Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2017 ЙИЛДА МУКОФОТ ОЛГАНЛАР

2017 ЙИЛДА МУКОФОТ ОЛГАНЛАР

2017 йилда Самарқанд вилоятидан давлат мукофоти билан тақдирланганлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

“СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” медали билан

ШАРИПОВ Эркин - Каттақўрғон шаҳар прокурори, адлия маслаҳатчиси

ЎСАРОВ Одилжон - Самарқанд ҳарбий прокурори, адлия подполковниги

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

“ЖАСОРАТ” медали билан

НАДИРОВ Мирзабек Эшбаевич - Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бўлинмаси бошлиғи

“СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” медали билан

АХРОРОВ Умеджон Зайнуллоевич - вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тиббий-биологик муҳофаза бўлинмаси бошлиғи

“ШУҲРАТ” медали билан

АЛИШАЕВ Собир Турсунбоевич - Самарқанд ҳарбий суди раиси

МАМАТОВ Акмал Равшанович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти кафедраси мудири

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 24 январдаги «Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, вилоят немис миллий маданий маркази раиси, Самарқанд енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси КАЙЗЕР Наталья Филипповна «ШУҲРАТ» медали билан тақдирланди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 28 январдаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 25 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра, «Самарқанд халқаро аэропорти» давлат унитар корхонасининг махсус транспорт хизмати ҳайдовчиси Тоҳиров Воҳиджон Зоҳидович “ШУҲРАТ” медали билан тақдирланди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

II ДАРАЖАЛИ “СОFЛОМ АВЛОД УЧУН” ордени билан

АВАЗОВ Исроил Турдимуродович - Каттақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими мудири

“ДЎСТЛИК” ордени билан

КАН Айлита Анатольевна - Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси реанимация бўлими мудири

ЭСОНОВ Туркман - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти доценти, ҳайкалтарош

“ШУҲРАТ” медали билан

МИРМУҲАМЕДОВА Азиза Ҳабибуллаевна - вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неонатология бўлими мудири

ТУРСУНҚУЛОВ Эшқул Азимович - Жомбой тумани Кўкгумбаз маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак раҳбари

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, вилоятимиздан қуйидагилар давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди:

“СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” медали билан

ЗУБАЙДУЛЛАЕВ Мирзохон Фаёзович - вилоят ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

“ШУҲРАТ” медали билан

КЕНЖАЕВ Зиёдулло Жумакулович - Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи

КОДИРОВ Жамшид Абдимуротович - давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари

ТИЛЛЯЕВ Абиджон Джуракулович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондон-муҳандислик билим юртининг кафедра мудири

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

«ЭЛ-ЮРТ ҲУРМАТИ» ордени билан

ХАЛМУРАДОВ Рустам Ибрагимович - Самарқанд давлат университети ректори

«ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН» ордени билан

ХАЙДАРОВ Улугбек Умматович - «Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг «Булунғурдавсувмахсуспудрат» давлат унитар корхонаси экскаватор машинисти

«МЕҲНАТ ШУҲРАТИ» ордени билан

САИДОВ Бахтиёр Пардаевич - «Самарқанд автомобиль заводи» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш мажмуаси тайёрлов цехи устаси

“ДЎСТЛИК” ордени билан

АХМЕДЖАНОВ Тулкун - меҳнат фахрийси

ЗИЯЕВ Бабамурад Мурадович - меҳнат фахрийси

НОРМУРАДОВ Хасан Норбекович - «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси

РАХИМОВ Абдувахоб - «Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси» хорижий корхонаси филиали директории

“ШУҲРАТ” медали билан

(100 ёшдан ошганлар)

ТУЙЧИЕВА Байна - Тойлоқ тумани

“ШУҲРАТ” медали билан

АЗИМБОЕВА Гулнора Насимовна - Тойлоқ туманидаги ҳунарманд-тикувчи

АРИПОВ Искандар Абулкосимович - Самарқанд шаҳридаги «Маржона Жавоҳир сервис» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати пайвандчиси

КАРШИЕВ Комил Киличбаевич - «Самарқанд автомобиль заводи» масъулияти чекланган жамияти цех бошлиғи

НОСИРОВ Рофе Зайниевич - Ургут туманидаги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси

РАДЖАБОВА Мавлуда Нарзиевна - Самарқанд шаҳридаги «8-Март» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи бошлиғи

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги «Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш авлод вакилларини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, ватанпарвар ва фидойи ёшларимиздан бир гуруҳи давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотланди. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

“ДЎСТЛИК” ордени билан

ТУХТАЕВ Хусен Мирзаевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси

«ШУҲРАТ» медали билан

АХУНОВ Жамшид Шодиевич - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Пайариқ тумани Кенгаши раиси

ИСМАТЗОДА Раббонаи Самариддин - Самарқанд шаҳридаги «Раббона-Кўзмунчоқ-Текстиль» оилавий корхонаси раҳбари

***

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги «Мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва фермерларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, Самарқанд туманидаги «Темир жиҳоз сервис» масъулияти чекланган жамияти директори ОДИЛОВ Бахтиёр Хамдамович «ШУҲРАТ» медали билан тақдирланди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 27 сентябрдаги «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ ўқитувчилар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медалларига сазовор бўлишди.

Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ЎҚИТУВЧИСИ»

ГАФАРОВА Фируза Джалаловна - Самарқанд шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

«ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН» ордени билан

БАЗАРОВА Дилором Маматқуловна - Жомбой туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

«МЕҲНАТ ШУҲРАТИ» ордени билан

ХОЛЖИГИТОВ Турғун Абдуназарович - Булунғур қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

«ДЎСТЛИК» ордени билан

КИРИЛЛОВА Елена Николаевна - Ургут туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

“ШУҲРАТ” медали билан

АБДИЕВА Музафара – Паст Дарғом туманидаги 28-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори

ЖАМАНҚУЛОВА Феруза Эсиргаповна - Иштихон туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси

УТАГАНОВ Хусан Арзимуратович - Пайариқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

ШУКУРОВА Раъно Баҳодировна - Каттақўрғон шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 23 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

«ЖАСОРАТ» медали билан

Мажидов Зоҳид Абдурахманович - вилоят ички ишлар бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

“СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” медали билан

ҚУРБАНОВ Махсуд Хошимович - вилоят ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи

***

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ПАХТАКОР” унвони билан

ХАЙДАРОВА Зайнаб - Нарпай туманидаги «Меҳнат-роҳат» фермер хўжалиги бошлиғи.

«МЕҲНАТ ШУҲРАТИ» ордени билан

ДОНИЁРОВ Дилмурод Амирович - Нарпай тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи.

ТУРСУНОВ Нурмамат - вилоят ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси.

ХАЙИТОВ Тоштемир Джумаевич - Каттақўрғон туманидаги «Жума Хайитов» фермер хўжалиги бошлиғи.

ХАЛИЛОВ Насриддин - Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг ўсимликшунослик кафедраси мудири.

ҲАМЗАЕВ Неъматулла – Паст Дарғом туманидаги «Неъматулло Шербобурлар даласи» фермер хўжалиги бошлиғи.

ШАРИПОВ Шавкат Уктамович - Самарқанд шаҳридаги «Шарқ саноат» концернининг директорлар кенгаши раиси.

«ДЎСТЛИК» ордени билан

ИЛЯСОВ Орифжон Элмуратович - Тойлоқ туманидаги «Орзу Олим Дилмурод асаллари» кўп тармоқли асаларичиликка ихтисослашган фермер хўжалиги бошлиғи.

МАМАДАЛИЕВА Барно Облобердиевна - Ургут туманидаги «Fалаба» фермер хўжалиги бошлиғи.

«ШУҲРАТ» медали билан

БАБАЖАНОВ Камолиддин Эшонкулович - Булунғур туманидаги «Бобожон ота» фермер хўжалиги бошлиғи.

ИМОМОВ Тулқин Шодиевич - Пайариқ туманидаги «Тўполос» фермер хўжалиги бошлиғи.

МИРЗАЕВ Шавкат Кенжаевич - Пахтачи туманидаги «Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич» фермер хўжалиги бошлиғи.


Охирги ўзгариш: 19/01/2018 09:29.   Кўрилганлиги: 1080
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/about_region/2017-yilda-mukofot-olganlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг