Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар / ИШТИХОН ТУМАНИ
  Чоп этиш версияси  

ИШТИХОН ТУМАНИ

Маркази – Иштихон шаҳри.
Ташкил топган вақти – 1943 йил 18 май.
Умумий майдони – 0,72 минг км2. 
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 12 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 63 та, шундан шаҳар маҳаллалари сони – 19 та, қишлоқ фуқаролари йиғинлари сони – 9 та.
Қишлоқ аҳоли пунктлари – 167 та.
2016 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 232 416 киши, шундан шаҳар жойларда – 65 463 киши (эркаклар – 33 086, аёллар –32 377), қишлоқ жойларда – 166 953 киши (эркаклар – 83 680, аёллар – 83 273).
Самарқанд шаҳригача бўлган масофа – 68 км.
Чегарадош туманлар – Каттақўрғон, Пастдарғом, Қўшработ, Оқдарё, Пайариқ.

Туман ҳокими – НЕГМАТОВ Шуҳрат Худойбердиевич

Манзил: 140700, Иштихон тумани, Иштихон кўчаси, 6-уй

Телефон: (0366) 231-98-32 

e-mail: ishtixon@samarkand.uz

http://ishtixon.uz



Иштихон– Самарқанд вилоятидаги қишлоқ тумани ва шу туман маркази номи.

Иштихонқадимдан маълум бўлиб, илк заминдорлик даврида мустақил ҳокимликнинг маркази бўлган, кейинчалик Сўғдиёна таркибига кирган. Самарқанд араблар томонидан босиб олингач, Сўғд ишхидлари Иштихонга келиб, уни пойтахт қилган. Х асрларда Иштихон қалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат катта шаҳар бўлган. Кейинги асрларда ҳам йирик савдо шаҳри сифатида машҳур эди. Тарихий манбаларда Иштихон савдо-сотиқ ривожланган, атрофи боғ-роғ, далалар билан ўралган чиройли шаҳар сифатида тилга олинади. Иштихонга Зарафшон дарёси орқали сув келган. Кейинчалик шаҳар харобага айланган. Унинг ўрнида кичикроқ қишлоқ  – ҳозирги Иштихон шаҳри вужудга келган (Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 323-бет).

Иштихон топоними этимологияси ҳақида аниқ маълумот йўқ. Манбаларда “ичди қон”, “ишқи хон”, “ичди хон” каби тахминий фикрлар мавжуд.


Охирги ўзгариш: 09/06/2016 18:05 Кўрилганлиги: 5279
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1299 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (90%)
Кўриб чиқилмоқда: 130 (10%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 10
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг