Главная / Хабарлар / Услуб европача, нафосати самарқандча
  Версия для печати  

Услуб европача, нафосати самарқандча

Мана буни бозор шароитига, унинг рақобату эҳтиёжларига мос ва хос интилиш деса бўлади. Самарқанднинг нақшинкор манзараларини ўзида акс эттирган, чертганда жаранглаб овоз чиқарадиган нафис чиннилари жаҳон бозори сари йўлолмоқда.

Кўплаб давлатлар халқаро савдо кўргазмаларида эътирофга сазовор бўлган «Асл нафис» жамиятининг 30 хилга яқин чинни буюмлари Марказий Осиё мамлакатларига етказиб берилмоқда.

- Бу корхонамизда кенг кўламда амалга оширилган модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш самараси, - дейди бош директор Шероз Салоҳиддинов. – Франциянинг дунёга машҳур Серинов компанияси билан олиб борилган музокаралар ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага асосан Самарқанд чиннилари фаранг технологияси асосида ишлаб чиқариладиган бўлди. Бунинг учун зарур қолиплаш, қуритиш ускуна-жиҳозлари хорижий компания томонидан етказиб берилди. Сифатни назорат қилиш тизими йўлга қўйилди. Ходимларнинг малакаси оширилди.

Ҳозир бу ерда ҳар ойда 500 миллион сўмлик чинни буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулот омборхоналарда туриб қолмай, тўғридан-тўғри буюртмачилар манзилига бориб тушаётгани унинг харидоргирлигидан далолатдир.

- Ўзим ва ҳамкасбларим ойма-ой бир миллион сўм ва ундан кўпроқ маош олиб турибмиз, - дейди корхона бадиий бўяш цехи рассоми Гулнора Бобоева. – Меҳнатдан манфаатдорлик жамоамиз ҳар бир аъзосини янги

ижодий ишларга, сифат ва самарадорликни оширишга рағбатлантирмоқда. Фақат шу йилнинг ўтган ойлари давомида турли нуфузли кўргазмаларда намойиш этиш учун чинни буюмларнинг ўнга яқин янги туркумини яратдик. Ҳозир бу маҳсулотлар бадиий кенгашимиз томонидан маъқулланиб, ишлаб чиқаришга жорий этилди.

«Асл нафис»да бугун чинакам ижодкорлик, изланиш-интилиш ва рағбатни сезасиз. Корхонанинг 250 нафардан ортиқ ишчи-хизматчиси ҳар бир янги иш кунини корхонага, ўз оиласига кўпроқ фойда келтириш истаги билан бошлайди.

- Жамоадаги соғлом муҳит туфайли режалаштирилаётган ишларни кам-кўстсиз амалга оширяпмиз, - дейди корхона маркетинг бўлими бошлиғи Насриддин Мўминов. - Экспорт умумий товар айланмасининг 20 фоизини ташкил этяпти. Йил охиригача маҳсулотнинг тенг ярмини четга чиқаришни мўлжаллаяпмиз.

Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ.


Последнее редактирование: 14/09/2017 13:19 Просмотров: 112
 
Поиск
Всего обращений: 1476 (100%)
Рассмотрено: 1169 (79%)
Рассматриваются: 307 (21%)
 
Общий отдел областного хокимията
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электронные гос. услуги

Электронные гос. услуги
Открытые данные
Онлайн системы




 
 
 

    Оцените сайт

Пользователей на сайте
Зарегистрированных: 2
Гостей: 8
 
Яндекс.Метрика
Нажмите чтобы прослушать выделенный текст