Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Халқ таълими бошқармасининг вазифалари ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

Халқ таълими бошқармасининг вазифалари ва функциялари

Бошқарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагиларданиборат:

  • мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизиминиривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишинитаъминлаш, педагогик кадрлар, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларинингмалакасини ва касбий маҳоратини ошириш;
  • давлат таълим стандартларининг, ҳар томонлама ривожланганва мустақил фикрлашга қодир шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиганмактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлашни йўлга қўйиш;
  • ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янгипедагогик ва ахборот технологияларини ҳамда янги техниквоситаларни  жорий этиш;
  • ўқувчиларга жамият ва илмий-техника тараққиётининг замонавийталабларига жавоб берувчи мажбурий умумий ўрта таълим берилишини таъминлаш, таълим сифатини оширишюзасидан таoсирчан чора-тадбирлар кўриш;
  • ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган юқори даражадагимаoнавий-маoрифий тарбия бериш, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва барқарорликни таъминлашгайўналтирилган, миллиймустақиллик ғоялари сингдирилган, Ватан ва ўз халқига содиқ фуқароларни шакллантиришгайўналтирилган таълим-тарбияни амалга ошириш;
  • идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатoий назар, мактабгача,умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари устидан услубий раҳбарликни таъминлаш;
  • болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш чора-тадбирлариниамалга ошириш;
  • таълим муассасаларида болаларспортини ривожлантириш ва унинг спорт моддий базасини кучайтиришни таъминлаш.

Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни амалгаошириш мақсадида қуйидаги функцияларни бажаради:

  • Вилоят Ҳокимиятининг тегишлибўлимлари, жойлардаги давлат бошқарув органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ЎзбекистонРеспубликаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлартайёрлаш миллий дастури, 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришДавлат умуммиллий дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишгайўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади;  
  • таълим муассасалари иш амалиётига умумий ўртатаълим давлат стандартлари, илмий ютуқлар ва илғор педагогиктажрибаларнинг тадбиқ этилишини таъминлайди;
  • таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнигауслубий раҳбарликни амалга оширади;
  • идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатoий назар, умумтаълиммактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларифаолиятини назорат қилади;
  • мактабгача таълимнинг, шу жумладан, болаларниоила шароитида тарбиялашнинг самарали руҳий-педагогик услубларини излаб топиш важорий этишни амалга оширади;
  • ўқувчилар билан мактабдан ташқари ишларни, жумладанболалар туризми, болалар техник ижодкорлиги ва халқҳунармандчилигинингмавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштиради, уларнинг миллий турлари ва шаклларини қайта тиклайди ваянгиларини жорий этади;
  • болалар спортини ривожлантириш учуншарт-шароитлар яратади, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлариниташкил қилади;
  • таълим муассасаларини ўқув дастурлари, режалари,кўргазмали ўқув қўлланмалари, ўқув жиҳозлари ва техникускуналари, услубий қўлланма ва адабиётлари  билантаъминлаш бўйича иш олиб боради;
  • умумтаълим мактабларининг кутубхона заҳирасини дарсликлар, ўқув ва бадиий адабиётларбилан бойитиш ҳамда таълим жараёнида улардан самарали фойдаланиш борасида тегишли ишларни амалга оширади;
  • мактаб-интернатларда, меҳрибонлик уйларида вамактабгача таълим муассасаларида болаларни овқатлантиришнинг ташкилэтилиши устидан назорат юритади;
  • ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни ҳомийлик ва васийлик ташкилотларигабириктиришда кўмаклашади;
  • тўлиқ давлат таъминоти асосида, етим болаларни ваота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминотигаолиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;
  • жисмонийва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва таъминлашни ташкил қилади, уларни касб-ҳунарга тайёрлашни,ижтимоий-маиший шароитларини ва моддий таъминотини, тиббий хизмат кўрсатилишинива соғломлаштиришнитакомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари вамактаблар тармоғини ривожлантиради;
  • ўсиб келаётган авлодни маoнавий-маoрифийтарбиялашнинг миллий мустақиллик ғояларига, халқнинг бой миллий маданий-тарихий анoаналарга, урф-одатларига ва умуминсоний қадриятларга асослангансамарали ташкилий ҳамда педагогик шакл ва воситаларини жорий қилади, шахсни тарбиялашва ҳар томонлама камол топтириш устуворлигини таъминлайди;
  • Вилоят таълим муассасаларининг ота-оналар,оилалар, фуқароларнингўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодийфаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқҳисса қўшишга лаёқатли шахсни камол топтириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорликни амалгаоширади;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда аҳолининг мактабгачатаълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожлантириш учуншарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади, болалар ва ўсмирлар учун мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасаларитармоғини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий фаолиятини ва соғлом ҳордиғини, уларнинг қизиқишлари ва истакларини қондиришни, қобилияти ва истеoдодини ҳар томонламаривожлантиришни таъминловчимуассасалар комплексларини ривожлантиради;
  • тасарруфидаги вилоят таълим муассасалариНизомларини тасдиқлайди;
  • тасарруфидаги таълим муассасаларига улардапулли (асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган) таълим хизматларикўрсатиш тизимини ривожлантириш юзасидан ёрдам беради;
  • Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари биланбиргаликда болалар, ўқувчилар ва педагогларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ишларини амалга оширади;
  • таълим муассасаларида хорижий тилларни фаолўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб беради;
  • таълим муассасаларидаги жисмоний тарбия дарсва машғулотларининг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлайди, вилоят мактаблари спорт мусобақаларини, ёш туристларслётларини, техник ижодкорлик кўрикларини, мактаб олимпиадаларини ҳамда ўқув-тарбиявий йўналишдагибошқа тадбирларни ўрнатилган тартибда ўтказади;
  • белгиланган тартибда мактабгача, мактаб,мактабдан ташқари таълимнинг муҳим масалалари бўйича йиғилишлар чақиради; 
  • тасарруфидаги таълим муассасаларини малакалимутахассислар билан таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тегишлиишларни амалга оширади;
  • педагог ходимларни меҳнатда юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдагифаол иштироки учун Ҳукумат ва идоравий мукофотларга белгиланган тартибда тақдим этади;
  • васийлик кенгашлари фаолиятининг ташкилэтилишига ва улар билан умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлашгакўмаклашади;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларинингфаолиятига, шунингдек, академик лицейлар ва коллежларнинг умумтаълим мактабларитўққизинчи  синф битирувчилари билантаъминланишига кўмаклашади;
  • фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўғри кўриб чиқилишини таъминлайди, фуқароларнинг шикоятларигасабаб бўлаётган омилларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни  амалга оширади.

Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнибевосита, ҳудудийбўлинмалари, тасарруфидаги бошқа муассасалар орқали амалга оширади.


Киритилган вақти: 23/03/2016 09:57 Кўрилганлиги: 530
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1416 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 247 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг