Чоп этиш версияси  

ТАНЛОВ САВДОСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси 2016 йилда мукаммал таъмирланиши режалаштирилган қуйидаги объектни тўлиғича қуриб, фойдаланишга топшириш шарти билан пудратчи ташкилотни танлаш бўйича

ТАНЛОВ САВДОСИ ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Объект номи ва жойлашган манзили

Буюртмачи бошланғич нархи (ҚҚСсиз)

Буюртмачи бошланғич нархи (ҚҚС билан)

Қурилиш муддати

1.

Пастдарғом туманидаги ҳарбий ҳудудга кирувчи 4К542в автомобил йўлининг 3,814 километридаги кўприкни мукаммал таъмирлаш

747 352 326 сўм

896 822 792 сўм

5 ой 


Қурилиш ишлари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Савдо ташкилотчиси - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази.

Буюртмачи: Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси.

Жойлашган манзили: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй.

Телефон: (0366) 231-10-93.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида" ги қарорига асосан пудрат ташкилотини танлаш фақат давлат реестрига кирган ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўгрисида" қарорига асосан пудрат ташкилотини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.

Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассислар мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаганлик тажрибага, кўникмаларга эга бўлишлари, кўприкларни қуриш ва таъмирлаш учун махсус лицензияга эга бўлиши ҳамда шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала хуқуқий лаёкатга эга бўлишлари лозим.

Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари қатнашганда уларнинг танлов таклифларини баҳолашда мамлакатимиз пудратчиларга қуйидаги нарх преференциялар эътиборга олинади: қонун хужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган танлов таклифлари қатнашчиларнинг танлов таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.

Савдода қатнашиш ва танлов савдоси хужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси – Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг Марказига қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, корпус -2 Д, 403-хона.

Телкфон: (0366) 231-13-51, факс. 233-32-00.

Танлов хужжатлари бир тўпламининг қиймати – 120 000 (Бир юз йигирма минг) сўм.

Таклифлар (офёрталар)ни савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати офёрталар очилиш куни ва соатигача.

Таклифлар (офёрталар) очилиши, матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин, қуйидаги манзилда Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдонида соат 16-00 да Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси биносида ўтказилади. 


Охирги ўзгариш: 11/08/2016 05:28 Кўрилганлиги: 231
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг