Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси Самарқанд вилоят бўлимининг вазифалари ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси Самарқанд вилоят бўлимининг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар "Ўздавдонинспекция"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- дон етиштириш, донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларинингдавлат ресурсларидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудбўлишини қисқартириш таъминланиши устидан назоратни амалга ошириш;

- дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига норматив-техник ҳужжатлар ҳамда техник шартлар талабларига, шунингдек қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлашва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш методларигариоя қилинишини мунтазам назорат қилиб бориш;

- дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш масалалари бўйича давлат сиёсатинишакллантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

- дон етиштирувчиларга ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлашкорхоналарига донни ўриб-йиғиб олиш, тозалаш, қуритиш ишлов бериш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашга оид норматив-техник ҳужжатларни, илғор технологияларни жорий этиш масалалари бўйича услубий ва амалийёрдам кўрсатиш.

"Ўздавдонинспекция" ўзига юкланган вазифаларнибажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати, сақланиши, улардан оқилона фойдаланилиши, уларни жойлаштириш, ишлаб тайёрлаш, қайта ишлаш,сотишнинг зарур тартибига риоя қилиниши, уларни миқдори ва сифати бўйича ҳисобга олишнинг тўғрилиги, дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг давлат ресурсларидан фойдаланувчи корхоналарда уларни сақлашдатабиий нобуд бўлиш нормалари қўлланишининг асосланганлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;

- республика ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида пайдо бўладиган баҳсли ҳолларда,шунингдек экспорт-импорт операцияларида ўз ваколатлари доирасида дон ва донни қайта ишлашмаҳсулотлари сифати бўйича синовлар ўтказади ҳамдажисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган хулосалар беради."Ўздавдонинспекция"нинг дон маҳсулотлари сифати бўйича хулосаси узил-кесил ҳисобланади;

- Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига биноан озиқ-овқат балансларини тузишда қатнашади, харид қилиш мўлжалланаётган дон сифати бўйича, шу жумладан импортбўйича, шунингдек уни экспорт қилишда, таклифлар киритади;

- давлат ресурсларидаги донни сақлаш ва қайта ишлашбилан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг доннингсифати, сақланиши ва ундан оқилона фойдаланилиши масалалари бўйича ҳисоботлариниэшитади;

- дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати, сақланиши, улардан оқилона фойдаланиш, уларнинг ҳисобини юритиш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ технологикжараёнларни амалга ошириш, шу жумладан ташиш ва сақлаш вақтида уларнингтабиий нобуд бўлиши нормаларини аниқлаш масалалари бўйича норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади,белгиланган тартибда тасдиқлайди ва келишиб олади;

- бош давлат дон инспекторлари иш тартибини тартибга солувчитекшириш қоидаларини, шунингдек дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларисифати тўғрисидаги сертификатлар шаклини ишлаб чиқади ва белгилангантартибда тасдиқлайди;

- дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш давлат дастурларини тайёрлашда қатнашади;

- давлат ресурсидаги дон сифатининг ёмонлашиши, нобуд бўлишиҳоллари васабабларини аниқлайди, зарурат бўлганда уларни бартараф этиш бўйича ёзма буйруқлар берадива Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидавлат ресурсининг сақланиши ва улардан фойдаланиш ишларининг аҳволи тўғрисидахабардор қилади;

- харид қилишда, экспорт-импорт операцияларида, республика ичида ташишда дон вадонни қайта ишлаш маҳсулотларини давлат томонидан мажбурий назорат қилишниамалга оширади;

- дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари билан биргаликда давлат ресурсларига харид қилинадиганянги ҳосил дони сифатини ҳар йили текширувдан ўтказади, унинг технологик тавсифларини таҳлил қилади.

"Ўздавдонинспекция" ўзига юкланган вазифалар вафункцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари, марказий ва минтақавийлабораториялари орқали ҳал қилади.


Киритилган вақти: 23/03/2016 11:08 Кўрилганлиги: 562
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1400 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 231 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг