Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Соғликни сақлаш бошқармаси вазифалари ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

Соғликни сақлаш бошқармаси вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- вилоят ҳудудида соғликни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

- фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш;

- аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил килиш, тасарруфидаги ҳудудда оналик ва болаликни мухофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;

- тасарруфидаги даволаш–профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;

- профилактик соғликни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;

- соғликни сақлашни бошкаришнинг барча босқичида ахолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустаҳкамлаш;

- бозор тамойиллари ва механизимларини жорий этиш, мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни таъминлаш;

- соғликни сақлаш соҳасини техник қайта жиҳозлаш ва унинг моддий базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ташхис қўйиш, беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологиялар ва техник воситаларини жорий этиш;

- тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг касбий даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

- хусусий турдаги соғликни сақлаш тизимларини фаолиятини ривожлантиришга ва ташкил қилишга кўмаклашиш;

- хорижий инвестицияларни, халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари маблағларини соғликни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш.


Киритилган вақти: 19/12/2015 11:07 Кўрилганлиги: 604
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1416 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 247 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 2
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг