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, адлия бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Қулай бизнес муҳити – тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

***

4 апрель - Самарқандда вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева иштирок этди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Раббимова ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. Мазкур вазифага Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Марҳабо Fафурова номзоди таклиф этилиб, бошқарув аъзолари томонидан маъқулланди.

***

4 апрель - республиканинг листинг компаниялари қимматли қоғозлари бўйича «Тошкент» фонд биржасида бўлиб ўтган биржа савдоларида Пахтачи туманидаги «Гранит» акциядорлик жамияти 4810 дона акцияси билан 48 100 000 сўмлик учта битимга эришиб, акциялар ҳажми жиҳатидан мамлакат миқёсида иккинчи ўринга чиқди.

***

5 апрель – шу пайтгача фақат тайёр теридан маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланган «Иштихон чарм маҳсулотлари» масъулияти чекланган жамияти йилнинг иккинчи чоргаидан бошлаб мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

***

5 апрель - Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси Пайариқ туманида театр ҳафталигини ўтказди, унда еттита энг сара спектакллар намойиш этилди.

***

5 апрель - Оқдарё туманидаги «OSIYO TERLIK» масъулияти чекланган жамиятида пойабзалнинг таг ва устки қисмлари тўлиқ корхонанинг ўзида тайёрланадиган бўлди.

***

5 апрель - профилактика инспекторларининг малакасини ошириш бўйича ўқув йиғини ташкил этилиб, ўқувда вилоятимиздаги 659 нафар профилактика инспекторлари малакасини оширди.

***

6 апрель - Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида “Нақшин дўппилар сеҳри”, “Нафис матолар жилоси” ҳамда “Устоз-шогирд наздида она юрт мадҳи” номли кўргазмалар намойиши бўлди.

***

6 апрель - Самарқанд шаҳридаги «BOFANDA» масъулияти чекланган жамияти янги маҳсулотлар - спорт жамоалари учун синтетик футболка, болалар учун спорт кийимлари, экологик тоза сумкалар, эркаклар ва аёллар курткалари ишлаб чиқаришни бошлади.

***

6 апрель - республика Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиб билан ишлаш хизматига бўйсунувчи сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бошланғич тайёргарликдан ўтган тингловчиларнинг битирув маросими ўтказилди.

***

6 апрель - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов хотирасига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.

***

7 апрель - Самарқанд давлат университетида республика халқаро Амир Темур жамоат фонди ва Ўзбекистон - Қозоғистон дўстлик жамияти ташаббуси билан Амир Темур таваллудининг 681 йиллигига бағишлаб илмий конференция бўлиб ўтди.

***

7 апрель - вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида «Миллий таомлар» ва «Варраклар сайли» фестиваллари бўлиб ўтди.

***

7 апрель - Урганч шаҳрида «Турон якка кураши» бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ургутлик Амиржон Жалолов фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

***

8 апрель - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази академиклари ва мухбир аъзолари билан ҳамкорлик қилувчи ишчи гуруҳ аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.

***

9 апрель - буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан вилоят ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари Самарқанд шаҳридаги Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйишди, Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишди. Қуръон тиловат қилиниб, аждодларимиз руҳи покларига дуо ўқилди.

***

10 апрель - «Афросиёб»нинг ҳаракатланиш вақти ўзгарди: «Тошкент-Самарқанд-Қарши-Самарқанд-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган электропоезд эрталаб соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиқиб, соат 9:08 да Самарқанд темир йўл вокзалига, соат 10:20 да Қарши вокзалига етиб борадиган бўлди. 6:48 да мазкур поезд Қарши вокзалидан ортга қайтиб, 17:50 да Самарқанд, 20:10 да Тошкент марказий вокзалида бўлади. «Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Самарқанд–Тошкент» йўналишидаги электропоезд 7:30 да Тошкентдан йўлга чиқиб, соат 9:38 да Самарқанд, 11:17 та Бухоро вокзалида тўхтайди. 15:51 да Бухородан отланган темир улов 17:25 да Самарқандда, 19:40 да Тошкент шаҳрида қўним топади. «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги «Афросиёб» 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиқиб, соат 10:08 да Самарқанд шаҳрига етиб келади. 17:00 да Самарқанддан манзил томон ҳаракатланиб, 19:10 да пойтахтда бўлади.

***

12 апрель - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Япония халқаро туристик ассоциацияси ҳамкорлигида кунчиқар мамлакат фуқароларининг чартер парвозлар орқали юртимизга саёҳати йўлга қўйилди.

 

***

14 апрель – 2015 йилда ўз фаолиятини бошлаган Самарқанд шаҳридаги «Сабина-С» хусусий корхонаси жамоаси мебель жиҳозлари ҳамда хона ички эшиклари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

***

14 апрель - Самарқанд гарнизони офицерлар уйида «Намунали ҳарбий оила» кўрик-танлови ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳрида хизмат қилаётган Коваленко, Сурхондарёда Ватан ҳимоясида муносиб фаолият юритаётган Раббимов ҳамда Бободўстов оиласи танлов ғолиблигини қўлга киритди.

***

14 апрель - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ўртасидаги ўзаро англашув меморандумига асосан «Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятида мева-сабзавотлар ва улардан қайта ишланган маҳсулотларнинг ўрни» мавзусида семинар ташкил этилди.

***

14-15 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Самарқанд вилоятида бўлди. 

***

15 апрель – халқ депутатлари Булунғур тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хайриддин Хўжаёров ўз аризасига биноан Булунғур тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шу пайтгача Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти шўъба мудири вазифасида ишлаб келаётган Раҳимов Фурқат Жалолович Булунғур тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

***

15 апрель - Самарқанд вилояти ҳокими «Худжаёров Хайриддин Гадаевични Булунғур тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида» қарор қабул қилди.

***

15 апрель - Самарқанд вилояти ҳокими «Рахимов Фуркат Жалоловични Булунғур тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида» қарор қабул қилди.

***

15 апрель - Тошкент шаҳрида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги, маърифатпарвар олим, журналист, таржимон Саидризо Ализода таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан «Зарафшон» ва «Самарқандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти ташаббуси билан ижодий учрашув ўтказилди.

***

17 апрель – халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н.Йўлдошев иштирок этди ва сўзга чиқиб, ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб борилаётгани ҳамда бу борада Жомбой туманидаги аҳвол ҳақида тўхталди.

***

18 апрель - Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг VII пленуми бўлиб ўтди. Пленумда ташкилий масала кўрилди. Усмонов Мажидхон Тўрахонович Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши раиси этиб тасдиқланди.

***

20 апрель - вилоят ҳокимлигида оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олишни ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

***

20 апрель - Турон Фанлар академиясининг вилоят ваколатхонасида академия фаолиятини кенгайтиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси  халқ устаси Саидали Мирзаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Аслиддин Қамарзода ва Нуриддин Калонов Турон Фанлар академияси аъзолигига қабул қилинди.

***


20 апрель - Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ талабалари Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Ростов давлат медицина институтида ташкил этилган XXIV Россия талабалар илмий конференциясида иштирок этди.


***

21 апрель – вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда профилактика инспекторлари ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлди.

***

21 апрель - Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида бевосита мулоқот ва сайёр қабул ташкил этилди.

***

22 апрель - Самарқандда «Олима» уюшмаси Самарқанд бўлими томонидан «Ёшлар ва инновацион жараёнлар» мавзусида республика илм фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида «Илм юлдузлари» кўрик-танлови ташкил этилди ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчиси, филология фанлари доктори Нафиса Насруллаева ғолибликни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди.

***

22 апрель - Самарқанд шаҳрида анъанавий ўтказиб келинаётган «Камалак» билимдонлари» танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда Иштихон туманининг 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг «Камалак ёғдулари» жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

***

22 апрель - вилоят прокуратурасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2017 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлди.

***

24 апрель - Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейда кўплаб кашфиётлар муаллифи, мураккаб тармоқли ер иншоотлари сейсмодинамикаси назариясини яратган олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Турсунбой Рашидов билан учрашув бўлди.


***


25 апрель - Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топганлигининг 16 йиллиги муносабати билан «Бирлашиб, биз – катта кучмиз!» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

***

26 апрель - «Тафаккур синовлари» талабалар жамоалари республика танлови вилоят босқичида бешта олий ўқув юрти вакиллари иштирок этди. Унда Самарқанд давлат университетининг «Улуғбек ворислари» жамоаси биринчи, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг «Бунёдкор» жамоаси иккинчи ўринни эгаллади

***

26 апрель - Самарқанд шаҳрида умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» телевизион спорт мусобақаларининг вилоят финал босқичи бўлди. Унда Ургут тумани жамоаси оқдарёликлардан устун келиб, вилоят чемпионлигини қўлга киритди ва мусобақанинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

***

26 апрель - 1958 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини битирган Россия Фанлар академияси академиги Иван Иванович Кузьмин беш йил давомида ўқиб, камол топган қадрдон олийгоҳига ташриф буюрди.

***

27 апрель - Самарқанд шаҳрида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишлаб «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланиш» мавзусида тадбир бўлди.

***

27 апрель - вилоят матбуот уйида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, вилоят «Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонаси ва Финляндиянинг «FCG Desing and Engineering Ltd» компанияси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

***

27 апрель - Пайариқ тумани марказий истироҳат боғида китоб байрами ўтказилди. Унда иқтисод фанлари доктори, профессор, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали директори ўринбосари Баҳодир Умурзоқовнинг «Ойжамол» ҳужжатли романи тақдимоти ўтказилди.

***

27 апрель - Ургут агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида адабиётимиз намояндаси, Ўзбекистон халқ шоири Барот Бойқобилов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

***

27 апрель - Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицейида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб адабий-бадиий кеча ўтказилди. 

***

28 апрель - Самарқанд шаҳрида “Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини кенгайтириш ва рақобатни кучайтириш” мавзусида бизнес форум бўлиб ўтди.

***


28 апрель - Тошкент шаҳрида ўтказилган «Армия — юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловда «Зарафшон» газетаси мухбири Бахтиёр Мустанов  фотожурналистикага оид материаллар йўналиши ҳамда CТВ телевидениеси мухбири Мўътабар Нурмуҳаммедова телевидение йўналиши бўйича иккинчи ўринларни қўлга киритди.

***

29 апрель - Пайариқ туманида «Президент эътибори - мурувват тадбирларида» шиори остида пайариқлик ва қўшработлик 22 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилди.

***

30 апрель - Самарқанд шаҳрида  "Саломатлик сари" шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди.

 

 


 

МАЙ

 

1 май - вилоятимизда «Фавворалар сайли» кенг нишонланди.

***

1 май - май ойидан бошлаб Қўшработ, Ургут ва Тойлоқ туманларида пенсия ва нафақалар «Халқ банки» орқали маҳаллалар билан ҳамкорликда тарқатила бошлади. Бунинг учун Қўшработ ва Тойлоқ туманларида 3 тадан, Ургутда 6 та «Дамас» автомашинаси хизмат кўрсатди.

***

1 май - вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари - Рашид Раҳмонов ҳамда Зинаида Поваляева хонадонида бўлиб, уларни Хотира ва қадрлаш куни билан қутлади, Президентимизнинг байрам табриги ҳамда ҳукумат совғаларини тантанали равишда топширди.

***

1 май - Ургут туманидаги Баҳрин маҳалласида жойлашган 31-оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

***

2 май - Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ташаббус-2017» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда «Энг яхши тадбиркор» номинацияси бўйича Самарқанд шаҳридаги «Samarkand Evro Aziya Tekstil» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сухроб Ҳайдаров, «Энг яхши фермер» номинацияси бўйича Самарқанд туманидаги «Istiqlol shu`lasi» фермер хўжалиги бошлиғи Бахтиёр Одилов, «Энг яхши ҳунарманд» йўналиши бўйича Самарқанд шаҳрилик Ўзбекистон халқ устаси, кулол Холмаҳмат Исматуллаев қўлга киритди.


***


4 май - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Жанубий Кореянинг Конгвон миллий университети ҳамкорлигида «Қишлоқ хўжалиги, инновация ва халқаро ҳамкорлик» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

***

4 май - Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчи ва талабалари 2000 йил Ватан сарҳадларини қўриқлаш чоғида вафот этган Сайёр Садинов хонадонига борди ва марҳумнинг онасига байрам муносабати билан совғалар топширилди.

* * *

4 май - вилоятимизда жойлашган МХХ чегара қўшинлари таркибидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакиллари 2011 йилда мамлакатимиз чегаралари дахлсизлигини сақлаш йўлида хизмат бурчини бажараётган вақтда ҳалок бўлган Жомбой туманидаги Муроджон Тожиев хонадонида бўлди. Марҳумнинг оила аъзоларига чегара қўшинлари қўмондонлиги номидан совғалар, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан пул маблағи топширилди.

* * *

5 май - Самарқанд шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда республика нейрохирургия илмий маркази ҳамкорлигида Жаҳон нейрохирурглар жамиятлари федерациясининг таълим курслари ўтказилди. Унда Россия, Хитой, Германия, Япония, Франция, Италия, Туркия каби давлатлар ҳамда мамлакатимизнинг ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган олимлари, шифокорлар иштирок этди.

***

5 май - «Президент эътибори – мурувват тадбирларида» шиори остида Самарқанд шаҳридаги «Диёра» тўйхонасида шаҳар ва туманлардан келган 20 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди.

***

6 май - шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийлари Хотира ва қадрлаш кунининг асосий тадбирларини нишонлаш учун Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Шаҳарнинг«Зилол-бахт» базмгоҳида фахрийлар учун тўкин дастурхон ташкил этилиб, уларга Президент совғалар тарқатилди.

***

6 май - Ориф Гулханий уй-музейида «Инсон қадри мўътабар, хотираси муқаддас» номли назм ва наво тадбири бўлди. Унда япониялик меҳмонлар – GOI тинчлик фонди аъзолари иштирок этиб, Гулханий кўчасида Япониядан келтирилган «Дунёда тинчлик бўлсин!» ёзувли Тинчлик устуни ўрнатилди.

***

6 май - «Ҳамшира–2017» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда биринчи ўрин вилоят онкология диспансери ҳамшираси И.Мардоновага насиб этди.

***

8 май - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайберганов Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига йўлланган 150 га яқин мурожаат атрофлича кўриб чиқилди.

***

8 май - Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ўқитувчилари ва «Камолот»чиларидан иборат тарғибот гуруҳи Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Каттақўрғон шаҳридаги 2000 йил Сурхон воҳасида қуролли тўқнашувда ҳарбий хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган Улуғбек Барноев хонадонида бўлди ва унинг ота-онаси, яқинлари ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашди.

***

10 май – Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган якка кураш бўйича ўсмирлар спорт мактабида 1998-1999 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар иштирокида спортнинг дзюдо тури бўйича республика чемпионати ўтказилди. Унда вилоятимиз вакиллари иккинчи ўринни эгаллади.

***

11 май - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайберганов Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Жомбой ҳамда Булунғур туманлари аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар ўрганиб чиқилди.

***

11 май - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегацияси Самарқандда бўлди.

***

11 май - вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида» Қарори қабул қилинди. Унга кўра, вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси 2017 йил 17 май куни соат 9:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилиши белгиланди.

***

11 май - Самарқанд шаҳрида у-шу саньда бўйича республика очиқ чемпионати ўтказилди. Булунғурлик Фирдавс Эргашев рақибларини доғда қолдириб, биринчи ўринни қўлга киритди.

***

12 май - Самарқанд шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан «Китоб – тафаккурнинг толмас қаноти» мавзусида тадбир ташкил этилди.

***

12 май - Самарқандда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамкорлигида семинар бўлиб ўтди.

***

13 май - Тошкент шаҳрида ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Форумининг ўн иккинчи мажлиси иштирокчилари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

***

13 май - «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят, шаҳар ва туманлар раислари, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари шаҳардаги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммолар, ечимини кутаётган масалалар билан танишди.

***

13 май - вилоят «Баркамол авлод» болалар маркази ва Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида «Катапульта ёрдамида учувчи самолёт моделлари» мусобақаси ташкил этилди.

***

13 май - Жомбой туманидаги Fазира қишлоғида «Шайх Худойдод Вали илмий меросининг маънавий-маърифий қадриятларни юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

***

14 май - Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг чорак финал баҳслари доирасида Uzbek Tigers ва Cuba Domadores жамоалари ўртасида бокс мусобақаси ўтказилди. Мазкур биринчи тур вакилларимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Унда Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ғалаба қозонди. Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсунов мағлуб бўлди.

***

14 май - Самарқандда хотин-қизлар ўртасида «Соғлом аёл – соғлом авлод» шиори остида велотур ўтказилди.

***

15 май - вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси бир ҳафта давомида Хоразм вилоятида гастроль сафарида бўлди.

***

15-20 май - Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси Самарқанд шаҳрида гастроль сафарида бўлди.

***

16 май - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида Болгария, Испания, Италия, Австрия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистондаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, халқаро лойиҳалар координаторлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари иштирокида Европа иттифоқи ERASMUS+ дастурининг ACADEMICA лойиҳаси доирасида икки кунлик семинар ташкил этилди.

***

16 май - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан Каттақўрғон туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати туман кенгаши сессиясида муҳокама қилинди.

***

16 май – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзуидаги халқаро илмий-маданий конгресс бўлиб ўтди.

***

16-20 май вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!» шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

***

17 май - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар 2017 йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджет ижроси бўйича вилоят ҳокимининг тақдимномаси, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларини ўрганиш ва унинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, ички йўллар қурилиши, таъмирланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар каби масалаларни кўриб чиқдилар. Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг Fафурова Марҳабо Низомиддиновнани вилоят ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинлаш ҳақидаги қарори тасдиқланди.

***

17 май - вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, ички ишлар ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида «Касб маҳорати-2017», деб номланган кўргазмали кўрик-танловлар ташкил этилди. Унда касб-ҳунар коллежларидаги 33 ихтисослик йўналишлари бўйича 1,5 минг нафарга яқин битирувчи ўзларининг касб маҳоратларини намойиш этишди.

***

17 май - Самарқанд давлат университетида «Ўзбек адабиётшунослиги фани шаклланиши ва тараққиётида Самарқанд илмий мактабининг тутган ўрни» мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

***

18 май - даниялик таниқли халқаро архитектор, “Gehl Architects” компанияси асосчиси Ян Гейл Самарқандга ташриф буюрди. 

***

18 май - Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида “Миллий истиқлол мафкурасининг шаклланишида музейларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

***

18 май - ХХ аср ўзбек тилшунослигининг йирик вакили, профессор Худойберди Дониёров таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Самарқанд давлат университетида «Истиқлол даври ўзбек диалектологиясининг долзарб муаммолари» мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

***

18 май - Ўзбекистон Бадиий академияси, Самарқанд рассомлари ижодий уюшмаси қошидаги «Айсель» арт студиясида таниқли рассом Аслиддин Исаевнинг «Единый» («Ягона») номли асари кўргазмаси бўлиб ўтди.

***

19 май – Самарқанд давлат университетда Самарқанд география мактаби шаклланишига муносиб ҳисса қўшган олим, профессор Мардонқул Умаров таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб «География XXI асрда: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

***

20 май - Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да иштирок этган вакилларимиз 63 та (15 та олтин, 17 та кумуш ва 31 та бронза) медалларни қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида Озарбайжон, Туркия ва Эрон терма жамоаларидан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади.

***

20 май - Самарқанд давлат тиббиёт институтида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги 71-ёш олим ва талабаларнинг халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди.

***

20 май - вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида «Бола кулгиси оламни яшнатар» номли ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

***

20 май - Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган «Тафаккур синовлари» республика танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда Самарқанд давлат университетининг «Улуғбек ворислари» жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

***

22 май - вилоят ҳокимлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 апрелдаги Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган тўрт нафар юртдошимизга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

***

22 май - Самарқанд шаҳрида эркаклар ўртасида профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР мусобақалари тақвимидан жой олган анъанавий "Челленжер" туркумидаги халқаро турнир бўлиб ўтди. Мукофот жамғармаси 75 минг долларни ташкил этган мазкур турнирнинг яккалик баҳсидаги финал ўйинида испаниялик А.Менендез-Масейрес, жуфтлик баҳсидаги финал ўйинларида литвалик Л.Григелис ҳамда чехиялик З.Колар ғолиб бўлиб, бош мукофотга эга чиқди.

***

­23 май - Тошкент шаҳрида ташкил этилган "Ҳуқуқ билимдонлари – 2017" танловининг республика босқичида Самарқанд шаҳрининг «Фемида» жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.

***

24 май - вилоятимиз спортчиларини Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган «Баркамол авлод – 2017» спорт мусобақаларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. 25-27 май кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада вилоятимиз жамоаси таркибида 64 нафар ўғил-қиз иштирок этиб, спортнинг 15 тури бўйича баҳсга киришади.

***

24 май - Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус-2017» кўрик-танловининг республика босқичида Самарқанд туманидаги «Истиқлол шуъласи» фермер хўжалиги бошлиғи Бахтиёр Одилов ва Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган кулол Холмаҳмат Исматуллаев «Энг яхши фермер», «Энг яхши ҳунарманд» йўналишларида иккинчи ўринни эгаллади.

***

24 май - Самарқандда математика бўйича талабалар республика фан олимпиадасининг якунловчи босқичи бўлиб ўтди. Унда 16 та олий ўқув юрти талабалари иштирок этди. Синов турларини аъло даражада бажарган ЎзМУ талабаси Ҳакимбой Эгамберганов биринчи, СамДУ талабаси ўайрат Тошпўлатов иккинчи ва Урганч давлат университети талабаси Сардор Бекчанов учинчи ўринни эгаллади.

***

24 май - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида иқтидорли талабалар илмий конференцияси бўлиб ўтди.

***

24 май – чоп этила бошлаганига 20 йил тўлган «Жаҳон адабиёти» журнали ижодий жамоаси самарқандлик муштарийлари ҳузурида бўлди.

***

25 май - вилоятимизнинг мавжуд 1218 та умумтаълим мактабида «Хайр, мактаб – салом, коллеж!» шиори остидаги тадбирлар ўтказилди.

***

25 май - Самарқанд шаҳрида ҳарбий академик лицейлар ўқувчилари ўртасидаги «Амир Темур авлодлари» республика ҳарбий спорт ўйинларининг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Самарқанд ҳарбий-қурилиш академик лицейи жамоаси барча рақибларидан устун келди.

***

26 май - Самарқандда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят халқ таълими бошқармаси, «Камолот» ЁИҲ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида «Ҳар бир болага меҳр ва эътибор керак!» номидаги хайрия ҳафталиги бошланди.

***

27 май - Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд китоб олами» мажмуасида «Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор» шиори остида «Китоб байрами» маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

***

29 май - Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг «Баркамол авлод» спорт ўйинларида вилоятимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади ва Президент совғаси – «Дамас» автомобили билан тақдирланди.

***

29 май - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида «Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар – мамлакат тараққиётининг муҳим омили» мавзусида ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг анъанавий республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Шунингдек, олийгоҳда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бадиий академия, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан эълон қилинган “Янги аср истеъдодлари-2017” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

***

29 май - Самарқанд шаҳрида мини футбол бўйича 2-лига жамоалари ўртасида вилоят чемпионатининг финал учрашувида Ургутнинг «Чинор» жамоаси Самарқанд шаҳрининг «Панжоб» жамоаси устидан ғалаба қозониб, вилоят чемпиони бўлди.

***

30 май - вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида янги рентгенэндоваскуляр хирургия бўлими фаолият бошлади.

***

31 май - Самарқанд шаҳридаги «Ёшлик» истироҳат боғида Халқаро чекишга қарши кураш кунига бағишланган «Баркамол авлод - чекишга қарши» шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.

***

31 май - Самарқанд шаҳридаги «Чорсу» тасвирий санъат галереясида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб «Қуёшли палитра» деб номланган болалар бадиий кўргазмаси бўлиб ўтди.

 

 


 

ИЮНЬ

 

1 июнь – вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!" шиори остида кенг нишонланди.

***

1 июнь - «Самарқанд китоб олами» маънавий-маърифий мажмуасида Самарқанд шаҳар ҳокими В.Раҳимовнинг иқтидорли ўқувчилар билан учрашуви бўлди.

***

1-3 июнь - «Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази»нинг шифокор-мутахассислари Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Пайариқ, Нуробод, Нарпай, Самарқанд туманларида, Республика онкология илмий маркази ходимлари Каттақўрғон ва Қўшработ туманларида, Республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти мутахассислари Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмасида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

***

2 июнь - футбол бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида «Динамо» «Олмалиқ» майдонида 2:2 (1:1) ҳисобида дуранг ўйнаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

***

2 июнь - Жомбой транспорт касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» асари билимдони» кўрик-танлови бўлди.

***

2 июнь - Тошкентда ўтказилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича республика фан олимпиадасида вилоятимиз ёшлари умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.

***

3 июнь - Самарқанд давлат университетида олий таълим муассасалари илмий ишлар бўйича проректорлари кенгашининг буюк алломаларимиз илмий-маърифий меросига бағишланган семинар-тренинги бўлиб ўтди.

***

3 июнь -тойлоқлик ёш созанда Нодир Сирожиддинов Тошкент шаҳрида ўтказилган халқ чолғу ижрочиларининг «Созлар навоси» республика танловида иккинчи ўринни эгаллади.

***

5 июнь - вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев раислигида Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида кузатилаётган салбий ҳолатларни бартараф этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

***

5 июнь - халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг йиғилиши бўлди.

***

6 июнь - Самарқанд давлат чет тиллар институтида «Коллеж ва лицейларда хорижий тил таълими: хорижий тажриба ва замонавий тенденциялар» мавзуида илмий-амалий конференция бўлди.

***

7 июнь – халқ депутатлари Нуробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бахтиёр Эргашев ўз аризасига биноан Нуробод тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Зоиров Фахриддин Абсаломович Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

***

7 июнь - вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаевнинг «Зоиров Фахриддин Абсаломовични Нуробод тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида»га Қарори қабул қилинди.

***

7 июнь - Жиззахда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг мамлакат босқичи беллашувларида Тойлоқ тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежининг “Ёш десантчилар” жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.

***

7 июнь – Самарқанд давлат чет тиллар институтида ўзбек таржимашунослик илми ривожига муносиб ҳисса қўшган олим, профессор Fайбуллоҳ ас-Салом таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан “Китобхонлик маданияти ва бадиий таржима маҳорати” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

***

8 июнь – Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Фуқаро авиацияси томонидан 2016 йил натижалари бўйича ўтказилган «МДҲ мамлакатларидаги йилнинг энг яхши аэропорти» танловида Самарқанд халқаро аэропорти «Актив фаолияти учун» номинацияси соҳиби бўлди.

***

9 июнь - вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Марҳабо Fафурова Нуробод тумани Сазағон маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

***

9 июнь – давлатга 325 минг 450 тонна сара дон сотишни мақсад қилган вилоятимиз ғаллакорлари 107 минг 530 гектар майдонда етиштирилган ғалла ўрим-йиғим ишларига киришдилар.

***

9 июнь - Самарқанд шаҳридагиКонцерт залида "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.Танлов якунига кўра, Иштихон тумани Янги Равот маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳло Баҳромова ғолиб бўлиб, танловнинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

***

10 июнь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари Пайариқ туманида аҳоли учун икки ва уч қаватли арзон уй-жойлар қуриш лойиҳаси билан ҳам танишди. Шунингдек, тумандаги "Тўполос" фермер хўжалиги даласида бўлди.

***

10 июнь - болажонларни соғломлаштириш оромгоҳларига қабул қилиш бошланди. Илк кунлари вилоятдаги 24 та оромгоҳга тўрт мингга яқин болалар келди.

***

11 июнь - Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллигида умра зиёратини амалга ошириш учун сафарга чиқаётган 51 нафар ҳамюртларимизни кузатиш маросими бўлди.

***

13 июнь - халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди ва нутқ сўзлади. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасидан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига кўра, шу вақтгача Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

***

13 июнь- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Т.И.Жўраевни Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

***

13 июнь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг «Ҳ.Қ.Оқбўтаевни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

***

13 июнь - Самарқанд давлат университетида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази ташаббуси билан «Озарбайжон-Ўзбекистон: маданий ва адабий муносабатлар» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

***

14-16 июнь - Самарқанд шаҳрида “Uzbekistan Infrastructure – 2017” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

***

15 июнь - вилоятимизнинг бир қатор масканларида мустақиллигимиз асосчиси, буюк давлат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ифторлик маросимлари ўтказилди.

***

16 июнь - вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрель кунлари вилоятимизга қилган ташрифи давомида берган топшириқ ва вазифалари ижросини таъминлаш борасида Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

***

16 июнь -  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб борувчи вилоят ҳудудий комиссиясининг Самарқанд туманида олиб бораётган ишлари таҳлилини туман кенгаши сессиясида муҳокама қилди.

***

16 июнь - Самарқанд Олимпия захиралари коллежида германиялик таниқли марафончи Кай Маркус билан учрашув бўлиб ўтди.

***

16-17 июнь - республика ихтисослаштирилган хирургия маркази шифокор-мутахассислари Булунғур туманида, республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида аҳоли саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказди.

***

17 июнь - вилоят Матбуот уйида “Зарафшон” газетаси қошидаги “Журналистик маҳорат маркази”нинг 26 нафар тингловчисига сертификатлар топширилди.

***

18 июнь - халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

***

19 июнь - вилоят перинатал марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда Бельгиядан 90 минг евро маблағ эвазига келтирилган тиббий кислород ишлаб чиқариш генератори кичик заводи ҳамда эндогинекология ўқув маркази фойдаланишга топширилди.

***

19 июнь - вилоят аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнат лаёқати чекланган қатламини қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев меҳнат қилиш имконияти бўлган 21 нафар ногирон хотин-қизларга замонавий тикув машиналари олиш учун маблағ ажратилганлигини таъкидлади.

***

20 июнь - Самарқанд шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташаббуси билан «Ўзбекистон – умумий уйимиз» шиори остида дўстлик ва маданият фестивали кунлари бўлиб ўтди.

***

20 июнь - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар вилоят Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловни ўтказиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб, 5-Сартепа ва 55-Бешёғоч сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга сайловни 2017 йил 23 июль, якшанба куни ўтказишга қарор қилинди.

***

20 июнь - Фарғона шаҳрида спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича анъанавий «Ал-Фарғоний кубоги» мусобақаси ўтказилди. Унда самарқандлик ёш спортчилар жами 9 та олтин, 6 та кумуш ва 8 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

***

21 июнь – Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги газетаси – «Каттақўрғон тонги» таҳририяти таъмирланган, барча қулайликларга эга янги бинога кўчиб ўтди.

***

24 июнь - Таиланднинг Бангкок шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди. Мусобақада Самарқанд олимпия захиралари спорт коллежи ўқувчиси Роксана Худоёрова иштирок этиб, етти кураш бўйича 4653 очко жамғарди ва кумуш медални қўлга киритди.

***

25 июнь - вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев «Ҳоким ва ёшлар» лойиҳаси доирасида жойларда ёшлар билан учрашувлар ўтказди. Учрашувлар доирасида барча туман ва шаҳарларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бўлимларининг таъмирланган бинолари тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

***

26 июнь – вилоятда Рамазон ҳайити кенг нишонланди. Байрам муносабати билан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва ёлғиз яшовчиларга 37 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 31 миллион сўмлик саховат ишлари амалга оширилди.

***

26 июнь - Ўзбекистон Журналистлари ижодий ушмаси вилоят бўлими бошқарув ҳайъатининг йиғилиши бўлди. Унда “Йилнинг энг фаол журналисти” вилоят танлови якунлари кўриб чиқилди ва ғолиблар аниқланди.

***

27 июнь - вилоят ҳокимлигида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраевнинг қабул маросими ўтказилди. Т.Жўраев бир гуруҳ журналист ва матбаачиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек, «Энг фаол журналист» танлови ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

***

27 июнь - "Йилнинг энг фаол журналисти" республика ижодий танловида “Нуробод” газетаси муҳаррири вазифасини бажарувчи Гулшан Шерматова ғолиблар сафидан жой олди.

***

28 июнь - Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг навбатдаги битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонлари топширилди.

***

28 июнь - республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида аҳоли саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказди.

***

28 июнь - Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Ўзбекистонда медиа ва ахборот саводхонликни ошириш ҳамда ахборот беришдан ташқари медиа дастурлар яратиш бўйича салоҳиятни юксалтириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

***

30 июнь - Самарқанд шаҳрида Халқаро Қизил хоч ва Қизил Ярим ой федерацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

***

30 июнь - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, давлат раҳбари томонидан соҳа вакиллари олдига қўйилган устувор вазифалар ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М.Тожибоев, вилоят иқтисодий суди раиси М.Бозоров, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи А.Туробов, вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчи Р.Очиловнинг ахбороти тингланди.

***

30 июнь - Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказининг илк битирувчиларига диплом топширилди.

 

 


 

ИЮЛЬ

 

1 июль - Самарқанд шаҳридаги «Samarkand Apparel» масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона флис матоси (иссиқ кийим-кечак ишлаб чиқаришга мўлжалланган полиэстер синтетик трикотаж газлама)дан спорт ва устки кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни бошлади.

***

1 июль - Пайариқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси қошида ислом маданияти, умумбашарий цивилизация ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши бошланди.

***

2 июль - «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан вилоятимиздаги маҳаллалар ҳаётини янги босқичга кўтариш, эзгу тадбирларни амалга ошириш, мусобақадошлик муҳитини яратиш мақсадида маҳаллалар ўртасида «Маслакдош, елкадош, рақобатдош» (МЕР) лойиҳаси доирасида Булунғур туманида тадбир ташкил этилди.

***

3 июль - вилоят «Баркамол авлод» болалар марказида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган фан олимпиадаларининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 86 нафар ўқувчига Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномалари топширилди.

***

3 июль - Самарқанд шаҳрида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан амалий семинар ташкил этилди ва унда «Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатномаси» қўллаб-қувватланди.

***

4 июль - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида академик Тошпўлат Ширинқулов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Компьютер технологияси ва моделлаштиришга асосланган қурилиш механикасининг замонавий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.

***

5 июль - Самарқанд давлат университетида мамлакатимизда физика фани ривожига катта ҳисса қўшган академиклар А.Отахўжаев ва П.Ҳабибуллаев фаолиятига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

***

5 июль - Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида абитуриентлар давлат тест синовларини топширди.

***

6 июль - Самарқанд шаҳридаги К.Тошпўлатов командирлик қилаётган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари қўшин қўмондонлиги миқёсида ўтказилган «Қувноқлар ва зукколар» ўйинларининг 2-босқичида мувафаққиятли иштирок этиб, 3-ўринни эгаллади.

***

10 июль - Самарқанд шаҳрида спортнинг автомодель ҳамда кемамодель турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Унда автомодель турида Самарқанд вилояти ёшлари, кемамодель тури бўйича Андижон вилояти ихтирочи ёшлари биринчи ўринни эгаллади.

***

14 июль - вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Қобилов Рустам Ражаббоевич Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг раиси этиб сайланди.

***

14 июль - анъанавий тарзда ўтказиладиган «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлди. Унда Самарқанд шаҳридан иштирок этган ижодкор Зоир Асқаров биринчи ўринни қўлга киритди.

***

15 июль - вилоятимизда «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлди. Унда самарқандлик ижодкорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари хизмати эътироф этилди.

***

17 июль - Самарқанд вилояти ҳокимининг «Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессиясини чақириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқинчи сессияси 2017 йил 22 июль шанба куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида чақирилиши белгиланди.

***

18 июль - Самарқанд шаҳрида баскетбол бўйича ўсмирлар ўртасида болалар-ўсмирлар баскетбол лигасининг Ўзбекистон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтди.  Унда пойтахтлик ўсмирлар жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

***

19 июль - Самарқанд шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Сиз қонунни биласизми?» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг «Истиқлол қанотлари» жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

***

20 июль - халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлди. Намунали тарзда ташкил этилган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н.Йўлдошев, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, тумандан сайланган вилоят Кенгаши ҳамда туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа назорат идораларининг раҳбарлари иштирок этди ва Жомбой туманида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликлар профилакатикаси ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

***

22 июль – халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н.Йўлдошев, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашларининг раислари, прокуратура, ички ишлар, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа назорат идораларининг раҳбарлари иштирок этди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларни вилоятда ижро этиш масаласи муҳокама этилди.

***

22 июль - Самарқанд вилояти ҳокимининг «Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси 2017 йил 28 июль куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида чақирилиши белгиланди.

***

23 июль – Самарқанд шаҳридаги «Ёшлик» маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги ва вилоят татар ва бошқирд миллий маркази ташаббуси билан «Сабантўй» миллий байраи ўтказилди.

***

24 июль - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида «Ижод масъулияти – давр талаби» мавзусида тадбир бўлди.

***

24 июль - Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги тасарруфидаги масжид имом-хатиблари ва ноиб имомлари ўртасида «Йил имоми – 2017» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов натижаларига кўра, Пастдарғом туманидаги «Ошиқ ота» жоме масжиди имом-хатиби Каримхон Азимов вилоятнинг йил имоми деб топилди.

***

25 июль - вилоят ички ишлар бошқармасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятни тезкорлик билан аниқлаш ва бошқа профилактик тадбирларда фойдаланиладиган техника ва воситалар кўргазмали семинар ташкил этилди.

                                                         ***

25 июль - Нарпай туманида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодий жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

***

26 июль-2 август - мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрами муносабати билан шаҳар ва туманларда «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида маданий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

***

27 июль - Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.

***

27 июль - Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Муҳиддин Қори Ёқубов номидаги республика кўрик-танловида Жомбой туманидаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари муваффақиятли иштирок этиб, Хуршид Яҳёев (ғижжак), Санжар Эшалиев (аккордеон), Динора Ҳусаинова (анъанавий хонандалик) ва Шоҳрух Умматов (анъанавий созандалик, қонун йўналиши) фахрли 2-ўринни қўлга киритишди.

***

27 июль - Қозоғистоннинг Кустонай вилоятида бокс федерацияси президентлари Орал ва Қурғон Айтенов хотирасига бағишлаб ўтказилган бокс бўйича анъанавий XVIII халқаро мусобақада Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими аъзоси Шаҳзод Саъдуллаев иккинчи ўринни олди.

***

28 июль -халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.Сессияда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига бўшаб қолган ўринга 2017 йил 23 июль куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, 5-Сартепа сайлов округи бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Жўраев Туробжон Икромович ҳамда 55-Бешёғоч сайлов округи бўйича Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Ибрагимович Холмуродов энг кўп овоз олиб, депутатликка сайлангани маълум қилинди.

***

29 июль - Самарқанд шаҳрида 17-30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида «Яшил майдон маликалари» футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда булунғурлик футболчи қизлар мусобақа ғолиби бўлди.

***

31 июль - Самарқанд шаҳридаги «Шоирлар боғи»да атоқли халқ бахшилари Ислом шоир, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ва Пўлкан шоир Жомурод ўғлининг реставрация қилинган ҳайкаллари очилиш маросими бўлиб ўтди.

АВГУСТ

 

1 август - вилоятимиздаги 7 та олий ўқув юртларида ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилиб, унда 62 минг 800 нафар абитуриент иштирок этди.

1-4 август - республика онкология илмий маркази, республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази шифокор-мутахассислари Тойлоқ ва Ургут туманларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

***

3 август - Самарқанд шаҳрида вилоят тадбиркорлари ва Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳридаги “CANTON-FAIR” ярмаркаси ташкилотчилари ўртасида телекўприк тарзида учрашув бўлиб ўтди.

***

4 август - Тошкентда республика театрларининг “Сени куйлаймиз, замондош!” кўрик фестивали бўлиб ўтди. Унда вилоятимиздан қатнашган жамоа – Каттақўрғон шаҳар драма театрига “Жасорат йўли” спектакли учун “Диний экстремизм мавзуидаги яхши спектакль учун” соврини топширилди.

***

6 август - Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани бўлди.

***

6 август - Самарқанд шаҳрида Халқаро пресс клубнинг “Самарқанд: Ҳаракатлар стратегияси – ижро, ҳаёт, мазмун” мавзусидаги сайёр анжумани ўтказилди.

***

7 август – вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Оила ва жамият» газетаси таҳририяти ташаббуси билан «Оилавий ажримларнинг олдини олишда маҳалла фаоллари, хусусан, яраштириш комиссиясининг роли» мавзусида йиғилиш ўтказилди.

***

5 август - Фарғона вилоятида спортнинг Комбат Айкидо тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлди. Унда Самарқанд шаҳар 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари С.Саидов, Д.Асрорқулов, шунингдек, Самарқанд шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби вакили К.Ашуровлар олтин медални қўлга киритди.

***

6-12 август - Самарқанд шаҳридаги яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида миллий спорт турлари ҳафталиги ўтказилди.

***

8 август - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан Самарқанд туманидаги «Аъзам Азамат Агро» кўп тармоқли фермер хўжалигида ёш фермер ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

***

10 август - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки гуруҳи ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари бўйлаб медиа-тур ташкил этилди.

***

11 август - вилоятимизда уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган 37 нафар фуқарога Ўзбекистон Президентининг совғаси – янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойларнинг тантанали топшириш маросими бўлди.

***

13 август - Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов бошчилигида республика вазирлик ва идоралари масъул шахсларидан иборат республика ишчи гуруҳи вилоятимизга ташриф буюриб, секторлар фаолияти, ҳудудий дастурлар ижроси, мавжуд муаммолар, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ўрганди.

***

13 август - Самарқанд халқаро аэропортида ҳаж зиёратига отланган 225 нафар ҳамюртимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди.

***

13 август - Нарпай ҳамда Пахтачи туманларида умумтаълим мактаблари директорлари учун намунавий семинар ўтказилди.

***

14 август - Cамарқанд шаҳрида «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги қонун лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

***

14 август - “Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

***

15 август - Самарқанд шаҳридаги 7 та олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиҳон топширган ёшларнинг тест натижалари эълон қилинди ва олийгоҳларга қабул қилинган 7 минг нафардан зиёд йигит-қизларнинг талабалик шарафига муяссар бўлганлиги тасдиқланди.

***

15 август - 2017/2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассаларида ўқиш учун 9-синф битирувчилари томонидан топширилган аризалар сони қабул квоталаридан юқори бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида Давлат тест маркази томонидан саралаш тест синовлари ўтказилди.

***

15 август - вилоят қўғирчоқ театри «Улуғбек юлдузи» тарихий-эртак спектакли билан 39-мавсумни бошлади.

***

16-25 август - мамлакатимиз давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами муносабати билан республика тарғибот гуруҳлари вилоятимизда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказди.

***

18 август - вилоятимизда йўлларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус жиҳозланган йўл-патруль хизмати мотоцикл гуруҳлари ҳаракат қила бошлади.

***

19 август - халқ депутатлари Самарқанд, Булунғур, Тойлоқ, Пахтачи туманлари ҳамда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Сессияларда ташкилий масалалар кўрилди ва ҳудудларга тайинланган янги раҳбарлар тасдиқланди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Нурқулов Абдумажит Алибекович ўз аризасига мувофиқ вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Қурбанов Камалидин Мусаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Қурбанов Камалидин Мусаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Қодиров Ботир Мамирович ўз аризасига мувофиқ Самарқанд тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Жамолов Шуҳрат Уракович Самарқанд тумани ҳокими этиб тайинланди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Ахмедов Пўлат Тўйчиевич ўз аризасига мувофиқ Тойлоқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Садуллаев Баҳодир Сафиюлаевич Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Садуллаев Баҳодир Сафиюлаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Каттақўрғон шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Хашимов Музаффар Казимович Каттақўрғон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Рахимов Воҳид Санақулович Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинланди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Рахимов Воҳид Санақулович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Рахимов Фурқат Жалолович Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Рахимов Фурқат Жалолович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Булунғур тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

***

19 август - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра,Бахрамов Баходир Абдуллаевич Булунғур тумани ҳокими этиб тайинланди.

***

19 август - вилоят ҳокимлигида халқ таълими ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларининг анъанавий август кенгаши ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

***

19-20 август - вилоятимиз шаҳар ва туманларида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.

***

20 август - Ургут туманида «Бритиш Американ Тобакко - Ўзбекистон» қўшма корхонасининг янги технологиядаги мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

***

20-27 август - вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан вилоятимиз шаҳар ва туманларида «Тоза ҳудуд» ободонлаштириш тадбирлари бўлиб ўтди.

***

21 август - Самарқанд шаҳридаги 63-умумтаълим мактабида Ўзбекистон ушу спорт федерациясининг спорт зали ва ҳудудий идораси очилди.

***

21 август - Самарқанд шаҳрида «Самарқанд рассомлари - Ўзбекистон мустақиллигига» деб номланган кўргазма ташкил этди.

***

22 август - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида «Республикада паррандачилик соҳасини ривожлантириш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими» мавзусида республика семинари бўлиб ўтди.

***

22 август - Самарқанд шаҳрида Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясига қаратилган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

***

23 август - Самарқанд Ёшлар марказида «Ислом Каримов - буюк давлат ва сиёсат арбоби» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

***

24 август - Андижонда спортнинг Ўзбек жанг санъати тури бўйича еттинчи бор ўтказилган «Бобур Мирзо кубоги» мусобақасида вилоятимиз вакиллари 5 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан шоҳсупанинг иккинчи ўрнини банд қилди.

***

24 август - вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Оқдарё туманида истиқомат қилаётган бир гуруҳ кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига совғалар топширди.

***

25 август - Самарқанд темир йўл вокзалида “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали иштирокчи ва меҳмонларининг дастлабки гуруҳи тантанали кутиб олинди.

***

25 август – Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида «Оламга таралгин, Шарқ таронаси!», деб номланган кўргазма очилди.

***

28 август – Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

***

28 август – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва бу борадаги долзарб вазифалар ижросига бағишланган сайёр видеоселектор йиғилиш бўлди.

***

30 август - “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали якунланди. Жаҳоннинг 58 давлати санъат усталари иштирок этган нуфузли тадбирда “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини – Гран-при Озарбайжон вакили Соҳиб Пошшозодага берилди.

***

30 август - Халқ банки Пайариқ тумани филиалининг биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

***

31 август - Самарқанд шаҳридаги «Мўъжиза» амфитеатрида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик тантанаси нишонланди.

***

31 август - “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда Самарқанд шаҳар бўлинмасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

 

 


 

СЕНТЯБРЬ

 

1 сентябрь - вилоятимизда Қурбон ҳайити кенг нишонланди.

***

2 сентябрь – Самарқанд шаҳрида мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг улуғвор ҳайкали очилди. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

***

2 сентябрь - вилоятимизнинг барча таълим даргоҳларида янги ўқув йилининг бошланиши -  Билимлар куни нишонланди. Биринчи дарс мустақиллик ҳамда хотира дарслари сифатида ўтказилди.

***

3 сентябрь -Нарпай туманида лойиҳа қиймати 5,5 миллион доллар бўлган, соатига 300 тонна тошни майдалаш қувватига эга “Муҳаммад Азиз гранит” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлади.

***

3 сентябрь - Жомбой туманидаги “Лаззат мева” қўшма корхонаси ишлаб чиқариш цехларига 1 миллион долларлик янги, замонавий линиялар келтириб ўрнатди ва йилига 35 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятига эга бўлди.

***

4 сентябрь - халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Олимжон Алиходжаев ўз аризасига биноан Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра, Бахромов Аъзамхон Усмонович Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

***

4 сентябрь - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Бахромов Аъзамхон Усмонович Қўшработ тумани ҳокими этиб тайинланди.

***

4 сентябрь - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Алиходжаев Олимжон Акмалович Қўшработ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

***

4 сентябрь - Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида бошланаётган янги ўқув йилида ўқишга қабул қилинган курсантларнинг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

***

4-6 сентябрь - Каттақўрғон шаҳар, Нарпай ва Нуробод, Каттақўрғон, Пахтачи, Самарқанд шаҳри, Тойлоқ туманларида республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт маркази шифокор-мутахассислари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

***

5 сентябрь - Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимларига хизмат машиналари топширилди.

***

5-7 сентябрь - пойтахтимизда Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва халқаро тажрибага бағишлаб ўтказилган халқаро семинар иштирокчилари Самарқандда бўлди.

***

7 сентябрь - вилоят мусиқали драма театри 103-мавсумни машҳур турк ёзувчиси Тунжар Жужан ўғли асари асосида саҳналаштирилган “Кўчки” спектакли билан бошлади.

***

8 сентябрь - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Хелена Фрейзер Пайариқ туманидаги «Хўжабўстон» сув тармоғига ташриф буюрди.

***

9 сентябрь - Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд пилла уруғчилик” масъулияти чекланган жамияти қошида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида “Samarkand tian zhu silk worm” қўшма корхонасини ташкил этишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

***

11 сентябрь - украиналик таниқли мутахассис, тиббиёт фанлари доктори, профессор Виктор Степаненко Самарқанд шаҳрида бўлиб, тери-таносил касалликлари бўйича маҳорат дарслари ўтказди.

***

14 сентябрь - Муқаддас Ҳаж амалларини адо этган 224 нафар самарқандлик зиёратчилар Макка шаҳридан юртимизга қайтиб келди.

***

14-16 сентябрь -Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилди.

***

15 сентябрь – вилоятимизда кузги дон экишга киришилди, шу муносабат билан Булунғур туманидаги “Лочин нурли замин” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар ўтказилди.

***

15 сентябрь - Самарқанд вилояти ҳокими «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди. Унга кўра, вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси 2017 йил 22 сентябрь куни соат 10.00 да вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида чақирилиши белгиланди

***

18 сентябрь - Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари томонидан Иштихон, Оқдарё, Пайариқ ва Қўшработ туманлари фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.

***

18 сентябрь - вилоят Фермерлар кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.

***

18 сентябрь - Самарқанд давлат университетининг бош биноси пештоқига ўрнатилган атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёдгорлик лавҳаси очилишига бағишланган тадбир бўлди.

***

18 сентябрь - Самарқанд шаҳридаги «Афросиёб» музейида VI-VII асрларга оид «Элчилар хонаси» деворий суратлари реставрация ишларининг якунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

***

19 сентябрь - Самарқанд шаҳридаги «Ёшлик» маданият ва истироҳат боғида жисмоний имконияти чекланган 26 фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди.

***

19 сентябрь - Самарқандда “Ўзбекистонда илм-фан, олий таълим тизимининг шаклланиши ва тараққиётида Самарқанд давлат университетининг тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

***

20 сентябрь - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида таниқли шоир Жамол Сирожиддиннинг «Сиёб оқшомлари» китоби тақдимоти ва шоирнинг хотира кечаси бўлиб ўтди.

***

21 сентябрь - Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Н.Патрушев бошчилигидаги Россия делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлди.

***

21 сентябрь - Самарқанд шаҳридаги 12-сон оилавий поликлиникада аҳолини онлайн тарзда электрон рўйхатга олиш тизими ишга туширилди.

***

22 сентябрь - халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунлар мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш, «Ургут» эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ҳамда муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларининг бажарилиши каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, сессияда ташкилий масалалар кўрилди. Қурбонов Камолиддин Мусаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Мирзаев Ботир Тойирович вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланди.

***

22 сентябрь - Самарқанд шаҳрида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини тайёрлаш» мавзуида семинар бўлиб ўтди.

***

24 сентябрь - Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар билан танишди.

***

24 сентябрь -Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн бошчилигидаги Корея делегацияси Самарқанд шаҳрига келди.

***

25 сентябрь - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлди.

***

26 сентябрь - Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғи яқинида бунёд этилган “Нуронийлар маскани” мажмуаси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

***

28-29 сентябрь - туман ва шаҳарларда республикамизда фаолият юритаётган банклар раҳбарлари иштирокида банк тузилмалари фаолиятида коррупция ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуришда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммолари юзасидан вилоят аҳолиси билан учрашувлари бўлиб ўтди.

***

28-29 сентябрь - вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаев, Ички ишлар вазири П.Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Тошқулов, Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси раиси М.Тоҳирий, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиевнинг сайёр қабуллари ташкил этилди.

***

28 сентябрь - Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича ўтказилган V Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар бешинчи натижани қайд этди. Унда вилоятимиздан Гулмира Исматова, Исломжон Баҳромов, Мўминжон Абдуллаев, Санжар Неъматов, Ҳусниддин Нишонов ғолиблар сафидан жой олди.

 

 


 

ОКТЯБРЬ

 

1 октябрь - Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда вилоят ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

***

1 октябрь - Самарқанд шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»да Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 1-босқич ўқувчиларининг «Тантанали ваъда» тадбири ўтказилди.

***

2 октябрь - вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг бошланғич ташкилотларига етакчилар сайлови бўлиб ўтди.

***

3 октябрь - республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими Тойлоқ ва Иштихон туманларидаги кам таъминланган, кўп болали оилаларга бадиий адабиётлар совға қилди.

***

4 октябрь - республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари вилоятимиз шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

***

5 октябрь – Нарпай тмани Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров ва вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Усмонов сайёр қабул ўтказди.

***

5 октябрь - Самарқанд давлат чет тиллар институтида ташкил этилган “Таржима – маданиятлараро дўстлик кўприги” мавзусидаги тадбирда таржима санъатининг нозик қирралари ҳақида баҳслашилди.

***

6 октябрь - вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Россия Федерацияси Марказий Ҳарбий округи ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг концерт дастури намойиш этилди.

***

7 октябрь - Ургут ва Пахтачи туманларида республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази, Оқдарё туманида эса Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти шифокор-мутахассислари аҳоли тиббий кўрикдан ўтказиб, замонавий тиббий-диагностика хизмати кўрсатди.

***

8 октябрь - Пушкин номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида йўловчилар учун «Мобил кутубхона» лойиҳасини жорий этди.

***

9 октябрь - республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази таклифига биноан юртимизда бўлиб турган АҚШнинг Сан Диего шаҳридаги Алварадо тиббиёт маркази шифокорлари вилоятимизга ташриф буюрди.

***

8 октябрь - Самарқанд шаҳрида спорт рақси бўйича «Samarkand open cup-2017»халқаро турнири бўлиб ўтди.

***

7 октябрь - Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида спортнинг чим устида хоккей тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз терма жамоаси вакиллари шоҳсупанинг биринчи поғонасини банд қилди.

***

12 октябрь - Самарқанд концерт залида корейс миллатига мансуб ватандошларимизнинг Ўзбекистонда яшаб келаётганлигининг 80 йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон - умумий уйимиз» шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.

***

12 октябрь - Самарқанд давлат университетида Туркия ҳамкорлик ва тараққиёт идораси (TIKA) ташаббуси билан «Ўрта асрлардаги Самарқанд мадрасаи олияларининг Ислом цивилизацияси ва таълим тизими тараққиётидаги роли» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

***

13 октябрь -Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ташаббуси билан ўтказилаётган «Тошкент тиббиёт ҳафталиги» дастури иштирокчилари Самарқандда бўлиб, маҳорат дарслари ташкил этди.

***

13 октябрь - вилоят кўз касалликлари шифохонасида Россиянинг академик С.Фёдоров номидаги «Кўз микрожарроҳлиги» кўп тармоқли илмий-техник мажмуаси Новосибирск филиали офтальмолог-жарроҳи, тиббиёт фанлари доктори Игорь Плисов иштирокида тиббий кўрик ташкил этди.

***

13 октябрь - вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Москва онкология институти доценти Леонид Петров тиббий кўрик ўтказди.

***

11 октябрь - Ургут туманидаги Сатанг, Етти уйлик ҳамда Чумчуқли маҳалласининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

***

15 октябрь - шоира Кубарро Баҳромованинг «Куз гуллари» шеърий тўплами тақдимоти бўлди.

***

16 октябрь - вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган етти нафар шахсга фуқаролик паспорти тантанали топширилди.

***

16 октябрь - Самарқанд шаҳар «Баркамол авлод» болалар марказининг «Журналистика ва нотиқлик» тўгараги раҳбари Камола Fаниева «Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари» кўрик-танловининг республика босқичида «Энг яхши тақдимот муаллифи» номинацияси ғолиби бўлди.

***

17 октябрь - амалий ташриф билан юртимизга келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандда бўлди.

***

17 октябрь - юртимизда меҳмон бўлиб турган туркиялик журналистлардан иборат делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни томоша қилди.

***

 

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни кенг нишонланди.

***

19 октябрь – вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев қарори билан Восеев Мунис Гавҳарович вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

***

20 октябрь – Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрига келди.

***

21 октябрь –  Нарпай тумани маркази – Оқтош шаҳридаги «Оқтош» истироҳат ва дам олиш боғида мусиқали фаввора ишга туширилди.

***

22 октябрь -Жомбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида индонезиялик халқаро тоифадаги спорт устаси, пенчак силат мураббийи Ҳарун Зен ўқув-семинар машғулотлари ўтказди.

***

23 октябрь - Самарқанд шаҳрида 6-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

***

24 октябрь - вилоят ички ишлар бошқармасида 25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

***

25 октябрь - Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш бўйича  ўтказилган «Обод уйим — обод юртим» деб номланган кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

***

26 октябрь - Тошкент шаҳрида ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг 12-йиғилиши иштирокчилари Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.

***

28 октябрь - Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтэр Оверфэльд бошчилигидаги делегация Булунғур туманига ташриф буюрди.

***

31 октябрь - Самарқанд шаҳар кўчаларида «6 Е-Кимёгарлар қўрғони – Университет хиёбони» йўналиши бўйича замонавий LE-60 маркали ISUZU автобуслари аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

 

 


 

НОЯБРЬ

 

1 ноябрь - Самарқанд шаҳрида вилоят стол тенниси федерацияси томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб, фахрийлар ўртасида стол тенниси бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.

***

2 ноябрь - Ургут агросервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Алишер Актамов Греция пойтахти Афина шаҳрида ўтказилган тош кўтариш бўйича ХV жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.

***

4 ноябрь - Самарқанд шаҳридаги «Темурбеклар мактаби»нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

***

7 ноябрь - Самарқанд шаҳрида Осиё Тараққиёт банки кўмагидаги «Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ҳақида аҳолини хабардор қилишнинг самарали усуллари» мавзуида семинар бўлиб ўтди.

***

6 ноябрь - вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан транспорт воситалари ва пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари, йўлларда турли қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Автопатруль» тезкор тадбири ўтказилди.

***

8 ноябрь - Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри вице-губернаторлари О.Марковы ҳамда А.Митянина бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

***

9 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режа ва дастурлар билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Самарқандга келди.

Шу куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.Сессияда ташкилий масала кўрилди. Президентимиз тавсиясига кўра, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

***

9 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвнинг «Т.И.Жўраевни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.

***

10 ноябрь - Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси ўринбосари О.Собиров, Президент девони шўъба мудири Н.Норматов иштирокида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

***

11 ноябрь – Белорусь Республикаси хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Зась бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

***

10-11 ноябрь - Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

***

11 ноябрь - халқ депутатлари Қўшработ ва Каттақўрғон туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Сессияларда ташкилий масала кўрилди. Аъзамхон Баҳромов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Худойберди Аззамов ўз аризасига кўра Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра Аъзамхон Баҳромов Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

***

11 ноябрь - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович Қўшработ тумани ҳокими этиб тайинланди.

***

11 ноябрь - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Баҳромов Аъзамхон Усмонович Қўшработ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

***

11 ноябрь - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Баҳромов Аъзамхон Усмонович Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

***

17 ноябрь - Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши томонидан Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Ёш сиёсатчи-2017” кўрик-танловининг республика босқичида Алижон Собиров ўзининг “Бизнес мактаб” лойиҳаси билан “Лидер сиёсатчи” номинациясига лойиқ кўрилди.

***

18 ноябрь - халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси ҳамда вилоят Кенгашининг 44-сессияси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов, Ички ишлар вазири П.Бобожонов иштирок этди ва унда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик, бу борада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида 2017 йил 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Сессияда полковник Азиз Анварович Тошпўлатов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланди.

***

18 ноябрь - Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда вилоят ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

***

18 ноябрь - вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида шахмат бўйича «Зарафшон» ва «Самарқандский вестник» газеталари соврини учун ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

***

21 ноябрь - каттақўрғонлик шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эркатош Шукурованинг «Ранглар оралаб» шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

***

21 ноябрь - Самарқанд шаҳрида республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан замонавий тез ёрдам машиналарини топшириш маросими бўлиб ўтди.

***

22 ноябрь - пойтахтимизда бошланган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида тараққиёт мезонларини ўлчаш бўйича қиёсий кўрсаткичлар: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги халқаро конференция Самарқандда ўз ишини давом эттирди.

***

22-24 ноябрь - Самарқанд давлат университети ва қишлоқ хўжалик институтида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда сиёсий партиялар ходимларининг ўқув-семинари бўлди.

***

23 ноябрь - Самарқандда «Марказий ҳарбий округ қўшинлари олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришда сержантлар таркибининг тутган ўрни ва роли» мавзуида сержантлар форуми бўлиб ўтди.

***

23 ноябрь - «Самарқандский вестник» газетаси илк сони чиққанлигининг 100 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

***

24 ноябрь Самарқанд автомобиль заводида ўттиз мингинчи автомобиль – SAZ НС 45 маркали автобус ишлаб чиқарилиши муносабати билан тантанали маросим бўлди.

***

24 ноябрь - 24 декабрь- барча туман ва шаҳарларда «Нуронийлар маскани» фойдаланишга топширилди.

***

24 ноябрь - Самарқанд концерт залида Қозоғистон Республикасининг «Қурмонғози» академик оркестр жамоаси концерт дастурини намойиш этди.

***

25 ноябрь - Самарқанд эшкак эшиш канали ҳудудида вилоятимиз меҳнаткашларининг жорий йил қишлоқ хўжалик мавсуми якунларига бағишланган “Ҳосил байрами” тадбирлари ўтказилди.

***

23-25 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида қиш мавсумига тайёргарлик, аҳолини электр ва иссиқлик энергияси, ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ва кўмир брикети билан таъминлаш, қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар секторлар тизимида ўрганилди. 

***

26 ноябрь - Россия мусулмон арбоблари делегацияси таркибида мамлакатимизга ташриф буюрган Татаристон Республикасининг диний уламолари Самарқандга келди.

***

27 ноябрь - 2017/2018 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари танловида Самарқанд давлат чет тиллари институти филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши 4-курс талабаси ва Самарқанд давлат университетининг педагогика назарияси ва тарихи мутахассислиги 2-курс талабасиНуритдинова Ҳилола Абдураҳмонова ғолиб бўлди.

***

28 ноябрь - «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва вилоят ҳудудий бўлими ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида «Ўзбек киноси дурдоналари» рукни остида ретро фильмлар намойиши бўлди.

***

28-30 ноябрь - туркиялик бир гуруҳ журналистларнинг Самарқандга саёҳати уюштирилди. Саёҳатнинг сўнгги кунида Самарқанддаги сайёҳлик фирмалари, туризмни ривожлантириш қўмитаси аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва туркиялик журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

***

29 ноябрь - Самарқандда «Узлуксиз таълим тизимида филология фанларини мазмунан модернизациялаш ҳамда ўқитиш сифат-самарадорлигига эришиш технологиялари» мавзусида республика илмий-амалий конференция бўлди.

***

30 ноябрь – Самарқанд шаҳрида Зулфия номидаги Давлат мукофотига танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

***

30 ноябрь - халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳ.Бўриев ўз аризасига биноан Жомбой туман ҳокими вазифасидан озод этилди. Бу лавозимга вилоят ҳокими тавсиясига кўра, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Умид Назаров тасдиқланди.

***

30 ноябрь - Самарқанд вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Назаров Умиджон Орифович Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди.

 

 


 

ДЕКАБРЬ

 

1 декабрь - Каттақўрғон туманидаги Ғарб-масжид, Иштихон туманидаги Ўзбекистон, Оқдарё туманидаги Пўлатдархон маҳаллаларида Ички ишлар вазири ўринбосари А.Мирзаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатов билан учрашув бўлиб ўтди.

***

1-2 декабрь - вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси тадбирлари ўтказилди.

***

2 декабрь – Жанубий Қозоғистон вилоятининг ўзбек тилида ижод қилувчи бир гуруҳ шоир ва ёзувчилари Самарқандда бўлиб, ўқувчи ва талабалар билан ижодий учрашувлар ўтказди.

***

4 декабрь - вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

***

5-7 декабрь - республика ихтисослаштирилган хирургия маркази Булунғур туманида, республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд шаҳар ва тумани тиббиёт бирлашмаларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

***

6 декабрь – Самарқанд концерт залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

***

6 декабрь - Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Erasmus+ миллий офиси экспертлари жамоаси ташаббуси билан «Халқаро кредит мобиллик: таълим ва илмий тадқиқотлар сифатини оширишдаги аҳамияти» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

***

6 декабрь - Самарқанд давлат тиббиёт институтида Жанубий кореялик мутахассислар иштирокида «Болалар хирургияси ва анестезиология-реаниматологиясида замонавий технологиялар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

***

6 декабрь - Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), вилоят ҳокимлиги, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси ҳамкорлигида «Давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришда Омбудсманнинг роли» мавзуида семинар ўтказилди.

***

11 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суд ташаббуси билан Самарқандда вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси М.Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Дехқанов иштирок этган йиғилишда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси лавозимига тавсия этилган номзод ўзининг келгуси фаолияти ҳаракат дастурини жамоатчиликка тақдим этди.

***

11 декабрь - Самарқанд шаҳрида бунёд этилган 405 хонадонга мўлжалланган тўққизта арзон ва сифатли кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

***

11 декабрь - Тошкент шаҳрида ўтказилган «Инсон ҳуқуқлари - Конституция ва Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси моҳиятида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари Самарқандда бўлди.

***

12 декабрь - Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Музлаткич омборларида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш: бугунги ҳолат ва соҳани ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

***

12 декабрь - Каттақўрғон тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

***

15 декабрь - Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

***

15 декабрь - Самарқанд шаҳридаги ҳарбийлар шаҳарчасида “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги бошланиши муносабати билан “Армия ва ёшлар” фестивали ўтказилди.

***

16 декабрь - вилоят Матбуот уйида журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Канаданинг маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида оммавий ахборот воситалари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун «Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги: ОАВ ресурсларидан фойдаланиш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

***

18 декабрь - вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди. Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов очиб берди. Қўшма мажлисда яширин овоз бериш йўли билан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, вилоят ҳокими Жўраев Туробжон Икромович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

***

18 декабрь - вилоят Матбуот уйида маърифатпарвар олим, моҳир таржимон Сайид Ризо Ализода таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан анжуман ташкил этилди.

***

18 декабрь - Кўксарой майдонида Самарқанд шаҳридаги мавжуд 207 та маҳалла фуқаролар йиғинларида «Хавфсиз ҳудуд посбонлари» жамоатчилик тузилмасини ташкил этишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

***


20 декабрь - Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши спикери Д.Жумабеков бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлди.


***

20 декабрь - Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида хайрия тадбири ўтказилди.

***

20-21 декабрь - Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган гид-таржимонлар учун Туркия давлати мутахассислари томонидан семинар ўтказилди.

***

21 декабрь - Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюан бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

***

25 декабрь - вилоятдаги имконияти чекланган шахслар ҳамда эҳтиёжманд оилаларинг 92 нафарига замонавий қулайликларга эга уй-жойлар калити топширилди.

***

25 декабрь – вилоятдаги 409 нафар профилактика инкпекторига замонавий хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашиналар калитлари топширилди.

***

30 декабрь - Самарқанд шаҳридаги «Диёра» базмгоҳида 980 нафар болажонлар таклиф этилиб уларга Президент совғалари топширилди.



Охирги ўзгариш: 16/01/2018 20:00.   Кўрилганлиги: 8213
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/facts

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг