Главная / Хабарлар / Халқ билан мулоқот депутатлардан фаолликни талаб этади
  Версия для печати  

Халқ билан мулоқот депутатлардан фаолликни талаб этади

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг VII пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия марказий кенгаши вакиллари, вилоят, шаҳар ва туман кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ва партия аъзолари иштирок этди.

Партия маркази кенгаши раиси Ҳ.Кетмонов, Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Бердиева «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да партия олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

– Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда партиямиздан сайланган маҳаллий кенгаш депутатларининг фаоллиги талаб этилади, – дейди З.Бердиева. – Жумладан, депутатларимиз меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий аҳволни маҳаллий давлат органлари билан ҳамкорликда таҳлил қилиш орқали муаммоларнинг ечимига доир асосли таклифларини бериб боришлари керак.

Пленумда ташкилий масала кўрилди. Усмонов Мажидхон Тўрахонович Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши раиси этиб тасдиқланди.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ.



Дата добавления: 21/04/2017 21:06 Просмотров: 30
 
Поиск
Всего обращений: 1373 (100%)
Рассмотрено: 1169 (85%)
Рассматриваются: 204 (15%)
 
Общий отдел областного хокимията
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электронные гос. услуги

Электронные гос. услуги
Открытые данные
Онлайн системы




 
 
 

    Оцените сайт

Пользователей на сайте
Зарегистрированных: 1
Гостей: 2
 
Яндекс.Метрика
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст