Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Тендерлар, танловлар, кимошди савдолари / Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси капитал таъмирланиши режалаштирилган қуйидаги объектларни тўлиғича қуриб, фойдаланишга топшириш шарти билан пудратчи ташкилотларни танлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини эълон қилади
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси капитал таъмирланиши режалаштирилган қуйидаги объектларни тўлиғича қуриб, фойдаланишга топшириш шарти билан пудратчи ташкилотларни танлаш бўйича танлов савдолари ўтказилишини эълон қилади

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Объектнинг номи ва жойлашган манзили

Буюртмачи бошланғич нархи (қўшимча қиймат солиғисиз)

Буюртмачи бошланғич нархи (қўшимча қиймат солиғибилан)

Қурилиш муддати

 

ЛОТ 62-2:

 

 

 

Лот-1

Самарқанд вилоят ҳокимлиги биносини капитал таъмирлаш

1 005 409 643 сўм

1 206 491 572 сўм

7 ой

Лот-2

Самарқанд вилоят ҳокимлиги биносининг фасад қисмини капитал таъмирлаш

358 091 192 сўм

429 709 430 сўм

5 ой


 

Қурилиш ишлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Савдо ташкилотчиси - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази.

 

Буюртмачи:Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси

 

Манзили: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй.Телефон: (8366) 231-10-93.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан пудрат ташкилотини танлаш фақат давлат реестрига кирган ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида"гиқарорига асосан пудрат ташкилотларини танлаш (ЛОТ-1) бўйича фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.

Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мос келиши керак:

улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларининг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассислар мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаганлиги, тажрибага, кўникмага эга бўлиши ҳамда шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала лаёқатига эга бўлишлари лозим.

Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари қатнашганда, уларнинг танлов таклифларини баҳолашда мамлакатимиз пудратчиларига қуйидаги нарх преференциялар эътиборга олинади: қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган танлов таклифлари қатнашчиларнинг танлов таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.

Савдода қатнашиш ва танлов савдоси ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси – Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг Марказига қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, корпус -2 Д, 403-хона. Телефон: 231-13-51; факс: 233-32-00.

 

Танлов ҳужжатлари бир тўпламининг қиймати – 80 000 (саксон минг) сўм.


Таклифлар (офёрталар)ни савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати офёрталар очилиш куни ва соатигача.

Таклифлар (офёрталар) очилиши, эълон матбуотда чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси биносида (Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони) соат 10.00 да ўтказилади.


Охирги ўзгариш: 20/12/2014 20:04 Кўрилганлиги: 715
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1466 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 297 (20%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 2
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг