Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2017 ЙИЛНИНГ ЯНВАР-СЕНТЯБРь ОЙЛАРИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА

2017 ЙИЛНИНГ ЯНВАР-СЕНТЯБРь ОЙЛАРИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида вилоятдаги 22 та корхонада 43 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Ўтган давр мобайнида 3,3 миллион доллар миқдорида маблағ иқтисод қилиниб, 62,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

Бандлик дастурига мувофиқўтган 11 ойда 74,8 мингта иш ўрни ташкил этилди.  Йил якунигача 77,5 минг янги иш ўринлари яратилиб, дастурда белгиланган иш ўринлари йил якуни билан 101,1 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастурига асосан 44 та давлат мулки объекти 175,5 миллиард сўм ва 11 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 3267 та янги иш ўрни ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилди. 
Масалан, Паст Дарғом тумани Мароқанд кабель инвестМЧЖ томонидан 2,8 миллиард сўм инвестиция киритиш ҳамда 55 та янги иш ўрни ташкил этиш шарти биланнольхарид қийматида берилди. Мазкур объектда кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини бошлаш учун 30 та давлат объекти оммавий савдоларга чиқарилди. Шундан 9 тасинольхарид қийматида берилган бўлса, 21 таси хусусий мулк сифатида хусусийлаштирилди.
Бундан ташқари, аввал хусусийлаштирилган 1569 та объектнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш майдонлари хатловдан ўтказилди. Натижада бўш турган 219 та объект негизида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди. Мазкур дастурга асосан 253,8 миллиард сўм маблағ эвазига 250 та лойиҳа амалга оширилиб, 5100 та иш ўрни яратилади. Бугунги кунгача 47,8 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, 114 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада 860 нафар киши иш ўрни билан таъминланди.

Самарқанд вилоятининг 2017 йил январ-сентябр ойларидаги асосий иқтисодий кўрсатчиклари (Юклаб олиш PDF 590 Кб)

Самарқанд вилоятининг 2017 йил январ-сентябр ойларидаги ижтимоий-иқтисодий кўрсатчиклари (Юклаб олиш PDF 1 056 Кб)


Охирги ўзгариш: 26/06/2018 15:22.   Кўрилганлиги: 417
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/economic_indicators/samarqand-2017-yilda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг