Чоп этиш версияси  

ТАНЛОВ САВДОСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Инжиниринг компанияси 2016 йилда янгидан қурилиши режалаштирилган қуйидаги объектни тўлиғича қуриб, фойдаланишга топшириш шарти билан пудратчи ташкилотни танлаш бўйича

ТАНЛОВ САВДОСИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Объект номи ва жойлашган манзили

Буюртмачи бошланғич нархи (ҚҚСсиз)

Буюртмачи бошланғич нархи (ҚҚС билан)

Қурилиш муддати

1

Самарканд вилояти Булунғур туманидаги Хўжамазгил махалласида маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиши

320 117 933 сўм

384 141 520 сўм

5 ой


Қурилиш ишлари “Маҳалла” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Савдо ташкилотчиси - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази.

Буюртмачи: Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси.

Жойлашган манзили: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй.

Телефон: (0366) 231-10-93.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан пудрат ташкилотини танлаш фақат давлат реестрига кирган ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассислар мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаганлик тажрибага, кўникмаларга эга бўлишлари ҳамда шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқатга эга бўлишлари лозим.

Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари қатнашганда, уларнинг танлов таклифларини баҳолашда мамлакатимиз пудратчиларга қуйидаги нарх преференциялар эътиборга олинади: қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган танлов таклифлари қатнашчиларнинг танлов таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.

Савдода қатнашиш ва танлов савдоси ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси – Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, корпус -2 Д, 403-хона.

Телефон: (0366) 231-13-51, факс. 233-32-00.

Танлов ҳужжатлари бир тўпламининг қиймати – 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм.

Таклифлар (офёрталар)ни савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати офёрталар очилиш куни ва соатигача.

Таклифлар (офёрталар) очилиши, матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин, Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдонида соат 16-00 да Самарқанд вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси биносида ўтказилади.


Киритилган вақти: 11/02/2016 17:28 Кўрилганлиги: 301
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1416 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 247 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг